Азон ва такбир


Намозхонларни сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус такбир "Иқомат" дейилади. Аллоҳ Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган. 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

"Эй, иймон келтирганлар қачонки жума куни намозга нидо қилса, бас, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Агар билсангиз". (Жума сураси 9-ояти). 

وَإِذَا نَادَيْتُمْ إِلَى الصَّلاَةِ اتَّخَذُوهَا هُزُوًا وَلَعِبًا 

"Качонки намозга нидо қилсангиз уни масхара ва ўйин қилиб олурлар"(Моида сураси 58-оят).

Бу икки оятдаги "Нидо"дан мурод азон экани очиқ кўриниб турибди. Демак азон Қуръонда зикр қилинган экан. "Азон" сўзи луғатда "билдириш" деган маънони англатади. Шариатда эса фарз намознинг вақтини махсус сўз ила билдиришга Азон дейилади. Азон айтиш биринчи ҳижрий санадан бошланган. Дастлаб мусулмонлар масжидга тўпланишар, намоз вақтини кутиб ўтиришар, вақт бўлганда эса, намоз ўқир эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг айтишича, Насороларнинг зангига ўхшаш занг чалиниши ёки яҳудийларнинг дудига ўхшаш дуд чалишни маслаҳат қилинган ҳоллар ҳам бўлган.
Абу Довуд, Ибн Можа, Доримийлар ривоятида Абдуллоҳ Ибн Зайд кечаси туш кўргани ва унга бир киши азон ва такбирни тўлиғича айтиб бериб, сен буни Билолга айтгин у айтсин, чунки унинг овози сеникидан кучлироқ деганини ва ўзи Билолга ўргатиб тургани, Билол эса айтгани, буни Умар Ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эшитиб ридосини судраб чиққани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Эй Аллоҳнинг Расули сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки, мен ҳам шунга ўхшаш туш кўрдим" деганини айтиб берганлар.
Бу воқеадан 1400 йил ўтиб ойга чиққан Америкалик фазогир ҳам Ойда туриб азонни эшитди. Бу овозни овоз ёзиш асбоблари ёзиб олди. Йиллар ўтиб фазогир Мисрга келиб азонни эшитганида, кўпчилик иштирок этаётган йиғилишда бу овозни Ойда эшитган эдим, деб тан олди.

عن معاوية رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال المئذنون اطول الناس اعناقا يوم القيام

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муаззинлар қиёмат куни энг бўйни узун одамлар бўлурлар" дедилар. 

عن ابى هريرة رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال الأمام ضامن و المؤذن مؤتمن اللهم ارشد الامة واغفر المؤذنين

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Имом зоминдир, муаззин омонат эгасидир. Эй бор Худойим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил" дедилар. Бу ҳадислар муаззинлик фазли тўғрисидадир.

