Бўлимлар
Наим ар-Ривдадий

Абу Мансур Наим ибн Муҳаммад ар-Ривдадий  - Самарқанддаги Ривдад қишлоғининг машҳур олими бўлиб, Исҳоқ ибн Наср аш-Шовзарийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Биз у кишидан ҳадислар ёзиб олардик. Улар саҳиҳ эди. Ҳижрий 382 (милодий 993) йилда Самарқандда вафот этганлар».

*Ривдад  Самарқанддан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ. Баъзи вақтларда бу қишлоққа Самарқанд аскарлари келиб турар эди.