Балоғатга етмаган бола маҳрам бўладими?
Аёл киши табиатан нозик бўлиб, сафар мобайнида турли хил зарурат ва эҳтиёжларга дучор бўлади. Ҳолбуки, уларнинг иззат ва обрўларининг ҳимояси муҳим бир масала ҳисобланади. Шунинг учун улар сафарга ўзларининг маҳрамлари билан чиқишлари зарурдир. Балоғат ёшига етмаган маҳрам эса ўзи ҳам бу нарсаларга муҳтож ҳисобланади. Демак, балоғат ёшига етмаган маҳрамнинг сафарда аёл киши билан бирга бўлиши ёки бўлмаслиги баробар бўлиб, бунда аёл киши маҳрамсиз сафар қилган ҳисобланади.
ا عِبْرَةَ لِلصَّبِىِّ الَّذِى لا يَحْتَلِمُ
«Балоғатга етмаган боланинг маҳрамликда эътибори йўқдир» (Фатовои ал-Ҳиндия).