Аёлларнинг сафардаги намозлари
Аёллар ёлғиз ўзлари намозларини жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Лекин бирор-бир аёл имомликка ўтса, сафдан олдинга ажралиб чиқмасдан ўқийди.
وَيُكْرَهُ لِلنِّسَاءِ وَحْدَهُنَّ الْجَمَاعَةُ فَإِنْ فَعَلْنَ قَامَتْ الْإِمَامُ وَسَطَهُنَّ لِأَنَّ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا فَعَلَتْ كَذَلِكَ، وَحُمِلَ فِعْلُهَا الْجَمَاعَةَ عَلَى ابْتِدَاءِ الْإِسْلَامِ.
«Аёллар ёлғиз ўзлари жамоат қилишлари макруҳи таҳримийдир. Агар жамоат қилсалар имом аёлларнинг ўртасида (сафдан ажраб олдинга чиқмай) туради. Чунки, Оиша розияллоҳу анҳо шундай қилганлар. У кишини жамоат ҳолатда намоз ўқишларига келсак, бу нарса исломни аввалида бўлган эди» (Баҳрур роиқ).