Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи


Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга битмас-туганмас саловату дурудлар бўлсин!
Ислом дини адолат ва тенглик асосига барпо қилинган. Аллоҳ таоло буюрган ҳар бир буйруқ ёки қайтарган ҳар бир қайтариқда, У зотнинг адолати ва бандалар манфаатини кўрамиз. У зот жорий қилган барча ҳукмларда бандаларнинг икки дунё бахт саодати ётади. Жумладан, мерос борасидаги ҳукмларни ҳам чуқур ўрганар эканмиз, ушбу ҳақиқатга яна бир бор иқрор бўламиз.
Бугунги кунимизда мерос ҳукмларига бўлган муносабат ҳамда оилаларда унга нечоғлик амал қилинаётгани ҳақида сўз юритмоқчимиз. Албатта, бу ҳақида сўз юритишдан олдин тарихга бир назар қилсак мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, Исломдан олдинги ҳолатлар ва Исломдан кейинги ўзгаришлар ҳамда бугунги кундаги воқеъликларни қиёсласак мавжуд тафовут яққол кўзга ташланади.
Ислом дини келиб, унинг ҳукмлари жорий бўлишдан, хоссатан бандаларга мерос ҳукмларини фарз қилиб келган оятлар нозил бўлишидан олдин, инсонлар мерос борасида зулмнинг энг юқори чўққисига чиқишганди. Айниқса Исломдан олдинги қоидаларга кўра хотин-қизларга мерос берилмаслиги, ушбу зулмнинг ёрқин кўриниши эди. Ушбу сўзимиз тасдиғини қуйидаги ривоятда кўришимиз мумкин:
«Саъд ибн Робеънинг хотини Саъддан бўлган икки қизини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, манави иккови Саъд ибн Робеънинг қизлари, оталари сиз билан «Уҳуд»да (иштирок этиб) шаҳид бўлди. Энди бўлса амакилари уларнинг молларини олиб қўйди. Уларга ҳеч қандоқ мол қолдирмади. Икковларининг моли бўлмаса, биров никоҳига ҳам олмайди», деди.
«Бу ҳақида Аллоҳ Ўзи ҳукм чиқаради», дедилар у Зот.
Бас, шунда: «Аллоҳ сизларга фарзандларингиз ҳақида васият этиб...» ояти — мерос ояти нозил бўлди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларининг амакисига одам юбориб:
«Саъднинг икки қизига учдан иккисини, уларнинг онасига саккиздан бирини бер, қолгани эса, сенга бўлади», дедилар».
Айнан ушбу воқеа мерос оятларининг нозил бўлишига сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло қиёматгача Исломнинг ўзгармас ҳукми бўлиб қолган мерос оятларини нозил қилди:

يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ ۖ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ ۚ فَإِنْ كُنَّ نِسَاءً فَوْقَ اثْنَتَيْنِ فَلَهُنَّ ثُلُثَا مَا تَرَكَ ۖ وَإِنْ كَانَتْ وَاحِدَةً فَلَهَا النِّصْفُ ۚ وَلِأَبَوَيْهِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إِنْ كَانَ لَهُ وَلَدٌ ۚ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ الثُّلُثُ ۚ فَإِنْ كَانَ لَهُ إِخْوَةٌ فَلِأُمِّهِ السُّدُسُ ۚ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أَوْ دَيْنٍ ۗ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ لَا تَدْرُونَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ لَكُمْ نَفْعًا ۚ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا

«Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этадир. Агар улар иккитадан кўп аёл бўлсалар, уларга у(ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. (Булар) у қилган васият ёки фарзни адо этгандан сўнг (бўлур). Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмайсизлар. Бу (фарз) Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир», (Нисо, 11).
Дарҳақиқат, нафақат Исломда балки, Исломдан бошқа тузумларда ҳам барча масалаларга ўхшаб мерос масаласида ҳам адолатсизлик ҳукм сурар эди. Буни тарихчилар ўрганиб чиқиб, ҳужжат ва далиллар билан исботлаганлар.
Бошқа юрт ва халқлар тўғрисида гапириб ўтирмай, Қуръон оятлари нозил бўлган жой ва у ернинг халқлари — арабларнинг мерос бўйича амал қилинадиган қонун-қоидаларига назар солсак, бу ҳолат очиқ намоён бўлади.
Араб жамияти ҳукми бўйича, фақат қурол кўтариб душман билан уруш қиладиган эркакларгагина мерос олиш ҳақи берилган эди. Аёллар ва ёш болаларга эса меросдан ҳеч нарса берилмас эди.
Ислом дини аёлларнинг ҳам, ёш болаларнинг ҳам меросдан ҳақи борлигини эълон қилди. Бу жоҳилият аҳлини ғазабга келтирди.
Бу ҳақда Авфий Ибн Аббос розияллоҳу ан¬ҳудан қуйидагиларни ривоят қилади:
«Аллоҳ таоло ўғил-қизларга ва ота-оналарга мерос бобида фарз қилган ҳукмлар ҳақида оятлар туширганида баъзи одамларга ёқмади. Улар хотинга тўртдан бир ёки саккиздан бир, қизга ярим, кичкина болага ҳам мерос бериладими? Ахир, улардан бирортаси ҳам урушда қатнашмайди-ку! Ўлжа ҳам олмайди-ку! Бу гап тўғрисида индамай туринглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёдларидан чиқиб қолса, ажаб эмас ёки у кишига айтамиз, буни ўзгартирадилар», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Қиз болага отасининг меросидан ярми бериладими? Ахир у от миниб душманга қарши урушмайди-ку! Қўлидан ҳеч нарса келмайдиган гўдакка ҳам мерос бериладими?» дейишди.
