Савол: Таҳоратни ният қилмай ҳаммомга тушса ёки анҳорларда чўмилса таҳорат ҳосил бўладими ёки қайта таҳорат қилиш керакми?
Жавоб: Таҳорат қилиш учун ҳам, ғусл қилиш учун ҳам ният қилиш суннатдир. Агар киши ният қилмаса ҳам, таҳорати таҳорат, ғусли эса ғусл бўлаверади. Намозга лойиқ пок бўлиш учун ният шарт эмас. Шунинг учун бехосдан сувга тушиб кетган, ёмғирда қолган, анҳорларда чўмилган кишиларнинг таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзоларига сув етса, таҳоратли бўлади ва ўша ҳолатда намоз ўқиши жоиз бўлади.
اذَا أَصَابَ الرَّجُلَ الْمَطَرُ أَوْ وَقَعَ فِي نَهْرٍ جَارٍ جَازَ وُضُوءُهُ وَغُسْلُهُ أَيْضًا إنْ أَصَابَ الْمَاءُ جَمِيعَ بَدَنِهِ وَعَلَيْهِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ
«Киши ёмғирда ҳўл бўлса ёки оқиб турган дарёга тушиб кетса ва (таҳоратли бўлиши учун таҳорат аъзоларига, ғусл бўлиши учун) бутун баданига сув етса, таҳорати ҳам, ғусли ҳам жоиз бўлади. (Ғусл мукаммал бўлиши учун) оғзига ва бурнига сув олиши фарз бўлади» (Фатвои ҳиндия).