Бўлимлар
Муҳаммад ибн Атоуллоҳ ибн Муҳаммад

Бу зот 767 ҳижрий санада Ҳиротда туғилган. Ҳанафий ва шофеъий мазҳабларини яхши ўзлаштирган. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳидан дарс олган. Турли юртларнинг илмий муассасаларида дарс берган. Узоқ вақт Қоҳирада яшаб, у ерда обрў топган, ҳокимлар уни эҳтиром қилишган. Кўплаб китоблар таълиф қилган. Жумладан, «Таърифул аҳком», «Ат-тамҳийс фий шарҳит-талхийс», «Ат-Танвийр фий талхийсил-Жомеъил-кабир», «Шарҳи Мисбоҳус‑Сунна», «Ал-Мунъим бишарҳил-Жомеъис-Саҳиҳи ли Муслим» каби китобларни ёзган.