Улар жоҳилият вақтида душманга қарши уруш қилганларгагина, катта ёшлардан бошлаб мерос беришар эди. Уларнинг бу саволларига жавобан Аллоҳ таоло: «Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади», деб бошланувчи оятларни нозил қилди».
Ушбу ривоятдан кўриниб турибдики, молу мулк борасида ўрганиб қолинган одатни тарк этиш қийин кечган. Бўлмаса, шариат ҳукмини эслатмай туринглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёдларидан чиқиб қолса ажаб эмас, дейдиларми? У Зотга бориб, нима учун хотинларга ва ёш болаларга мерос берилар экан, деб норозилик билдирилар эдими?
Бундай фикрга берилган кишиларнинг назарида бу вазиятда баъзилар тайёрга айёр тариқасида мўмайгина мол эгаси бўлиб қолишади. Худди шундай фикр қилаётганлар ҳозирги кунда ҳам бор. Улар умуман мерос деган нарса бўлмаслигига тарафдорлар. Бундоқ кишилар асосан ғайридинлардан иборат бўлиб, баъзилар уларга тақлид қилиб юрибдилар ҳам.
1. Ҳамду сано
Бандалар ўртасида мол дунёларни адолат билан тақсимлаган Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин!
Аллоҳ Таоло ҳукм қилган мерос қоидаларини адолат билан бандалар ўртасида жорий қилган, ўзидан уламоларгагина мерос қолдирган ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!
Аллоҳ Таоло башариятнинг саййиди ва охирзамон пайғамбари бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби авввалги пайғамбарларига ҳам бандалар орасида адолат ўрнатилиши учун кифоя қиладиган шариатларни жорий қилган. Бироқ у шариятлар инсоният камолоти даражаларининг маълум босқичлари эдики, улар ўз вазифаларини ўтаб бўлгач ўзидан кейинги янги шариат келиши билан мансух бўлган. Охир оқибат то даври қиёматгача яроқли бўлган, бутун инсоният ва жинлар оламининг ҳаётларига дастуруламал бўлган Ислом шариати жорий бўлди. Унинг амалдан қолиши қиёматнинг бошланиши билангина содир бўлиши мумкин. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, олдинги умматлар ўзларига нозил бўлган динларни буздилар ва буза олдилар. Аслида бу Аллоҳ Таолонинг тақдири азалийси эди. Биз бахтли уммат учун эса қиёматгача бузилмайдиган мустаҳкам ва мўтадил дин ато этилди. Демак, олдинги умматлардан фарқли ўлароқ бизнинг динни ҳеч қим ва ҳеч қачон бузиб ўзгартира олмайди. Балки инсофсиз кимсалар унга қарши чиқишлари ёки осийлик қилишлари мумкин холос. Аммо ҳаргиз уни буза олмайдилар.
Инсонлар Аллоҳ Таолонинг ҳукмларига ҳар қайси замонда ҳар хил даражада амал қиладилар. Аллоҳ Таоло ўз бандаларидан аввало Ўзигагина ибодат қилишни талаб қилган бўлса, шу пайтнинг ўзида бандалар ўзаро бир-бирлари орасида адолат ўрнатишлари ҳам У зотнинг талабидир. Бандаларнинг ўзаро ҳақ ҳуқуқлари турли туман. Улар ўртасида энг устуни ва асосийси молиявий ҳақлардир.
Мусулмон кимса шубҳа қилмайдики ер юзидаги барча мол–мулклар, бойликлар Аллоҳ Таолоникидир. У зот хоҳлаган бандасига хоҳлаганича бойлик беради. Бироқ Аллоҳ Таоло берган мол дунёни тасарруф қилиш борасида маълум чегаралар ўрнатиб қўйганки, ундан ўтиб кетиш ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Ҳатто инсон ўлганидан сўнг қолиб кетаётган моли борасида ҳам қиладиган тасарруфларига Аллоҳ Таоло томонидан маълум чегаралар, қонун-қоидалар ўрнатилган. Демак- инсон вафот этганида ортидан қолдирадиган молларини Аллоҳ Таоло айтганидек тасарруф қилмоғи лозим. Бундай қонун-қоидалар ислом шариатида мерос масалалари дейилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек Аллоҳ Таоло барча пайғамбарларга ҳақ динни нозил қилган ва улар учун яроқли шариат ҳукмларини тушурган. Шу жумладан адолатли мерос тақсимотини ҳам ўргатган. Бироқ инсоният тарихига бир назар соладиган бўлсак барча замонларда ҳам ушбу қоидаларга бир хил амал қилинмаган.
2. Жоҳилият даврида мерос ҳукмлари
Жоҳилият даври деб аталмиш ислом шариати келишидан олдинги даврни олиб қарайдиган бўлсак, ўша вақтдаги одамлар орасида одатланилган таомилларга кўра хотин-қизларга мерос берилмасди. Бунинг тасдиғини ушбу ҳадиси шарифдан ҳам билиб олишимиз мумкин:     
«Саъд ибн Робеънинг хотини Саъддан бўлган икки қизини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, манави иккови Саъд ибн Робеънинг қизлари, оталари сиз билан «Уҳуд»да (иштирок этиб) шаҳид бўлди. Энди бўлса амакилари уларнинг молларини олиб қўйди. Уларга ҳеч қандоқ мол қолдирмади. Икковларининг моли бўлмаса, биров никоҳига ҳам олмайди», деди.
«Бу ҳақида Аллоҳ Ўзи ҳукм чиқаради», дедилар у Зот.
Бас, шунда: «Аллоҳ сизларга фарзандларингиз ҳақида васият этиб...» ояти — мерос ояти нозил бўлди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларининг амакисига одам юбориб:
«Саъднинг икки қизига учдан иккисини, уларнинг онасига саккиздан бирини бер, қолгани эса, сенга бўлади», дедилар».
