Бўлимлар
Иброҳим ал-Фардадий

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Мансур ал-Фардадий  - Фардад* қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Айюб ар-Розий, Муҳаммад ибн Усмон ва Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Али ал-Кабузанжакатий ҳадис ривоят қилганлар.

*Фардад Самарқанд қишлоқларидан бўлиб, Музн (Самарқанддан уч-тўрт фарсах узоқликдаги қишлоқ) яқинида жойлашган.