Савол: Кўпчилик аёлларда қон кўриш одати ўн кундан кам бўлади. Қон тўхтагач, қонни кетказиб, бир йўла яқинликдан кейин ғусл қилса бўладими?
Жавоб: Одат қони ўн кундан кам бўлиб, тўхтаганда яқинлик ҳалол бўлиши учун икки нарса шартдир. Шу иккиси топилмаса, яқинлик ҳалол бўлмайди.
1. Ғусл қилиши.
2. Зиммасига намоз фарз бўлиши.
Кўпчилик зиммасига намознинг фарз бўлишини ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт ўтиши билан белгилайдилар. Аслида эса аёл кишининг қони бирор намознинг охирги вақтидан ғусл ва фақат такбири таҳрима сиғадиган (ўша вақтдаги намоз тўлиқ сиғадиган вақт қолган бўлиши шарт эмас) вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намози унинг зиммасига вожиб бўлади. Гарчи ғусл қилиб келиб, такбири увлони (биринчи такбир) айтганидан кейиноқ намоз вақти чиқиб кетса-да, бу намознинг қазоси унинг зиммасига лозим бўлади. Агар ҳайз намоз вақтининг охирида тўхтаса-ю, лекин намоз вақти чиқиб кетгунича ғусл қилиб, такбирга қулоқ қоқишга улгурадиган вақт қолмаган бўлса, ўша намоз унинг зиммасига вожиб бўлмайди ва қазосини ўқиш ҳам зарур бўлмайди. Масалан: Пешин вақтидан ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт қолганда ҳайздан пок бўлинса, унинг зиммасига Пешин намози фарз бўлади ва қазосини ўқиши лозимдир. Яқинлик ҳам ҳалол бўлади. Агар қон ўшанча вақтдан кам қолганда тўхтаса, Пешин намози зиммасига вожиб бўлмайди, Асрнинг аввалида пок бўлди. Ғусл қилса, ғусл қилиши билан яқинлик ҳалол бўлади.
أَمَّا لَوْ كَانَ الِانْقِطَاعُ لِدُونِ الْعَشَرَةِ وَلِتَمَامِ عَادَتِهَا فَلَا تَثْبُتُ هَذِهِ الْأَحْكَامُ مَا لَمْ تَغْتَسِلْ ؛ لِأَنَّ زَمَنَ الْغُسْلِ حِينَئِذٍ مِنْ الْحَيْضِ ، فَلَوْ وَطِئَهَا زَوْجُهَا قَبْلَ الْغُسْلِ كَانَ وَاطِئًا فِي زَمَنِ الْحَيْضِ
Агар ғусл қилмаса, Асрнинг вақти чиқиб, Шом вақти кирмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. Агар яқинлик қилса, ҳайз ҳолатида яқинлик қилганликка ҳукм қилинади. Намознинг зиммага вожиб бўлишида охирги вақт эътиборга олинади. Шунинг учун бир аёл Пешин вақти кирганидан кейин намозни адо қилмай, охирги вақтда қон кўриб қолса, унинг зиммасига Пешиннинг қазоси лозим бўлмайди.
اعْلَمْ أَنَّهُ إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَائِضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشْرَةٍ وَكَانَ لِتَمَامِ عَادَتِهَا فَإِنَّهُ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا إلَّا بَعْدَ الِاغْتِسَالِ أَوْ التَّيَمُّمِ بِشَرْطِهِ كَمَا مَرَّ ؛ لِأَنَّهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حَقِيقَةً أَوْ بَعْدَ أَنْ تَصِيرَ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ، وَذَلِكَ بِأَنْ يَنْقَطِعَ وَيَمْضِيَ عَلَيْهَا أَدْنَى وَقْتِ صَلَاةٍ مِنْ آخِرِهِ ، وَهُوَ قَدْرُ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ وَاللُّبْسَ وَالتَّحْرِيمَةَ ، سَوَاءٌ كَانَ الِانْقِطَاعُ قَبْلَ الْوَقْتِ أَوْ فِي أَوَّلِهِ أَوْ قُبَيْلَ آخِرِهِ بِهَذَا الْقَدْرِ ؛ فَإِذَا انْقَطَعَ قَبْلَ الظُّهْرِ مَثَلًا أَوْ فِي أَوَّلِ وَقْتِهِ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا حَتَّى يَدْخُلَ وَقْتُ الْعَصْرِ ؛ لِأَنَّهَا لَمَّا مَضَى عَلَيْهَا مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ ذَلِكَ الْقَدْرُ صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ؛ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ فِي الْوُجُوبِ آخِرُ الْوَقْتِ ، وَإِذَا صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حُكْمًا ؛ لِأَنَّهَا لَا تَجِبُ فِي الذِّمَّةِ إلَّا بَعْدَ الْحُكْمِ عَلَيْهَا بِالطَّهَارَةِ.