Бўлимлар
Салмон ибн Омир

Салмон ибн Омир ибн Авс ибн Ҳажар ибн Амр ибн Ҳорис аз-Забий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлиб, бир неча ҳадислар ривоят қилганлар. 

Бу кишидан Муҳаммад ибн Сийрийн, Абдуллоҳ ибн Башир ва бошқалар ривоят қилдилар.

Дулобий: «Бу зот 100 йил умр кўриб, «Жамал» уруши куни вафот этдилар», дейди.