Хулуъ


“Хулуъ” сўзи луғатда кўпроқ “кийим ечиш” маъносида ишлатилади. Шариатда эса хотин кишининг арз қилиб, бирор нарса бериб эри билан ажрашишига хулуъ дейилади. Чунки эр-хотин Қуръон таъбири билан бир-бирига кийим ўрнида бўлади. (Бақара сураси 229-оят).

فان خفتم الا يقيما حدود الله فلا جناح عليهما فيما افتدت به تلك حدود الله فلا تعتدوها
“Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг”.
Ушбу ояти карима асосида Ислом шариатига “хулуъ” ҳукми жорий қилинган. Эр-хотин бирга яшаш иложи қолмаса, агар бирга турсалар гуноҳ иш содир бўлиши муқаррар бўлиб қолса, хотин ажрашишни истаб эрига фидя – тўлов бериб, уни рози қилиб ажрашиб кетса бўлади.
Маҳр бўлиши жоиз нарса хулуъга берилса ҳам бўлади. Уламоларимиз хулуънинг миқдори ўша аёлга берилган маҳрдан ортиқ бўлмагани маъқул дейишади.
Хулуъ Исломда аёл киши учун эрдан ажрашишга очиб берилган йўлдир. Эр ажрашишни хоҳласа талоқ қилади. Хотин ажрашишни хоҳласа қозига арз қилиб хулуъ қилади.
عن بن عباس رضى الله عنه ان امرأة ثابت بن قيس اختلعت منه فجعل
النبىّ صلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ عدتها خيضة
Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади: “Собит ибн Қайснинг хотини ундан хулуъ қилди. Шунда Набий (с.а.в.) унинг иддасини бир ҳайз қилиб белгилаганлар.”
Бу ҳукмдан, яъни хотиннинг иддасини бир ҳайз кўриш қилиб белгиланишидан хулуъ талоқ эмас, никоҳни бузиш эканлиги келиб чиқади. Чунки талоқнинг иддаси уч ҳайз, никоҳни бузишнинг иддаси бир ҳайз бўлади. Умуман шу ва бошқа ҳадисларга қараганда хулуъ талоқ эмаслиги келиб чиқади. Эрнинг хотиндан хулуъга ҳақ олиши агар ўзи яшашдан бош тортса макруҳдир. Агар хотин яшашдан бош тортса, маҳрдан зиёда олиши макруҳдир.


7 ой аввал 2115 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Никоҳ ва талоққа оид савол-жавоблар
Савол: Хотин: «Талоғимни  беринг», деса, эр: «Биттасан», деса, нечта ва қандай талоқ тушади?Жавоб: Битта ражъий талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»). Савол: Хотин эрига: давоми...
8 ой аввал 3212 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Хотин: «Жавобимни беринг!» деди
Савол: Эр-хотин жанжаллашиб, хотин: «Жавобимни беринг!» деди. Эр: «Йўқол! Отангникига жўна! Жавобингни  бердим», деса, неча талоқ талоқ тушади? Жавоб: Бу ўринда учта жумла бор. давоми...
8 ой аввал 3 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Талоқ ҳақида
Талоқ сўзи луғатда "Моддий ва маънавий тугинни ечиш" маъносини билдиради. Шаърий маъноси эса, махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуксонга учратишга талоқ дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки давоми...
8 ой аввал 8071 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
"Зиҳор"
"Зиҳор" сузи “зоҳир” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқа бел томони кабисан” дейишига айтилади.Бу онам хотиним бўлсин, давоми...
7 ой аввал 1912 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ийло ва хотинни ихтиёрини ўзига бериш
“Ийло” луғатда “қасам ичиш” маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади. Бу ҳукм ҳам ислом хотинлар устидан давоми...