Уй, улов, асбоб-ускуналарнинг закоти


Савол: Бир кишининг ўзи яшаб турган уйидан бошқа уйи бўлса, уйнинг қийматидан закот чиқариладими?
Жавоб:

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

Ўзи яшаб турган ҳовлида бир неча хоналар бўлса, улардан фақат иккитасидан фойдаланиб қолганидан фойдаланмаса, асли ҳожатидан ташқари бўлган тақдирда ҳам икки хонадан ташқари хоналардан закот чиқармайди. Агар иккита ховлиси бўлиб, бирида истиқомат қилиб, иккинчисида истиқомат қилмаса ва уни тижорат мақсадида олмаган бўлса, иккисидан ҳам закот чиқармайди. Агар иккинчи ховлини тижорат мақсадида олган бўлса, тижорат молларига қўшиб, у ховлининг закотини чиқаради.
Савол: Ижарага берилган бино, дўкон ва уловлардан закот бериладими?
Жавоб: Улардан закот берилмайди. Балки, улардан тушган маблағ нисобга етса, закот беради.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).
Савол: Пулни банд қилиш мақсадида олинадиган уйлардан закот чиқариладими?
Жавоб: Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарсани ният қилинади:
1. Кейинчалик уни сотиб юбораман деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариш вожиб бўлади.

وَمَا اشْتَرَاهُ لَهَا أَيْ لِلتِّجَارَةِ كَانَ لَهَا لِمُقَارَنَةِ النِّيَّةِ لِعَقْدِ التِّجَارَة

“Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Савдо вақтида тижорат нияти топилганлиги учун”. (Дуррул муҳтор).

يُعْتَبَرُ يَوْمُ الْأَدَاءِ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الْأَصَحُّ

“Бил ижмо закотни адо қилиш куни(даги қиймат) эътиборга олинади. Шу саҳиҳдир”. (Роддул муҳтор);
2. Уй қуриб ўзим яшайман деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ховлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى

“Яшаб турган ховлисидан закот чиқармайди”. (Фатавои Ҳиндия);
3. Ҳеч қандай ниятсиз сотиб олиш. Бунда ҳам ундан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади”. (Жавҳаратун наййира).
Савол: Иш қуролларидан, яъни ишлаб чиқариш дастгоҳларидан закот бериладими?
Жавоб:

وَكَذَلِكَ آلَاتُ الْمُحْتَرِفِينَ أَيْ سَوَاءٌ كَانَتْ مِمَّا لَا تُسْتَهْلَكُ عَيْنُهُ فِي الِانْتِفَاعِ كَالْقَدُّومِ وَالْمِبْرَدِ أَوْ تُسْتَهْلَكُ

“Шунингдек, касб эгаларининг иш анжомларидан закот берилмайди, яъни ишлатиш жараёнида теша, амбур каби йўқ бўлиб кетмайдиган анжомлар бўлсин ёки (кир ювучининг совун-содаси каби ишлатиш жараёнида) йўқ бўлиб кетадиган нарсалар бўлсин”. (Роддул муҳтор).
Савол: Ҳажга бориш мақсадида, ёки уйи йўқ одамлар уй олиш мақсадида, ёки улов олиш мақсадида тўплаётган маблағларидан закот берадиларми?
Жавоб: Ҳа, нисобга молик бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланадилар. Уйи йўқ одам уй сотиб олиш мақсадида тўплаган қўлидаги моли нисобга етса, закот бериши зиммасига вожиб бўлади.

وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ

“Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир”. (Роддул муҳтор).
Савол: Уй жиҳозларидан закот вожиб бўладими?
Жавоб: Тилло, кумуш тақинчоқлардан бошқа рўзғор буюмларидан закот вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади”. (Жавҳаратун наййира).
Савол: Шахсий кутубхонадаги китоблар закот молига қўшиладими?
Жавоб: Ўқиш мақсадида олинган китоблар закот молига қўшилмайди.

وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ مِنْ أَهْلِهِ لَا يَجُوزُ صَرْفُ الزَّكَاةِ إلَيْهِ إذَا كَانَتْ تُسَاوِي مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَسَوَاءٌ كَانَتْ الْكُتُبُ فِقْهًا أَوْ حَدِيثًا أَوْ نَحْوًا

