Бола тарбияси


Болани тарбиялаш ҳуқуқи она учундир, лекин мажбур қилинмасдан, яъни агар она тарбиялашни хоҳламаса мажбур қилинмайди, талоқ қилинган бўлса ҳам, талоқ қилинмаган бўлса ҳам.
Кейин болани тарбиялаш ҳуқуқи онанинг онаси учун бўлади, қанча юқори кетса ҳам, кейин отасини онаси учун бўлади.
Кейин болани ота бир, она бир опаси учун бўлади, сўнг она бир опаси учун, у ҳам бўлмаса ота бир опаси учун бўлади. Булар ҳам бўлмаса болани холаси учун бўлади.Биринчи ота-она бир холаси, у бўлмаса она бир холаси, у ҳам бўлмаса ота бир холаси учун бўлади. Шундан сўнг ота-она бир аммаси учун, у бўлмаса она бир аммаси учун, у ҳам бўлмаса ота бир аммаси учун бўлади.
Юқоридаги тарбия қилувчиларни ҳур бўлишлиги шарт қилинади. Болани тарбиялашга чўрини ва умми валадни ҳаққи йўқдир. Зиммия аёллар ҳам мусулмон болани тарбиялашлари мумкин, ҳатто бола динни тушунадиган бўлгунча. Буларни тартиби ҳам юқоридаги мусулмон аёлларни тартибига ўхшашдир.
Болани боқишга ҳақли бўлган аёл боқилаётган болага маҳрам бўлмаган кишига никоҳланиши билан болани боқиш ҳуқуқи соқит бўлади. Лекин бу аёл болани маҳрами билан никоҳланса болани боқиш ҳуқуқи соқит бўлмайди. Масалан, болани онаси болани амакисига никоҳланса ёки момоси бобосига никоҳланса, болани боқиш ҳуқуқи буларни ўзларига қолади. Болани боқиш ҳуқуқи кетишига сабаб бўладиган никоҳ бузилиши билан болани тарбиялаш ҳуқуқи қайтиб келади.
Агар юқоридагилар бўлмаса, болани тарбиялаш ҳуқуқи ота тараф томирдош қариндошлари учун бўлади. Лекин ёш қиз болани маҳрам бўлмаган ота тараф қариндошларига берилмайди. Масалан, озод қилувчи хўжайинга ёки амакисининг ўғлига тарбиялаш учун ёш қизни берилмайди. Ва фосиқлиги очиқ бўлган кишига ҳам ёш қизни тарбиялаш учун берилмайди.
Ёш гўдак болаларни кимда тарбияланишини ўз ихтиёрларига берилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир аёл келиб: “Менинг қорним болам учун жой бўлган, кўкрагим уни сероб қилган. Энди эрим болани мендан тортиб олмоқчи” деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Болани боқишга сен ҳақлироқсан, токи эрга тегмагунингча” дедилар. Чунки оналар боласи учун бошқаларга нисбатан меҳрибонроқ, тарбиялашга қодирроқ бўлади. Шу сабабли болани боқишга бошқаларга нисбатан ўз онаси ҳақлироқ бўлади.
Она ва момо ўғил болани ўзи еб-ичиб, ўзи истинжо қиладиган, кийинадиган бўлгунича тарбиялашга бошқаларга нисбатан ҳақлироқдир. Қиз болаларга эса ҳайз кўргунича бошқалардан ҳақлироқдир. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ фикрларига кўра, қиз болага она ва момо ҳақлироқдир, ҳатто иштаҳали бўлмоғигачадир. Ушбу гап олингандир. Она ва момодан бошқалар қиз болага ҳатто иштаҳали бўлгунча ҳақлироқдирлар.
Талоқ қилинган аёл ўз боласи билан сафарга чиқолмайди, магар ўзи никоҳланган жойга чиқолади. Бу ҳуқуқ ҳам фақат она учундир, бошқалар учун эмас.