Айнан ушбу воқеа мерос оятларининг нозил бўлишига сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло қиёматгача Исломнинг ўзгармас ҳукми бўлиб қолган мерос оятларини нозил қилди:
«Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этадир. Агар улар иккитадан кўп аёл бўлсалар, уларга у(ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. (Булар) у қилган васият ёки фарзни адо этгандан сўнг (бўлур). Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмайсизлар. Бу (фарз) Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир», (Нисо, 11).
Дарҳақиқат, нафақат Исломда балки, Исломдан бошқа тузумларда ҳам барча масалаларга ўхшаб мерос масаласида ҳам адолатсизлик ҳукм сурар эди. Буни тарихчилар ўрганиб чиқиб, ҳужжат ва далиллар билан исботлаганлар.
Бошқа юрт ва халқлар тўғрисида гапириб ўтирмай, Қуръон оятлари нозил бўлган жой ва у ернинг халқлари — арабларнинг мерос бўйича амал қилинадиган қонун-қоидаларига назар солсак, бу ҳолат очиқ намоён бўлади.
Араб жамияти ҳукми бўйича, фақат қурол кўтариб душман билан уруш қиладиган эркакларгагина мерос олиш ҳақи берилган эди. Аёллар ва ёш болаларга эса меросдан ҳеч нарса берилмас эди.
Ислом дини аёлларнинг ҳам, ёш болаларнинг ҳам меросдан ҳақи борлигини эълон қилди. Бу жоҳилият аҳлини ғазабга келтирди.
Бу ҳақда Авфий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қилади:
«Аллоҳ таоло ўғил-қизларга ва ота-оналарга мерос бобида фарз қилган ҳукмлар ҳақида оятлар туширганида баъзи одамларга ёқмади. Улар хотинга тўртдан бир ёки саккиздан бир, қизга ярим, кичкина болага ҳам мерос бериладими? Ахир, улардан бирортаси ҳам урушда қатнашмайди-ку! Ўлжа ҳам олмайди-ку! Бу гап тўғрисида индамай туринглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёдларидан чиқиб қолса, ажаб эмас ёки у кишига айтамиз, буни ўзгартирадилар», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Қиз болага отасининг меросидан ярми бериладими? Ахир у от миниб душманга қарши урушмайди-ку! Қўлидан ҳеч нарса келмайдиган гўдакка ҳам мерос бериладими?» дейишди.
Улар жоҳилият вақтида душманга қарши уруш қилганларгагина, катта ёшлардан бошлаб мерос беришар эди. Уларнинг бу тутимларига жавобан Аллоҳ таоло: «Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади», деб бошланувчи оятларни нозил қилди».
Ушбу ривоятдан кўриниб турибдики, молу мулк борасида ўрганиб қолинган одатни тарк этиш қийин кечган. Бўлмаса, шариат ҳукмини эслатмай туринглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёдларидан чиқиб қолса ажаб эмас, дейдиларми? У Зотга бориб, нима учун хотинларга ва ёш болаларга мерос берилар экан, деб норозилик билдирилармиди?
3. Ҳозирги замонда инсонлар ўртасида мерос ҳуқуқларининг амал қилиш даражаси
Бундай фикрга берилган кишиларнинг назарида бу вазиятда баъзилар тайёрга айёр тариқасида мўмайгина мол эгаси бўлиб қолишади деган хулоса мавжуд. Худди шундай нотўғри фикр қилаётганлар ҳозирги кунда ҳам бор. Улар умуман мерос борасида бирор қоиданинг жорий қилинишини қўллаб қувватламайдилар. Балки ўзларининг хоҳиш иродаларига кўра тақсимлашни маъқул деб биладилар. Бизнинг юртларимиз салкам юз йиллик умрини истибдод тузимининг зулми остида яшади. Натижада халқимиз ота боболаридан қолиб келаётган шариатнинг тақозоси ҳисобланган таомилларини унутди. Улар қаторида мерос ҳукмлари ҳам эскилик сарқитига айланиб унут бўлди. Оила аъзоларидаги инсоф диёнатнинг қай даражада эканига қараб баъзи оилаларда, қариндошлар ичида  камбағал, етим, бева ва ёшларига кўпроқ улуш берилади. Аксинча, баъзи оилаларда эса сўзи баланд, овози ўткир ва қўли узунлар кўп улушга эга чиқади. Шубҳасиз бу икки ҳолат ҳам адолатдан чекинишдир.
Мерос қоидалар поймол қилинишининг кўринишлари
Сал кам бир асрлик мустабид тузумининг таъсирими, бошқами, нима бўлганда ҳам мерос борасида жуда кўплаб ноҳақликлар содир бўладики, мўмин одамнинг қалби унга дош беролмайди. Минг афсуски бу ҳолларнинг бирортаси ҳеч биримизга ажабланарли эмас. Уларни эшитиб ўз кўз ўнгимизда бир неча бор содир бўлган воқеалар хаёлимиздан ўтади. Қуйида уларни санаб ўтамиз ва муносабатларимизни билдирамиз. Шунда сўзларимизнинг тўғрилигига ўзингиз амин бўласиз.
