Савол: Ҳаммомда кийимсиз ҳолда чўмилса бўладими?
Жавоб:
يجوز أن يتجرد للغسل وحده
“Ёлғиз ҳолатда ғусл қилаётганда кийимларини ечиб ювиниш жоиз” (Мароқил фалоҳ).
Жамоат жойларда, яъни кўпчилик бўлиб чўмилаётганда киндигини остидан тиззасини остигача беркитиши фарздир. Тиззасидан юқорида турувчи калта иштонларда ювиниш ҳаромдир.
لِأَنَّ كَشْفَ الْعَوْرَةِ حَرَامٌ وَرَأَى أَبُو حَنِيفَةَ رَجُلًا فِي الْحَمَّامِ بِغَيْرِ إزَارٍ فَقَالَ أَلَا يَا عِبَادَ اللَّهِ خَافُوا إلَهكُمْ وَلَا تَدْخُلُوا الْحَمَّامَ مِنْ غَيْرِ مِئْزَرِ
“Чунки, авратни очиш ҳаромдир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бир кишини ҳаммомда изорсиз кўриб: “Огоҳ бўлинглар! Эй, Аллоҳнинг бандалари. Парвардигорларингиздан қўрқинглар ва ҳаммомга (авратларингиз очиқ ҳолда) изор(киндик билан тиззани остигача беркитадиган кийим)сиз кирманглар” (Баҳрур роиқ).