Савол: Тўрт киши ўртага сармоя тикиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган бир сеҳни сотиб олишда ва шериклардан бирини унга бошлиқ этиб тайинлаб, унга фойдадаги улушидан ташқари ойлик маош ҳам белгилаб қўйишди. Иш юритганлиги учун ойлик тайин қилиш мумкинми?
Жавоб: Ширкат ва музорабада қоида шуки, улардан бирортасига фойдадаги белгиланган улушидан ташқари ойлик сифатида муайян бир маблағни тайин қилиш жоиз эмас.
وَشَرْطُهَا أَيْ شَرِكَةِ الْعَقْدِ ...وَعَدَمُ مَا يَقْطَعُهَا كَشَرْطِ دَرَاهِمَ مُسَمَّاةٍ مِنْ الرِّبْحِ لِأَحَدِهِمَا لِأَنَّهُ قَدْ لَا يَرْبَحُ غَيْرُ الْمُسَمَّى.
“Ширкатул ақднинг шарти, унда фойдадан маълум бир дирҳамни шериклардан бирига тайин қилиш шарти каби ширкатнинг бузгувчи нарсаларнинг топилмаслигидир. Чунки, унга бериш тайин қилинган бошқа фойда кўрилмаслиги ҳам мумкин (бундай ҳолатда бошқа шерикларга нима тегади)” (Роддул муҳтор).
Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳга берилган саволнинг жавобида, шериклардан бири иш юритганлиги туфайли унга ойлик тайинлаб қўйиш жоиз эмас деб, фатво бериб, лекин унинг шерикликдаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин деб, айтганлар.
Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шериклардан бири дўконда иш юритгани учун ёки мененжер бўлгани учун дастмоясига белгиланган фойдадан ташқари ойлик олиш мумкинми, деган саволнинг жавобида, шериклардан бирини ижарага олиб, унга ойлик тайин қилиш дуруст эмас. Шунинг учун томонлардан бирортаси бирортаси шерикчиликдаги компанияда мененжер ва шу каби қўшимча иш билан шуғилланса, унинг фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин, деб жавоб берган.
Муфтий Рашид Аҳмад дома маждуҳу музорабага тааллуқли бир саволнинг жавобида “Музорабада пул тикувчи ҳам иш юритувчилардан бирига ойлик каби муайян бир миқдорни тайин қилиш жоиз эмас. Дастмоя эгасига шу каби ойлик тайин қилиш судхўрлик ҳисобланади”.
“Танвир” китобида фойда икковлари ўртасида фоизга нисбатан белигиланиши шарт деб айтилган.
Хулоса: Ашраф Али Таҳонавий, Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳларнинг фатволарига биноан шерикларнинг бирига ойлик тайин қилиш ўрнига фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш жоиздир.