1. Меросга қолган молдан ўлик учун қилинадиган маросимларда овқатланиш
Меросга алоқадор ҳозирги кунда кенг илдиз отган оғриқли ҳолатлардан бири қолдирилган мерос молини ҳақ эгаларига тақсимламай кўчага сочиш, кўр-кўрона бировларга едириб юбориш. Бир киши вафот этганидан кейин бидъат маросимларни тўйлар каби дабдабадор қилиб ўтказиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Бундай маросимларнинг ношаръий экани борасида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси томонидан ҳам бир неча бор фатволар чиқарилганига, уламолар ва имомлар тарафидан тўхтовсиз гапирилаётганига қарамасдан улар деярли қисқаргани йўқ. Бундан-да хатарлиси бундай маросимларда Аллоҳ Таоло белгилаб берган ҳақ эгаларига тарқатилиши лозим бўлган моллар талон-тарож қилинмоқда. Айниқса вафот этган кимсанинг вояга етмаган фарзандлари бўлса иш янада хатарлироқ тус олади. Чунки бундай ҳолда нафақат бировнинг молини еган, талон-тарож қилган бўлади, балки унинг қилмиши етимнинг ҳаққига хиёнат қилиш, унинг молини талон-тарож қилиш бўлади. Аллоҳ Таоло етимнинг молидан эҳтиёт бўлиш ҳақида айтади:

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

"Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар" (Нисо–10).
Шариат қоидасига кўра марҳумдан қолган мол мулк ҳақдорларга тақсимлаб берилиши керак. Ҳақдорларнинг энг аввалида фарзандлар туради. Уларнинг вояга етган етмаганининг аҳамияти йўқ. Шубҳасиз бировнинг молини эгасидан сўрамай бировларга едирган кимса савоб иш қилган бўлмайди, балки хиёнат қилган бўлади. Шунингдек, буни билиб туриб еб кетган ҳам ҳисоб беришдан қутулмайди. Биз бирорта маросим қилмасин, бундай маросимларнинг ўликка мутлақо фойдаси йўқ, дейишдан йироқмиз. Бироқ, ўликка савоби бағишланадиган эҳсонлар аввало савобни вужудга келтирадиган амал бўлсин. Шундан сўнггина унинг савоби марҳумга бағишлансин.
2. Вояга етмаган фарзандлари бор эркак киши вафот этганида келинни гўдаклари билан қўшиб отасиникига ҳайдаб юбориш
Эр оламдан ўтганидан сўнг келинни вояга етмаган болалари билан қўшиб вафот этган эрнинг уйидан ҳайдаб юбориш ҳоллари ҳам кўп учраб туради. Ҳаммамизнинг ҳам қўни-қўшни маҳалла кўйларимиз орасида эри ўлганидан кейин икки учта болалари билан отасининг уйига келиб қолган бевалар йўқ эмас. Ушбу бечора гўдакларни уйидан айириб, кўчада қолдираётган, уларнинг молларини эса ўзича "адолат" билан тақсимлаб олган кимсалар бу дунёда бахти қаро бўлмасалар ҳам охиратда жавоб беришларининг қийинлиги аниқ. Кўпинча Аллоҳ Таоло бундай хиёнаткорларнинг қилган хиёнатларига бу дунёнинг ўзидаёқ жазосини беради. Боболаримиз кексалигида хор бўлган баъзи бечорахол кимсалар ҳақида "бу етимнинг молини еган" дейишарди.
Покиза Ислом шариати етимларни кўчага ҳайдаб, отасидан қолган меросларини тортиб олишга эмас, балки етимни уйга олиб кириб, унга мурувват қилишга буюради. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен билан етимга кафил бўлган кимса жаннатда мана бундайдир, деб кўрсатгич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилдилар".
3. Мерос молларининг оиладаги энг ёш ўғилга қолиши ҳақида
Мерос масаласида муаммоли жиҳатлардан яна бири мерос молининг фарзандлар ичидаги энг ёш ўғилга қолишидир. Бу бизнинг миллатимиз учун ёзилмаган қонунга айланиб улгурган десак муболаға бўлмайди. Айниқса ёзилмаган қонунлар ёзилганларидан кўра кучлироқ, нуфузга эгалигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу хол янада равшанлашади. Модомики ўзимизни мусулмон деб билар эканмиз Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг амрларига бўйсунмоғимиз лозим. Айниқса мол дунё тақсимоти борасида итоат қилиш фарзларнинг фарзидир. Чунки мўмин шаҳидлик даражасига эришиш билан ҳам бандалар олдидаги қарздан қутила олмайди. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жангга чиқишдан олдин қарзи борларни огоҳлантирганлар. Ака укалар бир қориндан дунёга келган бўлишларига қарамасдан уларнинг мулклари бошқа-бошқадир. Молиявий масъулиятлари ҳам ўзларига хос. Ота–онадан қолган мерос молидаги ҳақлари ҳам ўзаро баробар. Катта фарзанднинг катталиги ёки кичик фарзанднинг кичиклиги мерос борасида бирор имтиёз бермайди. Кўпчилик оилаларда катталар ва қизлар орият туфайли меросдаги ўз ҳақларидан воз кечишларига тўғри келади. Ула агар ўзларидан келиб чиқиб, қалбан рози бўлиб энг кичик укаларига отасидан қолган барча молни топширсалар майли. Шариат бундай меҳрибончиликни қўллаб-қувватлайди. Бироқ ўлганнинг кунидан хўп дейиш билан мол ҳалол бўлавермайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мусулмон кимсанинг моли (ҳеч кимга) ҳалол бўлмайди, магарам қалбан рози бўлганидагина ҳалол бўлади",–деганлар. Баъзи ҳолларда ота вафот этишдан олдин барча мол дунёсини фарзандлари ўртасида тақсимлаб топшириб қўяди ва ўзи вафот этгунича баъзи фарзандларининг уйида яшайди. Одатда умрининг охирди йилларини энг кичик ёки энг катта фарзанди ҳузурида кечиради. Бундай тақсимотни ҳам шариат инкор қилмайди. Фақат фарзандлар ўртасида мол мулк масаласида адолат қилинса бўлгани. Мазҳабимиз уламоларининг фатволарига кўра, фарзандларга ҳадя беришда тенглик қилиш мустаҳаб амалдир. Бироқ уларнинг муҳтожлиги, касаллиги ёки ёшини ҳисобга олиб кўпроқ мурувват кўрсатишнинг зарари йўқ. 
