29-дарс. Рибонинг хатарлари.


Рибо гарчи унинг миқдори оз бўлса ҳам ўта хатарлидир. Судҳўрнинг зиён қилмаслиги ва маблағининг доимий суратда кўпайиб бориши бошқаларга хатар туғдиради. Хусусан бу мураккаб рибо бўлса яъни аслга қўшилган фоиздан ҳам рибо олинса унинг кўпайишини оддий ақл билан ҳисоблаш мушкул бўлиб қолади.

Бу масалани шахмат катакчаларига қўйиладиган дон мисолида кўпчилик билади. Агар биринчи катакка бир дона буғдой, иккинчи катакка шуни икки баробари, учинчи катакка ҳосил бўлган учта доннинг икки боробари (биринчи катакда бир, иккинчи катакда икки, жаъми учта бўлди) тўртинчи катакка ҳосил бўлган 6 та доннинг икки баробари ва шундай қилиб ўзидан олдинги сонни 64 катакка тўлдирилса натижа 18млрд 446млн 7444074*100млрд тенг 1,84467Е+19 ушбу йиғинди чиқади. Агар йиғиндида ҳосил бўлган буғдой доналари ер юзига сочилса уни бутунлай кўринмайдиган даражада қоплаб олар экан.
Капиталистик асрнинг бошида иқтисодчи ва диншунос бўлган инглиз олими Ричард Брайс айтади:
“Агар мураккаб фойдага бир пенсни (англия тангаси) милодий тақвимдан бир йилга қўйилса, капиталистик аср бошида бир бутун коптокдек тиллага айланади. Агар унинг ҳажми қўйиб берилса ер куррасидан бир неча баробар катта тилла коптокларга айланиб кетади. Бошқа ибора билан айтганда. Агар Исо алайҳиссаломнинг туғилган вақтида бир пенсни йилига тўрт фоизлик фойдага қўйилса, 1750 йилга келиб ер вазнидек тиллони сотиб олишга етарли маблағ ҳосил бўлади. 1990 йилга келиб ҳосил бўлган маблағ 8190 дона ер куррасидек тиллони сотиб олишга етади[1]”.
1988 йилда Нобел мукофоти олган Француз иқтисодчиси Морис Олих шундай дейди:
“Агар сармояни фойдага қўйилса унинг фойдаси бетўхтов кўпайиб бораверади. Гарчи йиллик фойданинг миқдорини нисбатан кам белгиласакда сармояни ўзини капитал қилганлигимиз учун ниҳоятда катта даражадаги бойликка эга бўламиз[2]”.
Шаҳд 1953 йили Дамашқда қилган маърузасида, ҳисоб-китобларга қараганда ер юзидаги барча бойлик озгина судҳўрлар қўлида тўпланиб қолаётганлигини айтган.
Хуюстон айтади:
“Мураккаб фойда, мураккаб жиноятдир. Чегараланган иқтисодий оламда хурриятни бузиб юборади. Асосий маблағ ўсаверганлиги учун катта зулмларга сабаб бўлади. Тўлаб бўлмайдиган даражадаги қарзлар вужудга келади. Булар ёлғиз диёнат юзасидан айтилаётган гаплар эмас, балки минг йиллар мобайнида ҳосил бўлган аччиқ тажрибанинг натижасидир. Рибонинг натижасида бойлик оз сонли одамлар қўлида тўпланиб  қолади ва қарзга қуллик рўёбга чиқади. Бу борада қадимги ҳикматли китобларининг барчаси огоҳлантирган. Инжил, Қуръон, Юнон фалсафаларида ҳам бунинг оқибати баён қилинган. Оламда рибо сабабли барча жараёнлар ўсишдан тўхтайди. Нақд пуллар ҳам доимий равишда ўсиш имкониятини йўқотади. Агар рибога қўйилган фойда ниҳоятда оз бўлса ҳам тезда ҳаддан ошиб, бор маблағ оз сонли судҳўрлар қўлида тўпланиб қолади[3]”.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Рибони бир неча баробар қилиб еманг![4]”
Ҳақ таоло мўъминларга рибони емасликларини айтмоқда. Чунки рибо юқорида кўрганимиздек оз миқдорда бўлса ҳам қўшилиш натижасида кўпайиб кетади.
Фойда билан рибонинг фарқини аниқлаш.
