Доимий ел келиб турадиган ёки простатит


Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг ҳукми қандай бўлади?

 

Жавоб: Улар тажриба учун энг қисқа намоз, масалан, Шом намози вақтини танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича вақт оралиғида бир марта таҳорат қилиб, фақат Шомнинг фарзини адо қила оладиган вақтни топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат қилиб, уч ракъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) мана шу ўн дақиқа давомида пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, бундай кишилар соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ҳам ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб, то чиқиб кетгунича бир марта бўлса ҳам таҳоратлари кетадиан ҳолатда бўлишлари зарурдир. Модомики, ҳар намоз вақтида бир марта бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, улар соҳиби узр ҳукмида бўладилар. Ҳар намоз вақти кирганида янги таҳорат қилишлари шартдир ва ўша таҳорат билан намоз вақти чиқиб кетгунича хоҳлаганча фарзнинг қазосини, нафлларни ўқий оладилар. Намоз ўқиётганларида юқоридаги сабабларнинг бири туфайли таҳоратлари кетса ҳам, таҳоратли ҳисобланадилар (лекин ушбу касалликлардан бошқа сабаб юзага келса, таҳорат синади).  Намоз вақти чиқиши билан таҳорат кетади. Янги намозга янги таҳорат қилиш шартдир.
Бундан кейин ҳар намоз вақтида, масалан, ўн дақиқа пок ҳолда бўлишларини кутишлари шарт эмас, балки ҳар бир намоз вақтида бир марта бўлса ҳам  таҳоратлари кетяптими ёки йўқми, шунга эътибор беришлари керак.  Агар тўлиқ бир намоз вақтида бирор марта ҳам ел чиқмаса, пешоб томчиламаса, суюқлик келмаса, соҳиби узрлик ҳукми бекор бўлади.
Агар Шом вақти кирганидан то чиқиб кетгунича узр содир бўлмасдан, намоз ўқишга имкон пайдо бўлган бўлса,  соҳиби узрликдан чиқади («Аҳсанул фатаво»)


7 йил аввал 15780 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
7 йил аввал 13496 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
7 йил аввал 10993 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
7 йил аввал 9038 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
7 йил аввал 16222 fiqh.uz