4. Турмушга чиқиб кетган қизларга меросдан улуш бермаслик
Мерос борасидаги аянчли ҳоллардан яна бири турмушга чиқиб кетган қиз фарзандларни меросдан маҳрум қилишдир. Бу ҳол бизнинг халқларда оммавий тус олган десак тўғри бўлади. Худди жоҳилият давридаги қизларнинг меросдан маҳрум қилинишига ўхшайди. Ота ёки онадан кейин ўғил ҳамда қиз аралаш фарзанд қолганида қиз асабага айланади ва ўғилга қанча улуш текса ўша улишнинг ярмича улушга эга бўлади. Табиийки, бу жуда катта миқдор. Агар бир қиз қолса мероснинг тенг ярмига эга бўлади ва бошқа ҳақдор топилмаса охир оқибатда мероснинг барчаси мана шу қизга тегади. Агар икки ва ундан ортиқ қиз фарзандлар қолса мероснинг учдан иккисини ўзаро бўлишиб оладилар. Адолатли Ислом Шариати "ахир қиз болаку, бировнинг қарамоғида, эри боқсин", деб меросдан маҳрум қилмайди. Шунингдек, "нима бўлса ҳам фарзанди-да", деб ўғиллар билан тенг қилиб қўймади. Балки барча ҳолатлардаги каби адолат мезонини ўрнатди. Агар қиз болага мерос берилмаганида "сен отамдан қолган уйда ўтирибсан, отамнинг моли билан одам бўлдинг", деб бир умр ака-укалари билан уришиб ўтарди. Аксинча, меросда ўғиллар билан тенг қилиб қўйилганида ака-укаларининг "ҳаётликларида ота-онамизга бир тийинлик фойданг тегмаган, шунча нарсани олдинг", деган маломатларига қолган бўларди. Қиз болага ўғилга бериладиган мероснинг ярмича мерос беришда бир қанча ҳикматлар бор. Буларнинг барчасини уламоларимиз санаб ўтишган. Бироқ биз ҳозир уларнинг келтириб ўтирмаймиз. Чунки бу биз мақсад қилган мавзуга алоқадор эмас.
5. Онадан қолган мероснинг фақат қизлар ўртасида тақсимланиши
Онадан қолган меросни фақат қизлар ўртасидагина тақсимлаш ҳам учраб туради. Юқорида айтиб ўтганимиздек бу ҳам адолатдан эмас. Бизнинг юртларимизда энг кенг ёйилган камчиликлардан бири оилада аёл кишиларнинг мулкка эга бўлмаслиги. Ислом динида аёл ва эркак бу борада тенг ҳуқуқлидир. Аёл киши ўзининг шахсий мулкига эга бўлиши, уни тижорат ва бошва йўллар билан кўпайтириши, хоҳлаган жойига сарфлаши мумкин. Ўзбек оилаларида кўпинча аёлнинг қўлига тушган молни тўғридан тўғри эркак киши тасарруф қилади. Аёлдан розилик сўралмайди. Бу зулмдир. Энди мавзуга қайтадиган бўлсак, мана шу ҳолатнинг натижаси ўлароқ, ўзбек аёлидан одатда арзигулик мерос қолмайди. Оиланинг молиявий аҳволига қараб аёлдан тақинчоқлар қолган бўлиши мумкин. Бу тақинчоқларни ҳам ҳеч кимдан сўраб ўтирмай қизлар ўзаро бўлиб оладилар. Аслида қолдирилган мол-мулк қандай бўлишидан қатъий назар, мерос қоидаларига кўра тақсимланиши керак. Акс ҳолда кимдир бировнинг молини ботил йўл билан еган бўлади ва қиёматда жавобгар бўлади. Аллоҳ Таоло бундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

Эй, иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир. (Нисо–29).
Агар ўғил фарзандлар ўзларидан келиб чиқиб, рози бўлишса бунинг зарари йўқ. Бу фароиз илмида "тахоруж" деб аталади.
6. Мерос қоидаларининг бузилиши ортидан келиб чиқадиган низолар
Энг ачинарлиси ҳамма ҳам инсоф қилиб ўз ҳаққидан кечавермайди. Унинг устига меросга ноҳақ давогар бўлаётган кимса ҳам шариат ҳукмига қулоқ тутмай юз–кўзини юлади. Натижада "қиёмат қоим" бўлади. мероснинг ҳақиқий эгаси меросга муҳтож, муттаҳам эса бермаслик ҳаракатида. Натижада бир қориндан талашиб тушган ака–ука, опа–сингиллар эл кўзида шарманда бўладилар. Улар бу дунёдаги юзқаролик билан қутилсалар майли эди. Йўқ, энди улар қилган зулмлари эвазига қиёматда жавобгар бўладилар. Қиёматда жавоб бериш эса, шарманда бўлишнинг ўзи билан ўталмайди. Аллоҳ Таоло Ўзи асрасин, у ерда оловга рўбарў бўлишга тўғри келиб қолиш мумкин.
