Умрининг кўп вақтини сафарда ўтказадиган, яъни сайёҳлар ҳукми уч хил кўринишда бўлади:
1. Шаръий масофани қасд қилиб чиқиб, бирор жойда ўн беш кун туришни ният қилмаса, ҳамма вақт мусофир бўлади.
2. Шаръий масофани қасд қилиб чиқиб, бирон жойда ўн беш кун туришни ният қилса, йўлда мусофир бўлиб, борган жойида муқим бўлади.
3. Йўлга чиқишда шаръий масофани қасд қилмаса ва шу ҳолда (шаръий масофадан озроғини қасд қилиб) бир неча жойларга борса, гарчи шаръий масофадан узоққа кетиб қолса ҳам, муқимлигича қолаверади. Ортга қайтишда уйигача бўлган масофа шаръий масофадан кўп бўлгани учун мусофирга айланади.
وَمَنْ طَافَ الدُّنْيَا بِلَا قَصْدٍ لَمْ يَقْصُرْ
«Бир киши шаръий масофани қасд қилмай сафарга чиқса, гарчи дунёни айланиб чиқса ҳам мусофирга айланмайди» (Дуррул мухтор)