“Шунингдек, илм аҳлидан бўлган кишининг китоблари (закот молига қўшилмайдиган нарсалардандир). Агар илм аҳлидан бўлмаса ва китоблар қайси турдан бўлмасин, масалан, фиқҳ, ҳадис, наҳв қиймати икки юз дирҳамга етса, ундай кишига закот олиш ҳалол бўлмайди”. (Жавҳаратун наййира).
Савол: Уйидаги одатда жуда кам ишлатиладиган рўзғор буюмлари закот молига қўшиб ҳисобланадими?
Жавоб: Рўзғор буюмлари гарчи йил мобайнида жуда кам ишлатилса ҳам улар закот молига қўшилмайди. Лекин, кўргазма учун қўйилган буюмлар, закот беришда закот молига қўшиб ҳисобланмасада, қурбонлик қилиш, закот олмасликда ҳисобланадиган нисобга қўшилади.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади”. (Жавҳаратун наййира).
Савол: Яшаб турган уйини сотса, ундан закот бериладими?
Жавоб: Яшаб турган уйини сотган бўлса ҳам, агар унинг қиймати нисобга етиб, бир йил айланган бўлса, ундан закот бериш вожиб бўлади.

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ عَلَى الْحُرِّ الْعَاقِلِ الْبَالِغِ الْمُسْلِمِ إذَا مَلَكَ نِصَابًا مِلْكًا تَامًّا وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْل

“Закот ҳур, оқил, болиғ мусулмон зиммасига вожиб бўлади. Агар нисобга тўлиқ эга бўлиб, бир йил айланган бўлса”. (Ҳидоя).
Савол: Бир киши бир неча уй сотиб олиб, уларни ижарага берса, улардан закот чиқарадими?
Жавоб: Йўқ.

وَلَوْ آجَرَ عَبْدَهُ أَوْ دَارهِ بِنِصَابٍ إنْ لَمْ يَكُونَا لِلتِّجَارَةِ لَا تَجِبُ مَا لَمْ يَحُلْ الْحَوْلُ بَعْدَ الْقَبْضِ فِي قَوْلِهِ

“Қулни ёки уйни нисоб миқдоридаги қиймат эвазига ижарага берса ва уларни тижорат мақсадида сотиб олмаган бўлса, ижара ҳаққини қўлга олгандан кейин унга бир йил тўлмаса, унга закот вожиб бўлмайди. (Агар бу киши ҳузурида нисоб миқдоридаги мол бўлмаса, агар бўлса, нисобга қўшиб, закот беради)” (Фатҳул қодир).
Пулни банд қилиб, кейинчалик сотиш мақсадида уй ёки шу каби нарсаларни сотиб олса, сўнг уни ижарага берса, уларнинг қийматидан ҳам ва улардан тушган ижара ҳақларидан ҳам закот берилади.

وَإِنْ كَانَ لِلتِّجَارَةِ كَانَ حُكْمُهُ كَالْقَوِيِّ ؛ لِأَنَّ أُجْرَةَ مَالِ التِّجَارَةِ كَثَمَنِ مَالِ التِّجَارَةِ فِي صَحِيحِ الرِّوَايَةِ

“Агар тижорат мақсадида бўлса, уларнинг ижара ҳаққи дайни қавийнинг ҳукмидадир. Чунки, тижорат молининг ижара ҳаққиси саҳиҳ ривоятда тижорат молининг пули кабидир”. (Фатҳул қодир).
Савол: Бир киши насияга, яъни олти ойдан кейин пулини беришга уй сотиб олса ва олти ойдан аввал закот берадиган вақт келса, уйга бериладиган маблағдан ҳам закот чиқариладими?
Жавоб: Агар закот бериш вақти келишидан аввал уй пулини тўласа, ундан закот чиқармайди. Келишилган вақтдан аввал закот бериш вақти келган бўлса, уйга бериладиган маблағдан ҳам закот чиқаради.

وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ

“Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир” (Роддул муҳтор).


1 йил аввал 2286 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги давоми...
1 йил аввал 1143 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қайси нархга эътибор қилинади
Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нархга эътибор қилинади: сотиб олинган нархгами ёки сотиладиган нархгами ёки ўша кундаги нархгами?Жавоб: Тижорат молларининг ўша кундаги давоми...
1 йил аввал 903 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закот
“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга ҳақдорларнинг моли ҳам аралашган мол сифатида давоми...
1 йил аввал 6040 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закотга оид савол-жавоблар
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас. давоми...
1 йил аввал 6426 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ушр ва ошир, xирож масалалари
Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2 – Xирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141 – оятида, шундай марҳамат қилган. ﻮ ﺀﺍﺘﻮ ﺍﺤﻘﻪ ﻴﻮﻢ ﺤﺻﺎﺪﻩ ﻮ ﻻ ﺘﺴﺮﻔﻮﺍ ﺇﻨﻪ ﻻ ﻴﺤﺏ давоми...
4 йил аввал 4385 fiqh.uz