Бўлимлар
Кофур ал-Қуҳандузий

Абул Аскар Кофур ибн Абдуллоҳ ал-Қуҳандузий Бухоро «Қуҳан­дуз»идан. Бухоро амири Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний озод қилган қуллардан. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Азҳарий ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Устоздан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 376 (милодий 987) йилда вафот этганлар.