Уй-жой олди-сотди ишларидаги нозик масала


Савол: Уй-жой олди-сотди ишларида сотувчи билан харидор ўртасини келиштирувчи, уйини сотувчига харидор топишда ёрдам берувчи ва уй олувчига уй топишда ёрдам берувчи хизматига яраша ҳақ олиши жоизми?  Улар гоҳида бир томондан, гоҳида эса иккала томондан ҳам ҳақ олишади.
Жавоб: Бу каби хизмат қилувчилар даллол деб аталадилар. Даллоллик мубоҳ касбдир.

عن البزّازية : اجارة السمسار و المنادي و الحمّامي و الصكّاك و ما لا يقدر الوقت و لا العمل تجوز لما كان للنّاس به حاجة و يطيب الأجر المأخوذ لو قدّر اجر المثل.

"Баззозиядан нақл қилинади: Симсор (даллол), эълон қилувчи, китобга туширувчи ва яна улар учун вақтнинг ва амалнинг қанчалиги тайин бўлмаган кишиларнинг ижараси, одамларнинг эҳтиёжи кўп тушгани туфайли жоиздир. Агар хизмат ҳаққи тайин қилинган бўлса, бу каби кишилар олган ҳақ ҳалолдир («Роддул мухтор»)

قال في التترخانية :في الدلّال و السمسار يجب اجر المثل.

Даллол ва симсор(даллол)га ажри мисл вожиб бўлади. 
Лекин даллолликнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор.

امّا الدلّال فان باع العين بنفسه بإذن ربّه فأجرته علي البائع و ان سعي بينهما و باع المالك بنفسه يعتبر العرف.

Агар даллол сотувчининг нарсасини ўзи сотиб берса, ужра, яъни хизмат ҳаққи сотувчининг зиммасига бўлади. Агар даллол сотувчи ва олувчининг ўртасида ҳаракат қилиб, икковларини келиштириб қўйса ва сотувчи молини ўзи сотса, ҳақ урфга қараб бўлади. («Жомиул фусувлайн»).
Сотувчи ҳам, олувчи ҳам сотаётган ва олаётган нарсасининг нархини билиши керак бўлади. Шунда даллол сотувчи ва олувчи билан ҳам «Келиштириб қўйсам, қанча оламан?» деб келишиб олган бўлса, иккаласидан ҳам келишилган хизмат ҳаққини олса бўлади.

 


1 ўн йил аввал 7134 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тақсит савдоси ҳақида
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими? Бундай давоми...
1 ўн йил аввал 9346 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ечими
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга саловот ва саломлар бўлсин!Аммо баъд: Бугунги кунда пулнинг қадри тушишига боғлиқ масалалар, саволлар жуда ҳам кўпайди. Айниқса, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сотилган молни гаров сифатида ушлаб туриши
Ҳозирги кунда одамлар орасида турли муомалалар ривожланиб кетган. Шундай муомалалардан бири насия савдода сотувчи сотилган молни харидор нархини тўлиқ ёки қисман тўлагунича ушлаб туришидир. Бу жоизми? Насия давоми...
8 йил аввал 7006 fiqh.uz