Қон келиши тўхтамаса
Савол: Одати беш кун бўлган аёлда қон келиши тўхтамаса, бунинг ҳукми қандай бўлади?
Жавоб: Бундай ҳолатда кутиб турилади. Агар қон келиши ўн кунга етгунича ёки тўлиқ ўн кунга етиб, кейин тўхтаса, ундай аёлнинг одати ўзгарганига ҳукм қилиниб, одатидан (яъни беш кундан) ошган, кунларнинг намози ва рўзасининг қазосини адо қилмайди. Агар қон келиши ўн кундан кейин ҳам тўхтамаса, одатий беш кунни ҳайз, қолган кунлардаги қонни истеҳоза қони деб ҳукм қилинади ва одатидан ошган кунларнинг намози ўқилади, рўзаси тутилади. («Ҳидоя»)