Юртимиздаги тўёналарнинг турлари ва ҳукмлари


Ҳозирги кунда жамиятимизда турли хил расм-русмлар қаердадир кенг, қаердадир тор доираларда тарқалди. Улардан бири тўёнадир. Бу ҳам хозирга кунда расмиятчиликка айланган.Тўёна аслида шариъатимизда берилган ҳадя қаторига киради. Лекин, хозирги кунга келиб, уни ҳадя деб номлагандан кўра “Қарз” деб аташга лойиқ бўлиб қолди. Чунки, уни деб бергувчининг исми, ўша нарсанинг нималиги, миқдорининг қанчалигини ёзиб қўядиган журнал тутиладиган бўлди.

Берувчилар бирор тўй ёки маросим қилсалар ундан тўёна олганлар журналига қараб “Бизга нима берган эди, шунга қараб биз ҳам беришимиз шарт” дейдиган бўлишди. Баъзи жойларда “олди”нинг “берди”си қилинмаса, ўртага совуқчилик тушишига сабаб бўладиган хафагарчиликлар юзага келди. Бундай тўёна совғани шариъатимизда ҳадя деб бўлмайди. Балки бунинг ҳукми қарздир. Гоҳида берувчилар берганидан ортиқроғини ҳам умид қиладилар ва “Бизга ҳам шундай ёки ҳеч бўлмаса яхшироғини қилиб келади” деб умид қиладилар. Шу умид билан берилган тўёна Аллоҳ таъолонинг каломида келган :

“وَمَا آتَيْتُم مِّن رِّبًا لِّيَرْبُوَ فِي أَمْوَالِ النَّاسِ فَلَا يَرْبُو عِندَ اللَّهِ وَمَا آتَيْتُم مِّن زَكَاةٍ تُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُضْعِفُونَ

(Рум 39-оят)

даги судхўрлик сарасига кириб қолади. Бундан келиб чиқадики, тўй ёки маросим қилган киши тўёна ёки совға берувчилардан қарздор бўлиб қолишлигига шак шубҳа йўқ. Чунки, барча қариндош-уруғлар, яқинларидан бирортасининг тўйини эшитса “Унга фалон нарса беришимиз бор” деб қўйишади. Бундай ҳолатда тўй қилган одам бир неча кишидан қарздорга айланиб қолиб, мабодо тўёна берганлар тўй ёки маросим қилмаса ёки ўша олган одам вафот қилса зиммасида қарз билан вафот этган бўлади. Бундай бўлса ўша одам вафотидан олдин фарзандларига ўша олган тўёналарини тўлашликни васият қилиши керак бўлади. Шунинг учун, бирор киши ҳадя бераётган вақтида, дилида олувчининг хурсандчилигига шерик бўлиш, силаи раҳм, Аллоҳ таъолонинг розилиги, ҳадянинг савобини ирода қилиб бериши керак. “Бизга ҳам бир кун қилиб келадида” деган фикрни ёки риёни мақсад қилмаслиги керак.

Берувчи қайси биридан бўлиб қолганлигини қаердан билади?

Берувчи ҳадясидан мурод, Аллоҳ таъолонинг розилиги ёки эваз қасд қилганлигини билишнинг йўли, ҳадя берувчи ҳадя олувчидан раҳмат айтишини кутса ёки “Бизнинг хонадонда ҳам бирор йиғин бўлса бизга ҳам қилиб келади” деган умиди бўлса, мабодо шундай олиб келмаса “Бизга хеч нарса бермади ёки кам берди” деса, беришда, Аллоҳ таъолонинг розилиги эмас, балки эваз қасд қилинган бўлади. Агар ҳадя берганидан кейин раҳмат кутмаса, ҳаёлида “Бизга ҳам қилиб келадида” деган гап бўлмаса, “Аллоҳ таъоло бизни ҳам берувчиларда қилиб қўйибди, шунинг шукри, қариндош-уруғчиликнинг хурсандчилиги” деса, ундан бирор нарсани қайтишини кутмаса, бу Аллоҳ таъолонинг розилиги учун берилганлигининг аломатидир. Бундай ҳадяда берувчига ҳам олувчига ҳам барака бор.