Ғарбий фикр ҳар қандайфойдани мубоҳ дейди. Улар бу фикрга узоқ илмий ва амалий тортишувлардан сўнг келишган. Гоҳида давлат фойданинг чегараси ёки энг кўп миқдорини белгилашга аралашди. Ушбу аралашиш юнонлар даврида бўлган. Баъзан давлат фойдани белгилашга аралашмаган. Бу римликлар ҳокимияти даврида кўрилган. Агар фойда чегараланган ҳудудда бўлса дуруст, аммо чегарадан ошиб кетса ман этилган рибо деб эътибор қилинган. Лекин кўриниб турибдики, фойда билан рибонинг фарқини ажратиш маълум қоида асосида эмас, балки давлат нархга аралашмасин, қарз олди-берди бозори эркин бўлсин, нархларни рақобат орқали бозор ўзи белгиласин деган чақириқлар асосида бўлган.
Иқтисодий эркинликни муҳофаза қилиш лозим, нархни чегаралашда фойда йўқ балки зарар бор. Чунки бу турли ҳийлаларга йўл очади, қора иқтисод ва қора бозор ривож топади, натижада нарх-наво кўтарилиб, иқтисод издан чиқади деган даъволарни олға суришади.
Ушбу даъволар ғалаба қилиб, Британияда қарз берувчи шахс ўзи хоҳлаган миқдорда фойда қўйиши мумкинлиги тўғрисида қонун қабул қилинди. 1974 милодий санада истеъмол кредити номли қонун қабул қилингач, фойда миқдорини белгилаш озод бўлиб, ҳар қандай қайдлар бекор қилинди. Натижада бечора қарз олувчилар маҳкама ҳузурида ҳар қандай вазиятда ҳам ўзларини эксплуатация бўлаётганларини кўрдилар. Америкада XX асрнинг 80 йилларига келиб рибо қонуни бекор қилинди. Бошқа бир қанча шаҳарлар айнан шу йўлдан боришни ўзларига афзал деб билишди[5].
Шулардан аниқ кўринадики, ғарбий иқтисодда рибо билан фойдани ажратишнинг тўғри йўли танланмаган. Балки улар фойдага қўшиб рибони ҳам мубоҳ қилишга шу йўл орқали ўтиб кетишган.
Рибҳ (яъни фойда) ва рибони ажратиш.
Рибо замон муқобилига кўпайтириш ёки камайтиришдир. Кечроқ бергани учун қўшилади, олдинроқ бергани сабабли камайтирилади. Киши 100 ни бир йилдан сўнг 110 қилиб бераман деб қарз олса, шу бир йил эвазига 10 фойдани берган бўлади. Қарзнинг фойдаси агар оз бўлса ҳам муҳаққиқ уламолар наздида ўта хатарлидир. Бунинг юқорида баёни ўтди. Энди қарзга қўйиладиган фойда чегарасиз бўлса қандай бўлади?  Буни фойда деб, аниқ миқдори белгиланмаса шубҳасиз миқдор ҳадсиз даражада ортиб кетади. Сўнгра хатарли таъсирлар кўриниб, шаҳарлар ҳароб, кишилар ўртасидаги тақсимот ёмон аҳволга тушади. Қарздан олинажак фойдани рибҳ (яъни даромад) деб номлаш жоиз эмас. Даромад номи билан фойда олиш ёки фойда даромадни бир тури дейиш ёҳуд қарзни ҳам савдо деб аташ хатонинг бошидир. Ушбу нотўғри тушунчалар орқасидан рибонинг миқдори бебош бўлиб, нақд пуллар ёки банклар унинг рақобатига дош бера олмай қолади.

________________________________________
[1](Boyle D., ed., Money changers, p 104).
[2] (Allais, Economie et interet, t. 1, p.43).
[3] (Mills and Presley, Islamic Finance, p. 117).
[4] (Оли Имрон 130).
[5] (Mills and Presley, Islamic Finance, p.105).


8 йил аввал 8739 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
1 ўн йил аввал 6550 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
1 ўн йил аввал 6426 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
1 ўн йил аввал 6683 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
1 ўн йил аввал 5475 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
1 ўн йил аввал 6081 fiqh.uz