Асранди бола


Бошқа ота-она қарамоғига олиб, тарбия қилинган бола Ислом фиқҳида “асранди бола” дейилади. Етимни, ёки қийинчиликда қолган оиланинг боласини олиб, шариат ҳукмига мувофиқ боқиш, тарбиялаш жуда ҳам савоб иш. Лекин Қуръони каримнинг (Аҳзоб, 4–5) ҳукмига кўра, бировнинг  боласини  «ўз фарзандим» дейиш ҳаромдир. Бундай қилган одам гуноҳкор бўлади. Тутинган ўғил фарзанд ўрнига ўтмайди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло:

ادْعُوهُمْ لِآبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ ۚ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ ۚ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَٰكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ ۚ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا


“Тарбияга олинган фарзандларни асраб олган одамнинг номи билан эмас, ўз ҳақиқий отаси номи билан чақиринглар, деб тўғри йўлга ҳидоят қилади. Мабодо асраб олинган боланинг ҳақиқий отаси ким экани маълум бўлмаса, улар сизга Ислом дини бўйича «қардошларингиз ва дўстларингиздир” . (Аҳзоб 5)
Илоҳий ҳукм: “дин қардошим” ёки “дўстим” деб мурожаат қилишга буюради, “Ўғлим”, “фарзандим” деб мурожаат қилиш дуруст эмас.
Инсон наслини сақлаб қолиш асосий исломий масалалардан бири бўлганидан никоҳ, талоқ, идда ва шунга ўхшаш кўпгина шаръий ҳукмлар юритилган. Булар ҳаммаси инсон наслининг тоза, пок, очиқ-ойдин ва шаффоф бўлишига қаратилган. Агар шундай қилинмаса, ҳаром-ҳалол аралашиб, ота боласини, бола отасини, она қизини, қиз онасини, ака синглисини, сингил акасини танимайдиган бўлиб қолади. Натижада инсоният ҳалокатга учрайди. Насли бегона болани ўз наслидан бўлган болалари қаторига қўшиш билан кўпгина ҳаром-хариш ишлар юзага чиқади, маҳрам-номаҳрамлик қоидалари бузилади, бир куни келиб, ота ўз қизига ёки ака синглисига уйланиб қолиши эҳтимоли бўлади, мерос ва бошқа кўпгина масалаларда ҳам ўнглаб бўлмас хатолар юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳам Исломда бу иш ҳаром қилинган. Айни чоқда, асранди бола бировни «отам» деб танлаши ҳам катта гуноҳдир. Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Ким ўзи билиб туриб отасидан бошқанинг боласиман деб даъво қилса, унга жаннат ҳаромдир», деганлар. Шариатда никоҳ ва мерос масалаларида бундай болалар, асраб олган оила учун бегоналар билан баробар. Масалан, бир оилада асранди ўғил вояга етса, шу оиладаги «сингилга» уйланиши мумкин. Маълумки, ўз пушти камаридан бўлган ўғлининг хотини, яъни, келини ота учун абадий маҳрам саналади, лекин асранди боланинг хотини тутинган «ота» учун фақат вақтинчалик маҳрам бўлади. Агар асранди фарзанд хотинини талоқ қилса, тутинган ота унга уйланиши мумкин. Худди бегона бир аёлга уйланганидек. Чунки асранди ўғил насл-насаб жиҳатидан ҳеч қачон ҳақиқий фарзанд каби бўлолмайди.

Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири Ҳилол”. 2-нашр. 4-жуз. Т., «Шарқ»,


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Икки ёшдан кейин болани эмиши
Савол: Бола икки ёшдан кейин онасини эмиши мумкинми?  Жавоб: ولم يبح الإرضاع بعد مدته  لأنه جزء آدمي والانتفاع به لغير ضرورة حرام على الصحيح  شرح الوهبانية давоми...
7 йил аввал 11651 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бола тарбияси
Болани тарбиялаш ҳуқуқи она учундир, лекин мажбур қилинмасдан, яъни агар она тарбиялашни хоҳламаса мажбур қилинмайди, талоқ қилинган бўлса ҳам, талоқ қилинмаган бўлса ҳам.Кейин болани тарбиялаш ҳуқуқи онанинг давоми...
7 йил аввал 8667 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Разоъ(эмизиш)
Эмизиш – арабчада "Разоъ" дейилади. У луғатда аёл кишининг кўкрагини, сигир, қўй каби ҳайвонларнинг елинини оғизга олиб, сўришга айтилади. Шаръий истилоҳда эса: "Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши давоми...
7 йил аввал 12172 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бола асраб олиш
Болани қарамоғига олиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам бўлган. У зот Зайд ибн Хорисани ўзларига ўғил қилиб олганлар. Аввалида Зайд ибн Хорисани Зайд ибн Муҳаммад дейишар эди. Аллоҳ таоло давоми...
7 йил аввал 38390 fiqh.uz