Хулоса
Хотима ўрнида шуни айтимоқчимизки, ҳар қандай инсон ҳам у бой бўладими, камбағал бўладими барибир молга ўч, дунёни севучи бўлади. Ҳамманинг ичида "қанийди менга кўпроғи текса" деган хоҳиш бўлади. Чунки Бенуқсон Зот инсонни шундай нуқсонли қилиб яратиб қўйган. Демак, эгасиз қолган молни тақсимлашда ҳамма итоат қиладиган қандайдир бир қоида бўлиши заруратдир. Ундан ташқари, бу қоида барчанинг қалби таскин топадиган, ташқаридан қараганда ҳам, синчковлик билан қараганда ҳам адолатни рўёбга чиқарадиган бўлмоғи зарур. Бундай бенуқсон тақсимотга шубҳасиз барча нарсаларни йўқдан бор қилган Аллоҳ Таоло қодирдир. Шундай экан унинг тақсимот қоидаларини ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш лозим.
Мерос борасидаги сўзларимизни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги муборак ҳадиси шарифлари билан тамомлашни маъқул кўрдик. Бу ҳадис меросга тўғридан-тўғри алоқадор бўлмаса ҳам мўминликни даво қилган ҳар бир кимсани бировнинг моли борасида жуда ҳам эҳтиёткор бўлишга чақиради. Саййидул башар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ҳеч бирингиз биродарингизнинг нарсасини ҳазиллашиб ҳам, жиддий маънода ҳам олмангиз. Сизлардан бирингиз агарчи ўз биродарининг таёғини олган бўлса ҳам қайтиб берсин".
Мерос оятлари атрофидаги саволлар.
Савол: Шу ўринда (меросга тегишли) учта мерос оятларидан бошқа оятлар ҳам борми
Жавоб:  Албатта мерос тўғрисида ушбу уч оятдан ташқари бир неча ояти карималар ҳам ворид бўлган. Лекин улар мужмал бўлиб, мерохўрларнинг ҳақларига тафсилотларсиз ишора қилади. Меросда ақробаларнинг ҳақлари борлигини ойдинлаштирса-да, уларнинг ҳаддини, ҳар бир мерохўрнинг мерос миқдорини баён қилмайди. Меросга ишора қилувчи оятлар қуйидагилардир:
Биринчидан:
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحَرْبِ فَشَرِّدْ بِهِمْ مَنْ خَلْفَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ

“Агар урушда улардан зафар қозонсангиз, бас, уларни ҳалок қилиш билан ортларидагиларни сарсон қилиб қўй, шоядки эсласалар”. (Анфол сураси 57-оят)
Иккичидан:
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

لنَّبِيُّ أَوْلَىٰ بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ ۖ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ ۗ وَأُولُو الْأَرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَىٰ بِبَعْضٍ فِي كِتَابِ اللَّهِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ إِلَّا أَنْ تَفْعَلُوا إِلَىٰ أَوْلِيَائِكُمْ مَعْرُوفًا ۚ كَانَ ذَٰلِكَ فِي الْكِتَابِ مَسْطُورًا


“Набий мўъминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлари бир-бириларига бошқа мўъминлардан ва муҳожирлардан ҳақлидирлар. Фақат дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу Китобда сатрлар ила битилмиш”. (Аҳзоб сураси 6-оят)
Учинчидан:
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ ۚ نَصِيبًا مَفْرُوضًا


“Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор. У оз бўлсин, кўп бўлсин – фарз қилинган насибадир”. (Нисо сураси 7-оят)
Биринчи ва иккинчи оятларда қариндошлар ўлган маййитларининг меросига, маййитга қариндошлик алоқаси бўлмаган бошқа кишилардан кўра ҳақлироқ эканликларига ишора бор. Демак қариндошлар қариндош бўлмаган мўъминлар ва муҳожирлардан кўра меросга ҳақлироқ эканлар. Батаҳқиқ исломнинг аввалида мусулмонлар ҳижрат ва биродарлик сабаби билан мерос олар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорлар ўртасини биродар қилиб қўйган ва муҳожир ансор биродаридан қариндош бўлмаса-да, мерос оларди. Ансорий саҳоба ҳам, муҳожир биродаридан қариндошлик алоқаси бўлмаса-да, диндаги биродарлик сабабли мерос оларди. Бу иш дин комил бўлиб, унинг қоидалари Макка фатҳидан сўнг асосга эга бўлгунга қадар давом этди. Аллоҳ таоло ҳижрат ва биродарлик сабаби билан мерос олишни насх қилиб, уни қариндошлик ва насаб сабаби билан олишга қарор топтирди.
Учинчи ояти каримада Борий табарока ва таоло икки ожиздан (гўдак ва аёлдан) зулмни кўтариб, уларга раҳмат ва адолат ила муомала қилиб, меросдаги ҳуқуқларини уларга қайтариб берган. Эркак ва аёлларнинг меросини вожиб қилар экан, унда катта билан кичикни, эркак билан аёлни ўртасини ажратмай, балки ҳар бири учун меросда насиба борлигини билдирган. У мерос кам ёки кўп бўлсин, мерос қолдирувчи рози ёки рози бўлмасин, барибир аёллар ва гўдаклар эътиборига (меросдан насибасини) қайтариб берган. Улар ҳаққидаги адолатсизлик ва зулмга барҳам берилган. Ушбу ояти карималар мужмал бўлиб, уларнинг тафсилоти ўтган ояти карималарда келган. Аллоҳ таоло уларда ҳар бир меросхўрнинг насибасини белгилаган ва улар мерос илмининг устунидир.
Савол: Нима учун аёлнинг насибаси эркак насибасининг ярмига тенг?
