Акдария масаласи


Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз кадар (ноаниқлик) содир бўлиб, асл қоидадан ажраб чиққанликлари учун акдария масаласи деб номланган дейишади. Яна бошқа гаплар ҳам бор.
Масала шундай эди:
Бир аёл ўлиб, ортидан эри, онаси, бобоси ва битта туғишган сингилиси қолди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳаблари тақозосига кўра туғишган сингил соқит бўлиши керак. Чунки эр ярим олса, она учдан бир олади. Қолган олтидан бир бобонинг фарз насибасидир. Бу насибага сингил шерик бўлмоқлиги мумкин эмас. Чунки бобонинг олтидан бир насибаси ушбу ҳолатда камаймаслиги лозим. Демак сингилни меросдан ҳажб қилиб, юқорида ўтган қоидага кўра унга тарикадан насиба ажратмаймиз. Ушбу фикр Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳумаллоҳларнинг мазҳаблари ҳамдир. Лекин Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу қоидага хилоф қилиб, сингилга яримни фарз насиба қилиб берадилар. Масала 6 дан 9 га авл бўлади. Сўнгра сингилнинг улушини бобога қўшиб, улар ўртасида “бир эркакка икки аёл насибаси мислича” қоидаси асосида тақсим қиладилар. Масала дуруст бўлиши учун 27 дан ҳисоб қилинади. Шунда эр 9 улуш, она 6 улуш, бобо эса 8 улуш ва туғишган сингил 4 улуш олади. Ушбу йўналишни имом Шофеъий ва Моликийлар олишган. Биринчи рақамли шаклда қоида асосида ечилган. Иккинчи рақамли шаклда акдария масаласи асосида йўл тутилган.
Эр    Она    Бобо    Туғишган сингил
3/6    2/6    1/6    Маҳжуба
1- Шакл.
    6
Эр 12    3
Она 12    2
Бобо 16    1
Туғишган сингил маҳжуба    0
2- Шакл.
6 масаланинг асли бўлиб    9 га авл бўлди    27га дуруст қилиб оламиз   
Эр 1/2    3    9    Меросхўр фаръ бўлмаганлиги учун
Она 1/3    2    6    Фаръ ва тааддуд йўқлиги учун
Бобо 1/6    1    8    Бобо билан туғишган сингилнинг улушлари қўшилиб, улар ўртасида бир
Туғишган сингил 1/2    3    4    “Эркакка икки аёл насибаси мислича” қоидаси асосида тақсимот бўлади.
Масаланинг асли 6 бўлиб, 9 га авл бўлди. Бобо ва туғишган сингилнинг улушлари йиғиндиси 4 га тенг. 9 ни 3 га кўпайтирамиз 27 бўлади ва шунда масала дуруст чиқади.
Мулоҳаза:
Ушбу меросхўрлардан ҳеч бири алмаштирилмайди. Агар улардан бирини алмаштирилса масала акдария масаласи ҳукмидан хориж бўлади. Валлоҳу Аълам.


8 йил аввал 5826 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
1 ўн йил аввал 5086 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
8 йил аввал 6840 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
МуқаддимаМулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: давоми...
8 йил аввал 8250 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг давоми...
8 йил аввал 5543 fiqh.uz