Умидвор бўлган ҳадяда барака йўқдир

Ҳадисларда : Бир киши кимдандир ҳадя умид қилса, унга мунтазир бўлса ундай ҳадяда барака бўлмаслигини айтилган. Шунингдек агар Аллоҳ таъоло бирор бандасининг қалбига муҳаббат солиб ҳадя берса, олувчи ундан кутмаган бўлса, бундай ҳадяда барака бўлишлиги ҳам айтилган.

Бир улуғ зотнинг воқеаси

Аллоҳнинг дўстларидан бўлган бир дарвеш бўлар эди. Одатда Аллоҳ таъоло Ўзининг дўстларини қаттиқ имтиҳон қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “أشد الناس بلاءًا لأنبياء ، ثم الا” яъни, “Имтиҳоннинг энг қаттиғи пайғамбарларга, сўнг уларга яқинларга бўлади” – деганлар. Имом Бухорийнинг ҳаётларидан, Умар ибни Ҳафс Уштур айтадилар : имом Бухорий Басра машойихларидан ҳадис илмини олиш учун Басрага келди. Бир неча кун ўтгач имом Бухорий дарсга қатнашмадилар. У киши бир кун келмадилар, икки кун келмадилар, шериклари “У киши бундай қилиш мумкин эмас. Бемор ёки бирор ҳодиса бўлган бўлса керак” деб турар жойларига боришди. Маълум бўлишича имом Бухорийнинг бир қатор кийимлари бўлиб, ювилаверганидан авратни ёпишга кифоя қилмайдиган бўлиб қолган экан. Шунинг учун дарсга бора олмаётган эканлар. Шериклари кийим топиб ўзлари билан олиб кетишди.
Юқоридаги дарвешга ҳам Аллоҳ таъолонинг имтиҳони бўлиб, йўқчилик бошига тушди. Ваъаз қилиш мобайнида ҳоли ночор, овози паст ҳолатда эди. Шогирдларидан бири ҳолатни тушиниб, мажлисдан туриб кетди. Мажлис тугагач шогирди қўлида таом кўтариб келди, дарвеш таомни кўргач бир оз ўйланиб қолди ва “Қайтариб олиб кетавер қабул қилмайман” деди. Мурид шайхни комил инсон эканлиги, қабул қилмаслиги беҳикмат эмас, такаллуф ҳам эмас деб ўйлаб таомни қайтариб олиб кетди. Бироз муддат ўтгач яна қайтариб олиб келди, шайх қабул қилиб танаввул қилди. Шунда шогирд ҳайрон бўлиб турганида шайх “Сен ҳолимни кўриб туриб кетганингда нега турганингни билдим ва таом келтиришинга умидвор бўлдим. Тоамни келтирганингда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Умидвор бўлинган ҳадяда барака йўқ” деган ҳадисларини ўйлаб, уни рад қилдим. Сен қайтиб кетгач ўша умидим узилди. Кейинги олиб келганингда ўша умид бўлмаганлиги учун қабул қилдим. Шунинг учун тамаъ, умидворлик, риёлардан бири бўлса ҳадянинг баракасини ўчиради - деган экан.

 

 

 

 


8 йил аввал 6759 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сунъий ҳомила пайдо қилиш
Бутун борлиқни ва ундаги мавжудотларни яратган холиқ, Аллоҳ субҳонаҳу ва Таоло уларнинг борлиқдаги мавжудлигини турли сабабларга боғлаб қўйган. Ушбу сабаблар низомининг ҳар бири Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тобеъ бўлишликнинг ва бидъатдан сақланишнинг вожиблиги
Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг расули Муҳаммад пайғамбарга, у зотнинг оли асҳобларининг барчаларига салоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:Мусулмон  одамнинг Қуръон ва саҳиҳ Суннатда келган давоми...
8 йил аввал 7919 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Халқнинг хилоф илмига берилиб кетиши сабаби
Халқнинг хилоф илмига берилиб кетиши сабаби, мунозара ва жадал офатларининг тафсилотлари ва унинг мубоҳ бўлиши шартлариБилгилки, Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўнг давлатни ҳидоятга эргашган давоми...
8 йил аввал 7741 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Шайх Рамазон ал-Бутий ва бемазҳаблар ўртасидаги баҳс
Бу ерда бошқа ҳеч бир ақл-идрокли одамда учрамайдиган мутаассиблик (фанатизм) аломатларини учратасиз! Улар (бемазҳаблар) бизни мутаассибликда гумон қиладилар, чунки биз минг бир далилга асосланган ҳақиқатдан давоми...
8 йил аввал 18011 fiqh.uz