Маййитни ёғоч сандиқда дафн қилиш


Маййитни ёғоч сандиқда дафн қилиш тўғрисида Ислом Фиқҳ академиясининг қароридан кўчирма!!!

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!

Аммa баъд:

Ислом Фиқҳи академияси Австралиянинг Фактурия вилоятидаги исломий жамият делегациясининг раиси исломий ёшларга раҳбарлик қилган йилда, масийҳийлар орасида одат бўлиб қолган йўлга биноан, мусулмонларнинг маййитларини ёғоч сандиққа солиб дафн этишнинг ҳукми борасида ворид бўлган саволни ўрганиб чиқди. У киши айтади:
“Бу ерда баъзи мусулмонлар буни маъқулламоқдалар ва бу йўлга эргашишда давом этмоқдалар. Мазкур вилоят ҳукумати эса мусулмонлар учун исломий йўсинда, яъни шаръий кафанда дафн қилишга рухсат берган”.
Муноқаша ва мунозаралардан кейин Фиқҳ академияси қуйидагича қарор қилди:
1. Мусулмондан содир бўлган ҳар бир иш ва тутилган йўл мусулмон бўлмаганларга ўхшаш ва тақлид қилиш мақсадида бўлса, у шаръан ман қилинган ва очиқ набавий ҳадислар билан ундан қайтарилгандир.
2. Сандиқда дафн этиш билан ғайримусулмонларга ўхшаш қасд этилса, бунинг ҳукми ҳаром бўлади. Ғайримусулмонларга ўхшатиш қасд қилинмаса, модомики, унга эҳтиёж йўқ экан, у ҳолда макруҳ бўлади. Унга ҳожат бўлган вақтда эса ундан фойдаланишнинг зарари йўқ.
Аллоҳнинг салавоти ва саломлари саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг оила аъзолари ва саҳобаларига бўлсин! Ва ҳамд оламлар Робби Аллоҳга бўлсин! [1]
________________________________________
[1] www.Fiqh.uz Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз,Раис ноиби: Абдуллоҳ Умар Насийф. Аъзолар:
1.Абдуллоҳ Абдурраҳмон ал Бассом,2.Солиҳ ибн Фавзон, 3.Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Сабийл, 4.Муҳаммад Маҳмуд Саввоф, 5.Мустафо Зарқо, 6.Солиҳ ибн Усаймин, 7. Муҳаммад Рашид Қаббоний, 8.Муҳаммад Шозилий ан Найфар, 9.Абу Бакр Маҳмуд Жумий, 10.Муҳаммад ибн Жубайр (имзо чекмади), 11.Аҳмад Фаҳмий Абу Ситта, 12.Ҳабиб бин Хўжа, 13. Доктор Абу Бакр Зайд (имзо чекмади), 14.Мабрук ибн Саъуд ал Авводий, 15.Муҳаммад ибн Солим ибн Абдулвадуд. Ислом фиқҳи академияси мажлисининг маърузачиси: Доктор Тилол Умар Бофақийҳ.


7 йил аввал 8232 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Азанинг муддати
Аза муддати уч кундир. Уламолар бунга Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар:  لاَ يَحِل لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ давоми...
1 ўн йил аввал 13336 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жасадни бошқа юртга кўчириш
Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини давоми...
1 ўн йил аввал 10940 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим; Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир; Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш; Зиёратгоҳда давоми...
8 йил аввал 9754 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрга белги қўйиш ёки бир жойга яқин қариндош-уруғларни бир жойга қўйиш
Қабрни белгилаш учун тош ёки шунга ўхшаш табиий, содда нарсалар қўйиш мумкин. Белгилашнинг ҳам, яқин кишиларни бир жойга қўйишнинг ҳам ҳикмати битта, у ҳам бўлса, тириклар уларни зиёрат қилишда тез ва осон давоми...
7 йил аввал 9901 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрнинг сифати
 Қабр икки хил – кифоя қилгудек ёки мукаммал бўлади. «Кифоя қилгудек» деганимиз одам бўйининг ярмигача чуқурликда кавлангани бўлади. «Мукаммал»и эса одам бўйи баробар, узунлиги маййитнинг давоми...
7 йил аввал 11027 fiqh.uz