САВОЛ: Эркагу аёл авратини ушлаш билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Эркагу аёл авратни ушлаши билан таҳорат синмайди.
عَنْ قَيْسِ بْنِ طَلْقٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كُنْتُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَجَاءَهُ رَجُلٌ فَسَأَلَهُ عَنْ مَسِّ الذَّكَرِ فَقَالَ إِنَّمَا هُوَ بَضْعَةٌ مِنْكَ
Қайс бин Толқ отасидан ривоят қилиб айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдидалигимда бир киши келиб, эркак авратини ушлаши тўғрисида сўради. Шунда у зот “У (аврат) сенинг бир бўлагинг холос”. дедилар”.
Лекин икки қўлни ювиб олинади. Бошқа мазҳабларда авратни ушлаш билан таҳорат синади, дейилган. Шунинг учун таҳорат қилиб олиш мустаҳаб саналади, хусусан имомларга, зеро ортида бошқа мазҳаб вакиллари ҳам бўлиши мумкин.