Қурбонлик фалсафаси ва ундан кўзланган мақсад


Қурбонлик аслида “яқин бўлмоқ” маъносидаги “қурбон” деган сўздан олинган. Чунончи “Сурроҳ” деган китобда ёзилишича  қурбонлик шундай нарсаки, у билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилинади.

Масалан: ( мен Аллоҳга яқинлик ҳосил қилдим) дегани каби. Чунки инсон қурбонлик қилиши билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш талабида бўлади. Шунинг учун ҳам бу амалнинг номи “қурбонлик” деб аталди.
Қурбонлик аслида тафсилий тил билан айтганда бир таълим холос. Уни жоҳилу олим ҳаммаси ўқий олади. Бу таълим шуки, Аллоҳ таоло бирор кишининг қонига ҳам, гўштига ҳам муҳтож эмас. Унинг шаъни улуғ бўлган, барчани таомлантириб ўзи таомланмайдиган Зот.

لَن يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِن يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنكُمْ

«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир». (Ҳаж 37)

Бу ибодат “Сиз ҳам Аллоҳнинг ҳузурида шу каби қурбон бўлинглар” деб шу нарсанинг таълимини беришни хоҳлайди. Бу нарса ўз жонингиз эвазига қимматбаҳо бир жониворни қурбон қилишингиз орқали ҳосил бўлади.
Аллоҳ ва расулидан ҳам инсонга маҳбуброқ бўлган бирор зот йўқдир. Бас энди энг суюкли, оламларнинг Роббиси бўлган Зотнинг ҳаққи шуки, биз учун нима нарса энг суюкли бўлса, унга тақдим қилинади. Аллоҳ ва расулидан кейин энг севимли нарса кишининг ўз жони бўлади. Аллоҳ таоло ўз розилиги йўлида жонимизни қурбон қилишга буюрмай, балки ундан эваз қилиб бир ҳайвонни сўйишга буюрди. Бу эса Унинг бизга бўлган чексиз марҳаматидир.


7 йил аввал 3848 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14352 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10560 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8694 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8648 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11627 fiqh.uz