خَرَجَ مِنْ عِمَارَةِ مَوْضِعِ إقَامَتِهِ قَاصِدًا مَسِيرَةَ ثَلاثَةِ أيَّامٍ وَلَيَالِيهَا
«Бир киши шаръий мусофир бўлиши учун пиёда ўртача юришда уч кеча-кундузда етиб борадиган масофали йўлни босиб ўтишни ният қилиши керак» (Дурул Мухтор).
Бундан икки нарса тушунилади:
1.Сафар масофаси уч кеча-кундузли йўл бўлиши;
2. Ўшанча масофага чиқишдан олдин уни қасд (ният) қилиш.
Бир одам уч кунлик масофадан кам бўлган масофани қасд қилиб чиқди, дейлик. Мисол учун, оралиқ масофа 30-35 км бўлган Андижон шаҳридан Шаҳрихон шаҳрига келди. У ердан қидирган нарсасини топмагач, 50-55 км узоқликда жойлашган Наманган шаҳрига йўлга чиқди. У ердан ҳам топа олмагач, Қўқон шаҳрига келди – орадаги масофа 55-60 км. Бунда у бирданига шаръий масофани қасд қилмаганлиги учун шаръий мусофирга айланмайди. Энди ўша нарсани Қўқондан ҳам топа олмагач, у Тошкентни қасд қилди, дейлик. Бу ҳолда у Тошкентга етиб борганда ва унинг йўлида мусофир ҳукмида бўлади. Чунки оралиқ масофа 200 километрдан ортиқ. Бунга далил қуйидагилар:
نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ لِأَنَّ السَّيْرَ قَدْ يَكُونُ سَفَرًا وَقَدْ لَا يَكُونُ، لِأَنَّ الْإِنْسَانَ قَدْ يَخْرُجُ مِنْ مِصْرِهِ إلَى مَوْضِعٍ لِإِصْلَاحِ الضَّيْعَةِ ثُمَّ تَبْدُو لَهُ حَاجَةٌ أُخْرَى إلَى الْمُجَاوَزَةِ عَنْهُ إلَى مَوْضِعٍ آخَرَ لَيْسَ بَيْنَهُمَا مُدَّةُ سَفَرٍ ثُمَّ وَثُمَّ إلَى أَنْ يَقْطَعَ مَسَافَةً بَعِيدَةً أَكْثَرَ مِنْ مُدَّةِ السَّفَرِ
Мусофир киши сафар муддатини ният қилиши шартдир. Чунки, сафар гоҳида шаръий сафарга айланади гоҳида эса, айланмайди. Зеро, инсон шаҳр ташқарисига деҳқончилик учун ҳам чиқади сўнг ундан узоқроқ лекин, шаръий сафар масофаси бўлмаган жойга бориш фикри туғилиб, сафарини давом эттиради, юрию-юриб, шаръий сафар масофасидан ўтиб кетиб қолади (Бадоиъус саноиъ).
وَ يُشْتَرَطُ لِصِحَّةِ نِيَّةِ السَّفَرِ ثَلاثَةُ أَشْيَاءَ الاسْتِقْلالُ بِالْحُكْمِ اىْ الانْفِرَادُ بِحُكْمِ نَفْسِهِ بِحَيْثُ لا يَكُونُ تَابِعًا لِغَيْرِهِ فِى حُكْمِهِ
«Киши мусофир бўлиши учун учта шарт бўлиши керак: 1) Ҳукмда мустақил бўлиши, яъни бирор кишининг қўл остида бўлмаслиги керак. Масалан, ҳарбийлар, эри билан бирга бўлган аёллар, болалар каби; 2) Балоғатга етган бўлиши; 3) сафар масофасини қасд қилган бўлиши». (Булуғ ал-Маром)