Қурбонлик тарихи ва унинг бошланаши


Иброҳим алайҳиссаломга тушларида: “Сиз ўз фарзандингизни жонини бизга фидо қилинг” деган амр бўлди. Ҳақиқатда инсон учун ҳамма нарсадан энг маҳбуб нарса ўз жони, ундан сўнг фарзандларининг жонидир. Иброҳим алайҳиссалом бу ҳукмни Исмоил алайҳиссаломга баён қилдилар.

Бу воқеада энг ажабланарлиси Исмоил алайҳиссаломнинг бу ҳукмга рози бўлишларидир. Ўша пайтда у ёш бола бўлган бўлсада, Аллоҳ таолога ўз жонини фидо қилишга тайёр эди. Иброҳим алайҳиссалом ўша пайтда пайғамбарлик мақомида, комил маърифат эгаси, “Аллоҳнинг ҳалили” деб лақабланиб бўлган эдилар. Иброҳим алайҳиссаломнинг шундай ҳолатда туриб ўғлини қурбон қилиши, Исмоил алайҳиссаломни у ҳукм ҳақида ўйлаб ҳам кўрмай рози бўлганлари олдида ажабланарли эмас.
Аслида бу нарса Иброҳим алайҳиссаломнинг файзлари сабаблидир. Чунки, Иброҳим алайҳиссалом файзлари сабабли фарзандлари ҳам Аллоҳнинг ошиқига айланган эди. Уламоларимиз шу ўринда бир нуқтани баён қилиб: « Ҳожар онамиз хўжайинларига: “Бизларни бу ерга ўз раъйингиз билан қолдириб кетяпсизми ёки Аллоҳнинг ҳукми биланми?” дедилар. Иброҳим алайиссалом: “Аллоҳнинг ҳукми билан” деб жавоб бердилар. Ҳожар онамиз: “У ҳолда Аллоҳ бизни зое қилмайди», деб жавоб берган аёлдан туғилиб, унинг сутини эмиб вояга етган фарзанд, бундан бошқача ҳам бўлиши мумкин эмас», деганлар.
Исмоил алайҳиссалом: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Ин шаа Аллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсан» дедилар.
Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссаломни пешоналарини бир нарса устига қўйиб, забҳ қилишни бошлаб, куч билан пичоқни тортган эди, пичоқ кесмади. Чунки Иброҳим алайҳиссаломга “сўйинг” деб, пичоққа эса “сўймагин” деб ҳукм бўлган эди. Иброҳим алайҳиссалом ғазабланиб пичоққа: “сенга нима бўлди, нима учун кесмаяпсан” дедилар. Пичоқ: “Эй Иброҳим! Сиз ўз ишингизни қилинг, мен ўз ишимни қиламан. Чунки сизга бошқа ҳукм, менга бошқа ҳукм буюрилган” деди.
Дарҳақиқат пичоққа “Ўтмас бўл” деб ҳукм бўлган эди, у ўтмас бўлди. Иброҳим алайҳиссаломга эса “Сўйинг” деб ҳукм бўлган эди, улар сўйишга киришдилар. Шу пайтда ғайбдан овоз келди: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Иброҳим алайҳиссаломнинг бу амалларига қурбонлик қилиш масаласи тартиб топди. Аллоҳ таоло унинг бу амалига ниҳоятда “улкан амал” деб баҳо берди. Чунки у зот ўз тарафларидан қилиниши керак бўлган ишни мукаммал адо этган эдилар. Улар ўғилларини сўйишга ётқизиб, унинг бўйнига пичоқ тортаётган вақтларида пичоққа “сўйма” деб амр бўлганини билмаган ва пичоқ ҳам ўз ишини қилмаслигидан бехабар эдилар. Балки, “пичоқни тортаман ва шу билан қурбонлик иши тамом бўлади” деб ўйлаган эдилар.Чунки ўғилларини тушларида сўйиб бўлган эдилар. Энди натижа қандай бўлиши у кишининг ихтиёрларидан ташқари иш эди. Гарчи пичоқ сўймаган бўлсада, у зот улкан ишни адо этган эдилар.
Буни Аллоҳ таоло шундай баён қилади: “Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. Албатта бу (яъни Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир холос. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (қўчқор) сўйишни - қурбонликни эваз қилиб бердик (яъни катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик)”.

عَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللَّهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، مَا هَذِهِ الأَضَاحِىُّ؟ قَالَ: «سُنَّةُ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ»، قَالَ: قُلْنَا: فَمَا لَنَا فِيهَا؟ قَالَ: «بِكُلِّ شَعَرَةٍ حَسَنَةٌ»، قَالَ: قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، فَالصُّوفُ؟ قَالَ: «بِكُلِّ شَعَرَةٍ مِنَ الصُّوفِ حَسَنَةٌ» 

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликнинг ҳақиқати нима?», деб сўрадик.
У зот:  «Сизларнинг отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати», дедилар. Биз: «Ундан бизга нима наф бор?», дедик.  У зот:  «Ҳар бир тук эвазига битта ҳасана», дедилар.  Биз: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Юнгчи?»,  дедик.
У зот: «Юнгдаги ҳар бир тук учун битта ҳасана», дедилар». (Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган).
Ҳадисда қурбонлик қилиш Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати ва бу суннат ўз ўғилларини забҳ қилишлари билан жорий бўлганлиги баён қилиняпти. Сўнг Аллоҳ таоло қўчқорни Исмоил алайҳиссалом ўринларига берди. Бундан қурбонлик сифатида жонлиқ сўйиш ўғилни сўйиш мақомида эканлигидан дарак беради. Чунки Иброҳим алайҳиссаломда шундай бўлган эди.
Ҳадиси Қудусийда Аллоҳ таоло: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”, деган.
 Бизнинг “Қурбонлик жонворини сўйишимиз ўғилнинг ўрнига қоим мақомдир ва бизга ҳам Иброҳим алайҳиссалом ўғилларини забҳ қилгандаги савоб етади” деб гумонимиз шундай пухта бўлмоғи лозимдур. Агар кимки қилаётган қурбонлигини ўз фарзандининг қурбонлигидан эваз деб тушунмай, балки оддийгина “қўй сўйяпман” деб қасд қилса ихтиёри ўзида.


7 йил аввал 3760 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14511 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10624 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8766 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8696 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11706 fiqh.uz