Такбир ва ташриқ


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: « مَا مِنْ أَيَّامٍ أَفْضَلُ عِنْدَ اللهِ، وَلَا الْعَمَلُ فِيهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنَ التَّهْلِيلِ، وَالتَّكْبِيرِ، فَإِنَّهَا أَيَّامُ التَّهْلِيلِ، وَالتَّكْبِيرِ، وَذِكْرِ اللهِ، وَإِنَّ صِيَامَ يَوْمٍ مِنْهَا يَعْدِلُ بِصِيَامِ سَنَةٍ، وَالْعَمَلَ فِيهِنَّ يُضَاعَفُ سَبْعَمِائَةِ ضِعْفٍ»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарга баробар бўлади». (Дурри мансур, Хитоботул аҳком).
Фойда: Ушбу ҳадиси шарифдан зулҳижжанинг дастлабки ўн кунида такбир ва таҳлилни кўпайтириш маҳбуб амал эканлиги билинади. Лекин, тўққизинчи зулҳижжанинг бомдод намозидан то ўн учинчи куннинг аср намозигача баланд овоз билан бир маротаба такбир айтиш зарурийдир.

عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ كَانَ يُكَبِّرُ بَعْدَ صَلاَةِ الْفَجْرِ، يَوْمَ عَرَفَةَ إِلَى صَلاَةِ الْعَصْرِ مِنْ آخِرِ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ، وَيُكَبِّرُ بَعْدَ الْعَصْرِ

Абу Абдураҳмондан ривоят қилинади:
«Али розияллоҳу анҳу арафа куни бомдод намозидан кейин то охирги ташриқ кунининг аср намозигача ва аср намозидан кейин ҳам такбир айтар эдилар».

عَنْ جَابِرٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ النَّبِىُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، يُكَبِّرُ يَوْمَ عَرَفَةَ صَلاَةَ الْغَدَاةِ إِلَى صَلاَةِ الْعَصْرِ، آخِرِ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни бомдод намозидан кейин то охирги ташриқ кунининг аср намозигача такбир айтар эдилар».
Масала: Муқим киши зулҳижжанинг тўққизинчи куни бомдод намозидан, ўн учинчи кунининг аср намозигача жамоат билан, такбири ташриқни бир маротаба айтиши вожибдир. Аммо мусофир, ёлғиз намоз ўқувчи ва аёлларга вожиб эмас. Лекин буларнинг барчаси такбири ташриқни айтишлари вожиб, деган уламолар ҳам мавжуд. Шунинг учун юқоридагилар ҳам такбири ташриқни айтишлари яхшидир. Такбири ташриқ лафзлари қуйидагилар:

اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، وَلِلَّهِ الْحَمْدُ

Такбири ташриқ лафзи: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд” (Баҳрур роиқ).
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва мақтов Аллоҳ учундир.
Ташриқ кунларида қолдирган намозини қазосини адо қилаётган пайтда, саломдан кейин такбир айтишлиги лозим(51).
                            
Савол: Ташриқ такбирларининг асли қандай бўлган?
Жавоб: Фуқаҳолар таҳқиқотига кўра Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилиш учун бўйнига пичоқ тортганда пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга фидя(қурбонлик қилишга қўй)  келтиришга буюрди. Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни забҳ қилиб қўйишидан қўрқиб “Аллоҳу акбар , Аллоҳу акбар” деб такбир айтди. Иброҳим алайҳиссалом буни эшитиб “Ла илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар “ деди. Исмоил алайҳиссалом ўрнига қурбонлик берилганлигини билгач “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд” деб шукр қилдилар.(Раддул мухтор).


7 йил аввал 4801 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14552 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10631 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8782 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8723 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11735 fiqh.uz