Қўйнинг закоти


 

Қирқта қўй ёки эчкида битта. Бир юз йигирма биттада иккита. Икки юз биттада учта, тўрт юзтада тўртта. Сўнг ҳар юзтада битта.

Қўйнинг сони қирқтага етганда нисобга етган бўлади ва ундан бир дона қўй закотга чиқарилади. Қўйларнинг умумий сони ўттиз тўққизта бўлса ҳам закот фарз бўлмайди. Бу ҳолда эгаси закот бериш-бермасликни ўзи билади. Беришни хоҳласа, бераверсин, бермаса, гуноҳкор бўлмайди.

Қирқтадан то бир юз ўн тўққизтагача бўлган қўйлардан бир дона қўй закотга берилади.

Бир юз йигирматага етгандан сўнг иккита қўй закотга берилади. То икки юзтага етгунча иккита қўй берилаверади.

Икки юзтадан ошганидан кейин учта қўй закотга берилади.

Уч юзтадан ошганидан кейин ҳар юзтасидан битта қўй закотга чиқарилади. Бунда тескари пропорция қоидасига амал қилинган. Яъни қўй боқишни кўпайтириш мақсадида, у қанча кўп бўлса, ундан шунча оз закот олиш йўлга қўйилган.

Эчки ҳам қўй ҳисобида бўлишини унутмаслик керак.

Фақиҳлар бу ҳукмларга қуйидаги ҳадисни далил қилганлар: 

عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ أَبَا بَكْرٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَتَبَ لَهُ هَذَا الْكِتَابَ لَمَّا وَجَّهَهُ إِلَى الْبَحْرَيْنِ: وَفِي صَدَقَةِ الْغَنَمِ فِي سَائِمَتِهَا إِذَا كَانَتْ أَرْبَعِينَ إِلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ شَاةٌ، فَإِذَا زَادَتْ عَلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ إِلَى مِائَتَيْنِ شَاتَانِ، فَإِذَا زَادَتْ عَلَى مِائَتَيْنِ إِلَى ثَلَاثِ مِائَةٍ فَفِيهَا ثَلَاثُ شِيَاهٍ، فَإِذَا زَادَتْ عَلَى ثَلَاثِ مِائَةٍ فَفِي كُلِّ مِائَةٍ شَاةٌ، فَإِذَا كَانَتْ سَائِمَةُ الرَّجُلِ نَاقِصَةً مِنْ أَرْبَعِينَ شَاةً وَاحِدَةً فَلَيْسَ فِيهَا صَدَقَةٌ إِلَّا أَنْ يَشَاءَ رَبُّهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганида ушбу мактубни ёзган эди:

«…Қўйнинг садақаси эса яйловда боқиладиганларидандир. Қирқтага етгандан бир юз йигирматагача – битта қўй. Бир юз йигирматадан ошганда икки юзтагача – иккита қўй. Икки юзтадан ошганда уч юзтагача – учта. Уч юзтадан ошганда ҳар юзтада – битта қўй. Агар кишининг яйловда боқиладиган қўйлари қирқтадан битта қўйга кам бўлса ҳам, унда садақа йўқ. Эгаси хоҳласа, мустасно».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Қўйдан олинадиган Закот жадвали

 

Қўйнинг сони

 

Олинадиган закот

 

1 тадан 39 тагача

 

Закот йўқ

 

40 тадан 119 тагача

 

1 та қўй

 

120 тадан 200 тагача

 

2 та қўй

 

201 тадан 399 тагача

 

3 та қўй

 

400 тадан 499 тагача

 

4 та қўй

 

500 тадан 599 тагача

 

5 та қўй

 

600 тадан 699 тагача

 

6 та қўй ва ҳоказо, ҳар 100 тадан 1 тадан.

 

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги давоми...
7 йил аввал 5920 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қайси нархга эътибор қилинади
Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нархга эътибор қилинади: сотиб олинган нархгами ёки сотиладиган нархгами ёки ўша кундаги нархгами?Жавоб: Тижорат молларининг ўша кундаги давоми...
7 йил аввал 4478 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закот
“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...
7 йил аввал 28864 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закотга оид савол-жавоблар
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас. давоми...
7 йил аввал 27125 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ушр ва ошир, xирож масалалари
Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2-Xирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган.  وَآتُواْ حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلاَ تُسْرِفُواْ давоми...
9 йил аввал 14149 fiqh.uz