Жавоб: Баъзилар гоҳида: “Нима учун аёлларга эркак насибасининг ярми берилади, ваҳоланки аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўладики?”- деган саволни беришади. Бунга жавоб шуки: “Албатта ислом шариати меросда эркак ва аёл ўртасини  кўпгина ҳикматлар сабабли фарқли қилган. Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
Биринчидан: Албатта, аёлнинг зарурий ва эҳтиёжий нафақалари, сарф-ҳаражатлари исломда унинг зиммасидан кўтарилган. Бу нафақалар она бўлса ўғлига, қиз бўлса отасига, сингил  бўлса ака ёки укасига, аёл бўлса эрига ёки шунингдек яқин эркак қариндошлар зиммасига вожиб қилиб юклатилган;
Иккинчидан: Аёл исломда бирор кишининг нафақасини адо қилишга таклиф этилмаган. Эркак эса аҳли аёлига ва қариндошларига ҳамда улардан бошқа унинг зиммасида нафақа қилишлиги вожиб бўлган кишиларга нафақа қилиш мажбуриятидадир;
Учинчидан: Эркакнинг нафақалари кўпроқ, молиявий мажбуриятлари улканроқ бўлиб, шу жиҳатдан молу-мулкка эҳтиёжи аёлнинг эҳтиёжидан кўра каттароқдир;
Тўртинчидан: Эркак аёлига маҳр беради ва уни, ҳамда фарзандларини турар жой, емоқ, киймоқ нафақалари билан таъминлашга ҳам мажбурдир;
Бешинчидан: Фарзандлар таълими учун сарфланадиган ҳаражатлар, аёл ва болаларнинг даволаниши ҳамда муолажалалари учун сарфланадиган маблағ аёлнинг эмас, эркакнинг зиммасидадир.
Бундан бошқа яна бир неча нафақалар ва сарф-ҳаражатлар эркакнинг елкасида бўлиб, пок исломий шариат эркакнинг ушбу мажбуриятларини тақозо қилади. Ҳакийм ва Алийм бўлган Зот шундай буюради.
“Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берадир”.
Ушбу нуқтаи назардан бизларга Аллоҳнинг эркак ва аёл насибасининг фарқлашдаги улуғ ҳикмати намоён бўлади. Қайси бир шахснинг нафақаси кўп ва мажбуриятлари катта ҳамда улкан бўлса, адолат ва инсоф мантиқига кўра, у меросдан кўпроқ ва тугалроқ насиба олишга ҳақли бўлади.
Шу билан бирга ислом аёлга эркак насибасининг ярмини берса-да, аёлни ўз раҳмати ва фазлига чўмдирган, аёлнинг ўзи тасаввур қилмаган миқдорда унга фазл кўрсатгандир. Бу ҳолатда аёл эркакдан кўра кўпроқ неъматга ва рафоҳатга бурканган. Чунки аёл ҳеч қандай қийинчиликни зиммасига олмасдан меросга шерик бўлади. Аёл олади-ю бермайди, ғаниматга эга бўлади-ю, жарима тўламайди, молу-мулкни тўплайди-ю, лекин ҳеч қандай нафақага сарф қилмайди. Ёки ҳаёт талабларида ва яшаш таклифларида эркакка шерик бўлмайди.
Ислом шариати аёлга унинг эри бўла туриб, қанчалик бой бўлишидан қатъий назар, ўз нафсига ёки фарзандларига молидан нафақа қилишликни вожиб этмаган. Чунки эр аёлининг нафақасига ва барча фарзандаларининг турар жой, емоқ ва киймоқ нафақаларига мукаллафдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ ۖ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ ۚ وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ لَا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلَّا وُسْعَهَا ۚ لَا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ ۚ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَٰلِكَ ۗ فَإِنْ أَرَادَا فِصَالًا عَنْ تَرَاضٍ مِنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا ۗ وَإِنْ أَرَدْتُمْ أَنْ تَسْتَرْضِعُوا أَوْلَادَكُمْ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِذَا سَلَّمْتُمْ مَا آتَيْتُمْ بِالْمَعْرُوفِ ۗ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ


“Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам ҳудди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир”. (Бақара сураси 233-оят)
Ойдинлаштирувчи мисол.
Фикрни равшанлаштирадиган, эркак ва аёл меросининг фарқли қилишдаги шариат ҳикматини зоҳир қиладиган бир мисол келтирамиз.
Бир инсон вафот топди. Унинг ортидан икки фарзанди –  бир ўғил, бир қиз – қолди. Ота уларга уч минг риёл мерос қолдирди. Ислом шариати кўрсатмасига биноан қиз минг риёлни, ўғил эса икки минг риёлни олади. Агар булар оила қуриш арафасида бўлсалар, ўғил уйланишни хоҳласа, бўлажак келинга маҳр беради. Фараз қилайлик, ушбу маҳр икки минг риёл бўлсин. Ўғил отасидан мерос қолган барча бойлигини маҳр сифатида аёлига беради. Унинг қўлида ҳеч нарса қолмади. Энди у аёлининг барча нафақаларини, турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак каби эҳтиёжларини таъминлаш мажбуриятидадир...
Аммо қиз турмушга чиқмоқчи бўлса, эридан маҳр олади. Фараз қилайлик, бу маҳр ҳам икки минг риёл бўлсин. Қиз отасидан минг риёл мерос олган, шу билан бирга эридан ҳам икки минг риёл маҳр олади. Унинг қўлидаги маблағи уч минг риёлга етди. Энди бу қиз бой бўлса ҳам, ўз молидан ҳеч қандай нафақага мажбур эмас. Чунки унинг нафақаси вожиб ҳолда эрининг зиммасига  юкланади. Эр уни турар жой билан таъминлаши, модомики унинг исматида бўлар экан, нафақасини адо қилишга мажбурдир. Қизнинг моли кўпайди. Ўғилники камайди. Қизнинг отасидан олган мероси боқий туриб, ўсди. Ўғилнинг отасидан олган мероси эса сарфланиб, йўқ бўлди. Энди ким бахтлироқ ва моли кўпроқ аҳволда? Йигитми ёки қиз? Ким неъматга ва рафоҳатга кўпроқ бурканган? Эркакми, аёлми? Мана бу қиз ва ўғиллар меросида ақл ва диннинг мантиқидир.

