Хотин: «Жавобимни беринг!» деди


Савол: Эр-хотин жанжаллашиб, хотин: «Жавобимни беринг!» деди. Эр: «Йўқол! Отангникига жўна! Жавобингни  бердим», деса, неча талоқ талоқ тушади?
Жавоб: Бу ўринда учта жумла бор. Биринчиси – «Йўқол», иккинчиси – «Отангникига жўна!» учинчиси – «Жавобингни бердим».  Хотиннинг «Жавобимни беринг», дейиши «музокараи талоқ», яъни талоқни музокара қилиш ҳолати бўлиб, ушбу ҳолатда «Йўқол» деган киноя лафзи билан бир боин талоқ тушади.
Иккинчи – «Отангникига жўна!» лафзи киноя лафзи бўлиб, бу билан боин талоқ тушади.

البائن الكنائى لا يلحق البائن

«Боин талоққа киноий боин талоқ қўшилмайди» деган қоидага биноан, бу ҳолатда иккинчи талоқ тушмайди. Учинчи – «Жавобингни бердим» лафзининг айтилиши бизнинг урфда сариҳ талоқ саналиб, у билан ражъий талоқ тушади. Хуллас, ушбу лафзларнинг айтилиши билан икки талоқ тушади.


8 йил аввал 13088 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Никоҳ ва талоққа оид савол-жавоблар
Савол: Хотин: «Талоғимни  беринг», деса, эр: «Биттасан», деса, нечта ва қандай талоқ тушади?Жавоб: Битта ражъий талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»).Савол: Хотин эрига: давоми...
8 йил аввал 41784 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Талоқ ҳақида
Талоқ сўзи луғатда "Моддий ва маънавий тугинни ечиш" маъносини билдиради. Шаърий маъноси эса, махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуксонга учратишга талоқ дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки давоми...
8 йил аввал 115404 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
"Зиҳор"
"Зиҳор" сузи “зоҳир” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқа бел томони кабисан” дейишига айтилади.Бу онам хотиним давоми...
8 йил аввал 11233 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ийло ва хотинни ихтиёрини ўзига бериш
“Ийло” луғатда “қасам ичиш” маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади.Бу ҳукм ҳам ислом хотинлар устидан давоми...