عن انس قال امر بلال رضى الله عنه ان يشفع الأذان و يوتر الاقامة الا الاقامة

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Билол розияллоҳу анҳуга азонни жуфт айтмок, иқоматни қад-қоматис солоҳдан бошқасини тоқ айтмок амир қилинди".
Ҳанафийдан бошқа мазҳаблар шу ҳадисга амал қилиб иқоматни тоқ айтадилар. Аммо ҳанафий мазҳаби бошқа ҳадисни далил қилиб олган.
Абу Маҳзура розияллоҳу анҳу ривоятида: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : Билолга: "Қачонки бомдод азони бўлса "Ас-солату хайрум минан навм" ни айтасан" деб ўргатганларига биноан 2 марта айтилади. Дора Қутний, Абу Довуд ривоятлари.
Азон ҳам иқомат ҳам суннати муаккададир. Азон чўзиб иқомат тезлаб айтилади.Ўқилаётган намоз хоҳ адо, хоҳ қазо бўлсин, хоҳ жамоат бўлсин, хоҳ ёлгиз ўқилаётган бўлсин азон, такбир суннатдир. Бир намоз учун маҳаллада айтилган бир азон кифоя қилинади.
Яна бир кунлик қазо намозларини ўқувчи киши учун ҳам бир мажлисда битта азон кифоя қилади, колганларини такбирнинг ўзи билан ўқиса ҳам жоиздир.
Азоннинг шартлари:
1-Намоз вақтининг кириши:
2-Азон араб тилида бўлиши. Араб тилидан бошқа луғатларда айтилган азон ҳам азон ҳисобига ўтмайди.
3-Азон оқил, балоғатга етган, яхши ёмонни ажрата оладиган етти ёшдан йўқори шахс томонидан айтилмоқлиги. Гўдакнинг, мастнинг, жиннининг, жунуб кишининг айтган азонларини қайтадиган айтиш лозим. Лекин булар айтган такбир қайтариб айтилмайди.
Азон ва иқоматдаги суннатлар:
1-Азонни эркак айтмоқлиги, аёлнинг такбири макруҳдир.
2-Азонни тик турган ҳолда айтиш. Азон ва такбирни ўтириб айтиш макруҳ.
3-Кўпчиликка эшиттириш мақсадида имкони даражасида овозни кўтариб айтиш.
4-Азонни баланд жойга чиқиб айтиш. Мезанани айланишни зарари йўқ.
5-Азон ва иқоматни қиблага юзланиб айтиш.
6-“Ҳайъалатайн”да юзни ўнг ва чапга буриш.
7-Азон жумлаларининг ораларини ажратиб айтиш, яъни бир жумлани айтиб бир лаҳза сукут қилиб ва кейин иккинчи жумлани айтиш.
8-Азонни таҳоратли ҳолда айтиш, чунки азон ўзи намозга чақиришдир. Намозга чақирувчининг ўзи инсонлардан кўра намозга тайёр бўлишга ҳақлидир.
9-Муаззиннинг солиҳ киши бўлиши. Фосиқнинг азони макруҳ.
10-Азон билан иқоматнинг ўртасида намозхонлар етиб кела олиш миқдорича ўтириш.
11-Муаззин азон айтаётганда гапирмаслиги ҳатто салом берганда, акса урганда ҳам жавоб бермаслиги керак.
12-Азон калималарини ноўрин чўзиб маъноларни бузиб юбришдан муҳофаза қилиш.
13-Такбир айтилгач, кечиктирмай намозни бошлаш. Агар такбирдан сўнг намоз кечикиб кетса, у қайтариб айтилади. Муаззин азон айтаётганда бармоқлари биланқулоқларини беркитиб олиши мустаҳабдир.
Азон эшитувчилар ҳар қандай амалларини, ҳатто Қуръон қироатини ҳам тўхтатиб азонга жавоб бериши суннатдир. Азонга жавоб қайтариш сўз ва амал билан бўлади.
А) Муаззин лафзларини қайтариб туриш
Б) Азонни эшитган киши масжидга юрмоғи. Азон билан иқомат ўртасида қилинган ҳар қандай дуо ижобатдир. Бу фурсатни ғанимат билмоқ керак.
Азон сўзларини ўнта жойда нотўғри айтиш ҳаром ва қасдан айтилганда куфр хавфи бор:
1. “Аллоҳу акбар”нинг “ҳамза”сини (“алиф” (أ) ҳарфини) чўзиш
2. “Акбар”нинг “бо”сини (“бе” (ب) ҳарфини) “Акбаар”деб чўзиш
3. “Ашҳаду”ни “Ашҳааду” деб “ҳа” (ه)сини чўзиш
4. “Ашҳаду”нинг ҳойи ҳавваз ҳарфини ҳойи ҳуттий ҳарфига (яъни, “ه”ни “ح”га айлантириб) айтиш
5. “Лаа илааҳа иллаллоҳу”нинг “илло”сини ташдидсиз, яъни битта “лом” билан айтиш
6. “Ҳаййа”нинг “йа”сини чўзиб “ҳаййаа” дейишлик
7. “Ҳаййа”нинг ҳойи ҳуттий ҳарфини ҳойи ҳаввазга алиштириб айтиш (яъни, “ح”ни “ه”га ўзгартириш)
8. “Фалааҳ”нинг охиридаги ҳойи ҳуттий ҳарфини ҳам ҳойи ҳаввазга алиштириб айтиш
9. “Ҳаййа ъалал фалааҳ”нинг ўрнига “Ҳаййа ъалал афлаҳ” дейишлик
10. “Ҳаййа”нинг “ҳаййа”сини ташдидсиз, яъни битта “ёй” билан айтишлик.


8 йил аввал 21455 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50319 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10795 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36958 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8484 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13242 fiqh.uz