Хилвати саҳиҳа ва қулларни маҳрга қўймоқ


Басра ибн Аксам ал-Ансорий (р.а) дан ривоят қилинади: “У киши Пайғамбар (с.а.в.)га: “Турмуш қурмаган аёлга уйландим. У билан қовушганимдан кейин қарасам ҳомиладор экан” деди. Пайғамбар (с.а.в.): “Унинг фажини ўзинга ҳалол санаганинг учун унга маҳр берасан. Бола сенга қулдек бўлади. Қачон туғса, унга дарра ур (ёки дарра уринглар, ёки ҳад қоим қилинглар)” дедилар. 

Бу ривоятда қовушиш билан маҳр бериш лозим бўлиши очиқ-ойдин кўриниб турибди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Сенга қулдек бўлади” деганлари, уни тарбия қилиб ўстирсанг айтганингни қилиб юради, деган маънодадир. Чунки ҳур онадан туғилган бола ҳеч қачон қул бўлиб қолмайди.


Маҳр икки қисмга бўлинади. Биринчи қисми – тўғри ақди никоҳ ила вожиб бўладиган маҳр. Иккинчи қисми – қовушиш ила вожиб бўладиган маҳр. Шариат қоидаларига тўғри равишда амалга оширилган ақди никоҳ туфайли, эру-хотин бўлиб яшамасалар ҳам маҳр тайин қилинган ёки тайин қилинмаган ҳолатда “маҳри мисл” бериш вожиб бўлади. Қовушиш билан вожиб бўладиган маҳр эса тайин қилинган маҳрни ёки маҳри мислни тўлиқ бериш билан бўлади. Шаръий маънода қовушиш ва унинг ҳукмларидаги ҳолатларни бир оз баён қилишга тўғри келади.

Шаръий маънодаги қовушиш эркак киши жинсий аъзосининг бош қисми аёл кишининг жинсий аъзосига кириши билан собит бўлади. Шундай бўлганидан кейин, агар қизлиги кетмаган бўлса ҳам қовушган ҳисобланади ва тўлиқ маҳр бериш вожиб бўлади.

Хилвати саҳиҳа ҳам қовушганлик ҳукмида бўлади. Хилвати саҳиҳа деганда ақди никоҳдан кейин эру-хотин бир жойда холи қолиб, уларни жинсий алоқадан тўсувчи ҳиссий, шаръий ва табиий монеъликлар бўлмаслиги кўзда тутилади.

Холи жой деганда, икковлари ҳамма томони яхши тўсилган, икковларининг изнисиз олдиларига биров кира олмайдиган макон кўзда тутилади. Ҳиссий монеълик деганда, эр беморлиги туфайли вақтинча жинсий алоқага ярамай турганлиги айтилади. Шунингдек, аёлнинг фаржида тўсиқ бўлиб, жинсий алоқага монеъ бўлиши ҳам ҳиссий монеъликка киради. Шаръий монелик деганда, аёлнинг ҳайзли ёки нифосли бўлиши кўзда тутилган. Табиий монеълик деганда, эру-хотиндан бошқа шахснинг улар билан бирга бўлиши кўзда тутилган. Ана ўша шартлар тўлиқ бўлиб хилвати саҳиҳа юзага келгандан кейин эрга маҳрни бериш вожиб бўлади, агар хотиннинг айби билан никоҳ бузилса ҳам.

Лекин олати кесилган, турмайдиган, бичилганлар ҳиссий, шаръий ва табиий монеъликлар билан бирга ҳам хотин билан ёлғиз қолса Имом Аъзам (р.а) наздида тўлиқ маҳрни берадилар. Имом Абу Юсуф (р.а) ва Муҳаммад (р.а) лар наздида эса ярим маҳрни беришади. Агар бир киши хотинига маҳрни номламай уйланган бўлса “хилвати саҳиҳа”дан олдин талоқ қилса “мутъа”, хилвати саҳиҳадан кейин талоқ қилса маҳри мисл беради.
Энди қулларни маҳрга қўйиш ҳақида тўхталиб ўтамиз. Никоҳ маҳрни зикр қилмасдан, уни нофий қилиш билан, қийматсиз молни маҳрга қўйиш билан ҳам, жинсини номаълум қилиш билан ҳам дуруст бўлади. Лекин бу ҳолатларнинг барчасида маҳри мисл вожиб бўлади. Агар молнинг сифатини номаълум қилган бўлса, ўша молнинг ўртачасини ё қийматини бериш вожиб бўлади. Қул ўз хизматини маҳрга қўйса, ўша хизмат вожиб бўлади. Агар мана бу ё ана у қул деб кўрсатиб маҳрга қўйса, маҳри мисл бериш вожиб бўлади, агар маҳри мисл шу икки қул нархининг орасида бўлса. Агар маҳри мисл нархи паст қулнинг нархидан ҳам арзон бўлса, унда кичик қулни маҳр қилиб бериш вожиб бўлади. Агар маҳри мисл катта қулдан ҳам зиёда бўлса, у ҳолда катта қулни маҳр қилиб бериш вожибдир. Агар шу ҳолда хотинини хилвати саҳиҳадан ё ватийдан олдин талоқ қилса кичкина қулнинг ярмини бериш вожиб бўлади. Агр хотинини мана бу икки қулнинг баробарига, деб никоҳлаб олса-ю, кейин у икковининг бири озод киши экани маълум бўлса, аёл учун ўша қулнинг ўзи тегишли бўлади., агар ўша қул ўн тангага баробар бўлса. Агар аёлнинг қизлигини маҳрга шарт қилса-ю, у қиз бевалиги зоҳир бўлса, аёл тўлиқ айтилган маҳрни олади.


3 йил аввал 601 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Никоҳ ва талоққа оид савол-жавоблар
Савол: Хотин: «Талоғимни  беринг», деса, эр: «Биттасан», деса, нечта ва қандай талоқ тушади?Жавоб: Битта ражъий талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»). Савол: Хотин эрига: давоми...
8 ой аввал 3212 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Хотин: «Жавобимни беринг!» деди
Савол: Эр-хотин жанжаллашиб, хотин: «Жавобимни беринг!» деди. Эр: «Йўқол! Отангникига жўна! Жавобингни  бердим», деса, неча талоқ талоқ тушади? Жавоб: Бу ўринда учта жумла бор. давоми...
8 ой аввал 3 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Талоқ ҳақида
Талоқ сўзи луғатда "Моддий ва маънавий тугинни ечиш" маъносини билдиради. Шаърий маъноси эса, махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуксонга учратишга талоқ дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки давоми...
8 ой аввал 8071 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
"Зиҳор"
"Зиҳор" сузи “зоҳир” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқа бел томони кабисан” дейишига айтилади.Бу онам хотиним бўлсин, давоми...
7 ой аввал 1912 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ийло ва хотинни ихтиёрини ўзига бериш
“Ийло” луғатда “қасам ичиш” маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади. Бу ҳукм ҳам ислом хотинлар устидан давоми...