Қурбонлик қилишда бир жиҳатдан ҳожиларга ўхшашлик бордир


Ҳажга бормаган кишига қурбонликнинг вожиб бўлиш ҳукми ҳожиларга ўхшаш учун воқе бўлган десак ҳам нотўғри бўлмайди. Қайси инсонлар Маккага бормасалар, ҳаж амалларида ҳозир бўла олмасалар, ҳожиларга ўзларини ўхшатиш учун қурбонлик қиладилар. Чунки хажда талбия айтилса, бу ерда шунга ўхшаш такбири ташриқ айтилади.

Ҳар бир оқил, балоғатга етган, мусулмон кишиларга ташриқ кунларида жамоат бўлиб намоз ўқисалар уни айтиш вожибдир. Ёлғиз намоз ўқувчига эса мустаҳаб.
 Яна қурбонлик қиладиган кишига Зулҳижжанинг аввалидан то қурбонлигини сўйиб бўлгунича соч, соқол ва тирноқларини олмай туриши мустаҳабдир. Ҳожиларга ҳам худди шундай. Энди кимки қурбонлик вожиб бўлмай туриб ҳам шундай қилса, кўп савобларга эга бўлади. Юқоридаги мисоллардан қурбонликни ҳаж амалларига ўхшашлиги маълум бўлди.
Ҳадиси шарифда келади: Расулуллоҳ алайҳиссаломдан бир киши “Ҳажнинг ҳақиқати нима?” деб сўради. Шунда у зот: “Баланд овозда талбия айтиш ва қурбонлик қонини оқизишдир” дедилар. Бу ҳадисдан қурбонликнинг ҳажга бўлган муносабати мукаммал тарзда зоҳир бўлди. Аслида қурбонлик ҳажнинг рукнларидан эмас. Аммо ҳаж билан унинг кучли алоқаси борлигидан Расулуллоҳ алайҳиссалом уни “ҳажнинг ҳақиқати” дедилар. Рамазондан кейин баъзилар ҳаж сафари тадоригини кўра бошлайдилар. Ҳажга боролмайдиганларнинг қалбига эса ҳасрат наштари санчилади. Шу пайтда ҳар бир мусулмоннинг қалбидан “қанийди мен ҳам ҳажга борсам”, деган ички нидо ўтади. Аллоҳ таолонинг наздида мўъминнинг нияти жудаям улуғ ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бизларга шу ерда туриб бўлса ҳам қурбонлик қилишга буюради.


7 йил аввал 3805 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14523 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10626 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8770 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8703 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11708 fiqh.uz