Сафар қилмоқчи бўлган кишининг яшаб турган шаҳри ёки қишлоғи шу даражада катта бўлсаки, сафар масофасини босиб ўтгандан кейин ҳам шаҳар ёки қишлоқдан чиқмаса, мисол учун, Москва шаҳрини олайлик.
Унинг ҳудуди сафар масофасидан катта. Бундай ҳолатда сафар қилувчи уйидан сафарга чиқса, гарчи сафар масофасини босиб ўтса ҳам, ўзи яшаб турган шаҳридан чиқмаганлиги учун у мусофир ҳукмида бўлмайди.
Мисол учун: Москва шаҳрининг бир чеккасидаги одам иккинчи бир чеккасига меҳмонга бормоқчи. Бунда оралиқ масофа сафар масофасидан ортиқ бўлса ҳам, шаҳардан чиқмаганлиги учун мусофир бўлмайди. Агар шаҳар чегарасидан бошқа ҳудудга ўтса, шу заҳоти мусофирга айланади.
قَيَّدَ بِالْمِصْرَيْنِ وَمُرَادُهُ مَوْضِعَانِ صَالِحَانِ لِلْإِقَامَةِ لَا فَرْقَ بَيْنَ الْمِصْرَيْنِ أَوْ الْقَرْيَتَيْنِ أَوْ الْمِصْرِ وَالْقَرْيَةِ لِلِاحْتِرَازِ عَنْ نِيَّةِ الْإِقَامَةِ فِي مَوْضِعَيْنِ مِنْ مِصْرٍ وَاحِدٍ أَوْ قَرْيَةٍ وَاحِدَةٍ فَإِنَّهَا صَحِيحَةٌ ؛ لِأَنَّهُمَا مُتَّحِدَانِ حُكْمًا ، أَلَا تَرَى أَنَّهُ لَوْ خَرَجَ إلَيْهِ مُسَافِرًا لَمْ يَقْصُرْ.
«Икки қишлоқ ёки икки шаҳар бир-бирига қўшилиб битта бўлиб кетса, ўша икки қишлоқ ёки шаҳрнинг биридан бошқасига сафар қилиш билан мусофирга айланмайди ва намозларини қаср қилмайди» (Баҳрур роиқ).