Бўлимлар
"Ислом тарихи" китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ислом тарихи» деб номланган китоблари.

Тарих барча ўтган авлодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих орқали тириклар ўзлари учун ‎манфаатли нарсани ўрганиб, унга амал қиладилар ҳамда ўзларига зарар етадиган нарсалардан ‎воқиф бўлиб, ундан четда бўладилар.‎

Ислом тарихи деганда, одатда Ислом давлатлари ҳамда мусулмон халқларнинг ваҳий нозил ‎бўлган илк даврдан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган тарихи назарда тутилади. Аммо аслида ушбу ‎тарих дунё бошланганидан то ҳозирги, биз яшаб турган пайтгача бўлган даврни ўз ичига олади. ‎Зеро, бу тарих илк инсон, илк пайғамбар – Одам алайҳиссаломдан бошланади. ‎

Шайх‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Содиқ‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Юсуф‏ ‏ҳазратларининг‏ ‏ушбу‏ ‏асари‏ ‏Ислом‏ ‏тарихининг‏ ‏мухтасар‏ ‏баёни‏ ‏бўлиб,‎‏ ‏муаллифнинг‏ ‏сўнгги‏ ‏китобларидан‏ ‏биридир‏.‏