34-БОБ


Мустаъмал сув* ҳақида ва уни таҳоратсизликни кетгазиш учун ишлатиш жоиз эмаслиги

 

* Изоҳ: Мустаъмал сув – вожиб ёки мандуб ибодат учун ишлатилган ёки у билан таҳоратсизликни кетгазилган сувдир. Агар одам таҳоратсиз бўлмаса ҳам олган таҳорати ибодат учун қилингани ва таҳорат устига таҳорат олиш нур устига аъло нур бўлгани учун уч имом наздида (Абу Ҳанийфа, Муҳаммад ва Абу Юсуф) сув мустаъмал бўлиб қолади. Имом Зуфар ва имом Шофеъийларнинг наздида сув таҳоратсизликни кетгазиш учун бўлмаганига мустаъмал бўлиб қолмайди. Агар таҳоратсиз одам салқинлаш учун ғусл қилса сув таҳоратсизликни кетгазгани учун Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Зуфар ва Шофеъий роҳимаҳумуллоҳларнинг наздида мустаъмалга айланиб қолади. Муҳаммаднинг наздида эса ибодатни бажариш учун бўлмаганига сув мустаъмал бўлмайди. Агар ўша салқинлаш учун ғусл қилган одам таҳоратли бўлса, ҳамманинг таянган усуллари ҳар-хил бўлишига қарамай бир овоздан сув мустаъмал бўлмайди, дейишган. 

Ҳасан ибн (Зиёд) Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади: 

«Мустаъмал сув оғир нажосатдир*. Бунинг далили шудир:

79. Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз жунуб ҳолида турғун сувда ғусл қилмасин», дедилар».

* Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва пешоби, агар ўша ҳайвон таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб, таҳоратни синдирадиган нарсалар киради. Оғир нажосатдан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм. («Кифоя» китобидан).

80. Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ҳаргиз турғун сувга бавл қилмасин» дедилар».

81. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ҳаргиз турғун сувга бавл қилмасин. Унда жанубликдан ғусл ҳам қилмасин» дедилар».

Бундан ушбу далил чиқариб олинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сувга бавл қилиш билан унда ғусл қилишни тенгламоқдалар. Бу тенглаш, сув бавл сабабидан нажас бўлганидек, ювунилган сувнинг нажас эканини тақозо қилади. Бавлдан нажас бўлиш оғир нажосат ҳисобланади.

Абу Юсуф Абу Ҳанийфадан у (мустаъмал сув) енгил нажосат* деб ривоят қилган. У кишининг далили: Уламоларнинг  мустаъмал сувни нажас ёки ўзи поку покловчи бўлмаганлиги тўғрисида ихтилоф қилишгани.

* Енгил нажосатнинг «енгил» деб аталишига сабаб, уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари «нажас» деса, бошқалари «нажас эмас» деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун уни «енгил нажосат» дейилган. Мазкур нажосатдан кийимнинг тўртдан бирига ва ундан озига тегса, афв бўлгани учун намоз ўқиса бўлаверади. Бадандан бир аъзонинг тўртдан бирига тегса, афв қилинади. («Кифоя» китобидан).

Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ Абу Ҳанийфа роҳимаҳуллоҳдан у (мустаъмал сув) ўзи поку покловчи эмас деб ривоят қилган. У кишининг далили қуйдагича:

82. Бухорий Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Касал бўлиб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр билан мени кўргани пиёда келибдилар. Мени ҳушимдан кетган ҳолда топибдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилиб, сўнг таҳорат сувларидан устимдан қуйибдилар. Шунда ҳушимга келибман. Қарасам, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турибдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, молимни нима қилай? Молим борасида қандай ҳукм чиқарай?» дедим. У зот менга жавоб бермадилар. Шунда мерос ояти нозил бўлди».

83. Яна Бухорий Абу Жуҳайфадан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. У зот чармдан қилинган қизил қуббада* эканлар. Билолнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат сувларини ол(иб, қуйиб тур)ганини кўрдим. Одамлар ўша таҳорат сувига қараб шошишарди. Ким ундан бир нимани ола олса, уни ўзига суртар, ундан ҳеч нимани ола олмаса, шеригининг қўлининг намидан оларди».

* Қубба – яримшар шаклидаги чодир, арабларнинг уйларидан бири.

Бундан кўриниб турибдики, мустаъмал сув покдир. Шунинг учун уни (саҳобалар) баданларига суркашган.

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
4 йил аввал 2174 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...