Исломдан олдин аёл мерос


Ислом қуёши порлашидан олдин аёл кишига, у жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан меросдан ҳеч нарса берилмас эди. Араблар одатда шундай дейишар эди:
“От мина олмайдиган, қилич кўтаролмайдиган ва душман билан жанг қилолмайдиганга қандай қилиб мол берамиз!! ”
Бас улар аёлни меросдан маҳрум қилганларидек, гўдак боладан ҳам меросни маън қилардилар.
Шу ўринда инсоф билан баҳс қилувчи  аниқ биладики, албатта исломий шариат келган пайтида араблар аёлларга зулм қилар, уларга эрлари ёки оталаридан қолган меросдан ҳеч нарса беришмас эди. Бағрикенг шариат ушбу ояти карималар билан аёллар учун меросдан ҳақ ажратди. Улар бу ҳақни азизлик ва ҳурмат билан олишади. Бирор киши ушбу хусусда уларга миннат қила олмайди.  Аёлларга мерос бериш фақат яхшилик ёки меҳрибонликгина эмас, балки у Аллоҳ томонидан фарз қилинган буйруқдир.
Мерос оятлари нозил бўлганда арабларга ушбу иш оғир келди. Улар бу ҳукмни насх қилинмоқлигини хоҳлашарди. Чунки аёл кишига мерос бериш уларнинг ўрганиб қолган одатларига тўғри келмас эди..
Ибн Жарийр ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
 У киши шундай деди: “Аллоҳ таоло ёш ўғил ва қиз ҳамда ота-она учун (улуш)  фарз қилган мерос оятларини нозил қилганда, баъзи инсонлар буни ёқтирмай:
“Аёлга тўртдан бир, саккиздан бир, қизга ярим ва гўдак болага ҳам улуш берилади, ваҳоланки буларнинг бирортаси қавмга қарши жанг қилолмас ва ғанийматга эга бўлолмас!! Бу сўздан тийилинглар, шоядки Аллоҳнинг Расули уни эсдан чиқарса ёки биз бу ишни ўзгартиришни у кишига айтсак”, дейишди. Баъзи инсонлар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Гўдакка мерос берамизми, ваҳоланки унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди? Қизчага отаси қолдирган нарсанинг ярмини берамизми, ваҳоланки у от минолмаса ва душманга қарши жанг қилолмаса??”- деган сўзни айтишди”.
Исломнинг аёлларга қилган муомаласи, уларга мерос беришдир. Ислом аёлнинг елкасидан зулмни кўтариб, ундан душманлик муомаласини даф қилди. Олдин мерос олмайдиган аёлга мерос ажратди. У учун эркаклардан баъзилари ёқтирмасада, фарз қилинган насиба белгилади.
Лекин ушбу даврда хатарли авлод етишиб, адашган хабис фикрлар зоҳир бўлди. Улар:
“Ислом мерос борасида аёл кишининг ҳаққини топтайди, унга бир эркак насибасининг ярмини беради!!”- деб, ўзларича аёл кишидан зулмни даф қилишмоқчи, меросда аёлни эркакка тенглаштирмоқчи бўлишади. Булар (ҳалқ орасидаги тулкилар бўлиб) аёл масаласини ислом таълимига қарши қурол қилиб кўтариб, аёлни эркак билан тенг ҳуқуқли эканлигини талаб қилмоқчи бўлишади.. Лекин ажабли томони шундаки, ушбу аёлларга ачиниб йиғлаётган ёки ўзини йиғлаган қилиб кўрсатаётган расволарнинг ўзлари аёлга бир луқма таом беришга қурумсоқлик қилиб, унинг нафақасига бахиллик қиладилар. Аёлни ишлашга, бозорга чиқиб бўлса ҳам ўз нафақасини ўзи қилишига мажбурлашади.. Булар ғарбчиларнинг шогирдлари, ёлғончи маданиятнинг малайларидир. Аслида улар аёлнинг жамиятдаги ўрнини тан олишмайди. Унга фақатгина шаҳват ва фойдаланиш кўзойнаги ортидан тикилишади. Ҳатто ўзининг хос мулкидан ҳам тасарруф қилиш эркини тортиб олиб, фақат эркакнинг рухсати билан ундан фойдаланишга рухсат беришади. Аёлни ўзи учун ўзи ишлаб пул топишга буюришади. Бунинг учун заифанинг шаънига тўғри келмайдиган ишларга ҳам рўбарў қилаверишади. Шунча расволикнинг устига яна “дин аёлларга зулм қилади, шариат аёлнинг ҳаққини поймол қилади” деган даъвони қилишади!!
Эй сизлар! Агар дарҳақиқат инсофли бўлсанглар, аёлга аввало ўзларинг инсоф қилинглар, уларни ислом “зулмидан” озод қилишдан олдин, ўз зулм ва туғёнинглардан, эркаклар туғёнидан озод қилинглар.
Мерос оятларининг нозил бўлиш сабаби:
Мерос оятларининг нозил бўлиши сабаблари тўғрисида бир неча ривоятлар қилинган. Улардан бири имом Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳ тўпламларида келган ушбу ҳадисдир:
Албатта (Саъд ибн Робеънинг) аёли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурла


8 йил аввал 6839 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
1 ўн йил аввал 5085 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
8 йил аввал 5826 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
МуқаддимаМулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: давоми...
8 йил аввал 8249 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг давоми...
8 йил аввал 5543 fiqh.uz