Аёлларни мисвок ишлатиши
Савол: Мисвок ишлатиш аёлларга ҳам суннатми?
Жавоб: Мисвок ишлатиш эркагу аёлга суннатдир. Ҳадисларнинг зоҳиридан мисвок ишлатишда эркак ва аёлларнинг баробарлиги маълум бўлади. Сақични мисвок ўрнида қўллаш жоиз ишдир («Сиоя шарҳи Шарҳи Виқоя»).
عن واثلة بن الأسقع قال: كان اصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلمّ يوثقون مساويكهم فى ذوائب سيوفهم و النساء فى خمرهنّ.
Восила ибн Асқоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари мисвокларини қиличларининг попугига, аёллар эса рўмолларига боғлаб олишар эди» («Муснади Аҳмад ибн Маниъ»).