Балоғатга етган ўғил отасига тобеъдир


Балоғатга етган ўғил отасига итоат қилиб, хизматини қилиб юрган бўлса, сафарда ва ҳазарда отанинг нияти эътиборга олинади.

 التَّابِعُ كَالْمَرْأَةِ مَعَ زَوْجَهَا

«Тобе эри билан биргаликдаги аёл кабидир» (Мароқил фалоҳ).

الإِبْنُ الْبَارُّ الْبَالِغُ مَعَ أَبِيهِ

«Ота хизматидаги балоғатга етган бола» (Шомий)

وَتِلْمِيذٍ أَيْ إذَا كَانَ يَرْتَزِقُ مِنْ أُسْتَاذِهِ رَحْمَتِيٌّ، وَالْمُرَادُ بِهِ مُطْلَقُ الْمُتَعَلِّمِ مَعَ مُعَلِّمِهِ الْمُلَازِمِ لَهُ لَا خُصُوصُ طَالِبِ الْعِلْمِ مَعَ شَيْخِهِ.

«Ўқувчи, агар таъминоти устози томонидан бўлса. Бундан мурод мутлоқ муаллими билан бирга бўлган ва уни ўзига лозим тутган шогирддир. Хоссатан, шайх билан бирга бўлувчи толиби илмгина эмас» (аддул мухтор).
Мурид муршидга, шогирд устозга тобе ҳисобланади. Агар харажатлар муршид ва устоз тарафидан тўланса, тобеъ бўлган кишиларнинг иш ҳақлари ойлик ёки йиллик бўладиган бўлса, сафарда ҳам, ҳазарда ҳам матбуънинг нияти эътиборли бўлади. Агар тобе холис хизмат қилувчи ёки кунлик иш ҳаққига ишловчи бўлса, тобенинг нияти ҳам эътиборга олинади.

أَمْ لَوْ كَانَ مُيَاوَمَةً بِأَنْ اسْتَأْجَرَهُ كُلَّ يَوْمٍ بِكَذَا فَإِنَّ لَهُ فَسْخَهَا إذَا فَرَغَ النَّهَارُ فَالْعِبْرَةُ لِنِيَّتِهِ.

«Бир киши кунбай ишловчи бўлса, бирортаси ҳар кунинга шунчадан деб, ижарага олган бўлиб, албатта у ишчига кун охирида ниятини бекор қилиши жоиздир. Унинг нияти эътиборга олинади» (Шомий).
Тобеъ ва матбуъ биргаликда мусофир бўлган ҳолларда тобенинг ватанидан ўтишга тўғри келиб қолса, тобе муқимга айланади. Ватани аслийсига кириши билан муқимликни ният қилмаса ҳам, агар ватани аслийсидан шаръий масофани ният қилиб чиқса, мусофирга айланади.

وَإِذَا دَخَلَ الْمُسَافِرُ مِصْرَهُ أَتَمَّ الصَّلَاةَ وَإِنْ لَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ فِيهِ سَوَاءٌ دَخَلَهُ بِنِيَّةِ الِاخْتِيَارِ أَوْ دَخَلَهُ لِقَضَاءِ الْحَاجَةِ

«Мусофир ўзининг шаҳрига кирса, намозни тўлиқ қилиб ўқийди. Гарчи иқоматни ният қилмасада. Хоҳ ўз ихтиёри билан кирсин ёки бирор ҳожати сабабли кирсин» (Жавҳаратун наййира)


1 ўн йил аввал 7726 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
«Бадойеъ ас-санойеъ»дан «Китоб ал-истеҳсон»
Бу китоб баъзан “Китоб ал-Ҳазар ва-л-ибоҳат” ва баъзан “Китоб ал-Кароҳат” деб ҳам номланган. Аслида бу китоб ҳақида икки ўринда гап боради: а) Китоб исми маъносининг давоми...
1 ўн йил аввал 7164 Ҳусайнхон Яҳё
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бароат кечаси
 Шарафли шаъбон ойида фазилати улуғ ва муборак бир кеча бор. عَن عَطاء بن يَسار قَالَ: ما مِن لَيلَةٍ بَعدَ لَيلَةِ القَدرِ أَفضَلُ مِن لَيلَةِ النِّصفِ مِن شَعبانَ يَنزِلُ الله давоми...
1 ўн йил аввал 46425 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Васила ва дуо
Муҳим тортишувли масалалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дин пешволари ҳамда солиҳ амалларни васила қилиш борасидаги масаладир.Тавассул луғатда яқинлашиш, васила эса мақсадга олиб боришга давоми...
9 йил аввал 28273 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тааввузни айтиш
Тааввуз – деб, луғатда “Паноҳ сўраш”га айтилади. Истилоҳда эса “Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейишга айтилади. Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 98-оятида марҳамат қилади давоми...
9 йил аввал 9358 fiqh.uz