Савол: Фойда кўрилганда йигирма фоиз, фойда кўрилмаган суратда беш фоиз фойда беришга сармоя тикса, жоиз бўладими?
Жавоб: Сармоя тиккувчига ҳар қандай суратда ҳам беш фоиз фойда берилинади, фойда кўрилган суратда эса, фойданинг йигирма фоизи берилади дейилса, бу очиқ ойдин судхўрликдир.
وَأَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ مَعْلُومَ الْقَدْرِ، فَإِنْ كَانَ مَجْهُولًا تَفْسُدُ الشَّرِكَةُ وَأَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ جُزْءًا شَائِعًا فِي الْجُمْلَةِ لَا مُعَيَّنًا فَإِنْ عَيَّنَا عَشَرَةً أَوْ مِائَةً أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ كَانَتْ الشَّرِكَةُ فَاسِدَةً
“Фойданинг миқдори аниқ бўлиши лозим. Агар ноаниқ бўлса, ширкат фосид бўлади. Фойда олинган фойданинг нисбатига кўра бўлиши керак (Фойданинг ўндан бири учдан бири каби). Агар муайян бир ўн, юз (ёки сармоянинг беш, ўн фоизи каби) муайян бир миқдор билан белгилаб қўйилса, ширкат фосид бўлади” (Фатавои Ҳиндия).
وكون الربح بينهما مشاعا فتفسد ان شرط لاحدهما عشر دراهم مثلا
“Фойда иккиси ўртасида нисбатлар билан белгиланган бўлсин. Агар томонлардан бирига ўн дирҳам шарт қилинса, келигув фосид бўлади” (Дуррул мунтақо).
يشترط ان تكون حصص الربح التي تنقسم بين الشركاء جزاء شائعا كالنصف والثلث والربع فاذا اتفق الشركاء على اعطاء احدهم قدرا معينا كانت الشركة باطلة
“Томонлар ўртасида тақсим қилинадиган фойда ярим, учдан бир, тўртдан бир каби ҳиссалар билан бўлмоқлиги шартдир. Агар шериклар ўзларидан бирига муайян бир миқдорни бериб туришга келишсалар ширкат ботил бўлади (Масалан, ҳар ойда фалон мингдан каби)” (Салим Рустам. Шарҳул мажалла).
ولا يجوز الشركة اذاشرط لاحدهما دراهم مسمات من الربح لانه شرط يوجب انقطاع الشركة فعساه لا يخرج الا قدر المسمى لاحدهما
“Томонлардан бирига фойдадан муайян дирҳамларни шарт қилинган ширкат жоиз эмас. Чунки, шарт ширкатни бузилишини вожиб қилади. Чунки, иккисидан бирига тайин қилинган миқдордан ортиқ фойда кўрилмай қолиши мумкин” (Фатавои ҳиндия. Раҳмония босмахонаси).
Ширкат битмига хилоф иш тутилганда ширкатнинг ҳукми
Савол: Ширкат битмига хилоф тарзда иш тутувчи шеркнинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Ширкат битмига мувофиқ бўлган шартлардан бирортасига хилоф қилиши шерикларга жоиз эмас. Чунки, мусулмонлар ўз шартларига кўра бўладилар. Лекин бундан ҳалолни ҳаромни ҳалол қилган ёки ҳалолни ҳаром қилганлар мустаснодир.
الْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ إلَّا شَرْطًا أَحَلَّ حَرَامًا أَوْ حَرَّمَ حَلَالًا
“Мусулмонлар ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол қиладиган шартлардан бошқа ўринда ўз шартларига кўрадилар” (Табйийнул ҳақоиқ).
Музорабада турли шартларни қўйиш
Савол: Сармоя эгаси музорибни муайян тавар, шаҳар, муддат, кишилар билан савдо қилишини қайдлаб қўйса, музорибга ундан ташқари иш юритиши жоиз бўладими?
Жавоб: Сармоя эгаси қайдлаган чегаралардан ташқари иш юритиши жоиз эмас. Мабодо, ташқари иш юритиб зиён кўрса, музориб тўлайди.
وَإِنْ خَصَّ لَهُ رَبُّ الْمَالِ التَّصَرُّفَ فِي بَلَدٍ بِعَيْنِهِ أَوْ فِي سِلْعَةٍ بِعَيْنِهَا لَمْ يَجُزْ لَهُ أَنْ يَتَجَاوَزَ ذَلِكَ فَإِنْ خَرَجَ إلَى غَيْرِ ذَلِكَ الْبَلَدِ أَوْ دَفَعَ الْمَالَ إلَى مَنْ أَخْرَجَهُ لَا يَكُونُ مَضْمُونًا عَلَيْهِ بِمُجَرَّدِ الْإِخْرَاجِ حَتَّى يَشْتَرِيَ بِهِ خَارِجَ الْبَلَدِ فَإِنْ هَلَكَ الْمَالُ قَبْلَ التَّصَرُّفِ فَلَا ضَمَانَ عَلَيْهِ وَكَذَا لَوْ أَعَادَهُ إلَى الْبَلَدِ عَادَتْ الْمُضَارَبَةُ كَمَا كَانَتْ عَلَى شَرْطِهَا، وَإِنْ اشْتَرَى بِهِ قَبْلَ الْعَوْدِ صَارَ مُخَالِفًا ضَامِنًا
“Агар сармоя эгас музорибга муайян бир шаҳар ёки муайян бир таварлар билан савдо қилишни чегараласа, ундан ташқарига чиқишлиги жоиз бўлмайди. Агар белгилаб қўйилган шаҳардан ташқарига чиқса ёки молни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб кетувчига топширса, олиб чиқиб кетишликнинг ўзи билан тўлагувчи бўлмайди. Токи, шаҳардан ташқаридан у мол эвазига бирор нарса сотиб олгунича. Агар тасарруф қилишдан илгари мол ҳалокатга учраса, тўламайди. Шунингдек, молни ўз шаҳарига қайтариб олиб кирса, музораба шарт қилинганидек давом этаверади. Агар қайтиб кирмай бирор нарса сотиб олса ва у талофатга учраса, шартга зид иш юритган бўлиб, музориб зиённи тўлайди. Ширкат ҳам шу кабидир” (Баҳрур роиқ)