Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги маблағдан закот бериш вожиб бўладими ёки йўқми?
Жавоб: Қарилик нафақаси қўлга тегмагунча ундан закот вожиб бўлмайди. Қўлга текканидан кейин ҳам ўтган кунлар учун закот ажратиш вожиб эмас. Чунки дайн(қарз)лар учга: қавий (кучли), мутавассит (ўртача) ва заифга бўлинади. Қарилик нафақаси фондидаги маблағлар заиф дайн ҳисобланади. Заиф дайнлардан закот бериш вожиб эмас. (Муҳаммад Шафеъ Усмоний. «Имдодул фатаво»).