Ота-она нафақаси ўғилга вожиб

Бой фарзанд катта ёки ёш, эркак ёки аёл бўлишига қарамай, ота-онасини, камбағал бобо ва бувиларини уларнинг мусулмон, зиммий бўлишидан, бирор касб-корга қодир ёки ожизлигидан қатъи назар, нафақа билан таъминлаши лозим ва муҳтож ота-боболарни нафақалашда бой фарзанд бошқа ҳеч кимнинг иштирокини қабул қилмайди.
Агар ота сурункали давом этаётган касал бўлса ёки хотини ё хизматини қиладиган бирор хизматкорга муҳтожлик сезадиган хасталикка чалинган бўлса, бу ҳолда бой ота камбағал ўғлига хизматкор зарур бўлганида унинг нафақасини адо этганидек, бой ўғил ҳам отасининг хотини ё хизматкори нафақасини тўлаши лозим бўлади. Агар камбағал отанинг бир неча хотинлари бўлса, юқорида зикр этилган отага лозим бўлган бир хотиннинг нафақасидан ташқари бошқа хотинларининг нафақасини тўлаш фарзандга вожиб эмас.
Камбағал ўғилга камбағал отани нафақа билан таъминлаш вожиб эмас, фақат ўғилнинг касб-кори бўлса ва ота ишга ярамайдиган, сурункали касалга чалинган бўлса, шундагина фарзанд отага ёрдам беради. Агар оғир касал отанинг уйида она муҳтож ҳолатда бўлса, унинг оғир касаллиги бўлмаса ҳам ва агар камбағал ўғилнинг фарзандлари ҳам бўлса, ота-оналарининг фарзандларига қўшиб барчаларини биргаликда нафақа билан таъминлайди ва уларга ўз имкониятидан ортиқ нарсани беришга мажбурланмайди.
Агар ўғил вақтинча узоққа кетган бўлсаю унинг мол-мулки бирор кимсага сақлашга ёки қарзга берилган бўлса, қози ўша молдан унинг камбағал ота-онасига нафақа белгилайди. Агар молни сақловчи ёки қарзга олган одам узоққа кетганнинг молидан унинг ота-онасига унинг рухсатисиз ёки қозининг амрисиз нафақа қилган бўлса, нимани нафақа қилган бўлса мол эгаси келиб ўшани кафолатлаши лозим. Ота-онаси буни тўламаслиги керак.
Агар кекса, сурункали оғир касалликка чалинган кишиларнинг моли ёки ёрдам қиладиган қариндоши бўлмаса, улар давлат хазинасидан нафақаланишади.
Ота-оналарини нафақа билан таъминлашда фарзандларининг мерослари эътиборга олинмайди, булки жузъийлик ва қариндош-уруғчилик яқинлиги эътиборга олинади. Агар камбағал кишининг ўғил ва қизи бой бўлишса, уларнинг икковига ҳам оталарини нафақалантириш баолбардир. Агар отанинг ўғли ва ўғлининг ўғли (набираси) бўлсаю, уларнинг ҳар иккови ҳам бой бўлишса, отани нафақалантириш ўғил зиммасида бўлади.
Агар ўғил ғойиб бўлса (узоққа кетса) ҳамда унинг моли нақд бўлмаса, у ҳолда отани нафақалантириш ўғилнинг ўғлига (яъни набирага) амр этилади ва унга отаси қайтиб келганидан кейин буни қайтаради. Агар ота ўғлининг ўғли ва қизи бўлса, уларнинг иккови ҳам нафақалантиришда тенгдирлар.


Абул Маъоний Собитхонтўра Файзихонтўранинг

“Аҳкомуш-шаръийя фил аҳволиш-шахсийя” китобидан олинди.



7 йил аввал 8667 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Икки ёшдан кейин болани эмиши
Савол: Бола икки ёшдан кейин онасини эмиши мумкинми?  Жавоб: ولم يبح الإرضاع بعد مدته  لأنه جزء آدمي والانتفاع به لغير ضرورة حرام على الصحيح  شرح الوهبانية давоми...
7 йил аввал 11651 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асранди бола
Бошқа ота-она қарамоғига олиб, тарбия қилинган бола Ислом фиқҳида “асранди бола” дейилади. Етимни, ёки қийинчиликда қолган оиланинг боласини олиб, шариат ҳукмига мувофиқ боқиш, тарбиялаш жуда ҳам савоб иш. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Разоъ(эмизиш)
Эмизиш – арабчада "Разоъ" дейилади. У луғатда аёл кишининг кўкрагини, сигир, қўй каби ҳайвонларнинг елинини оғизга олиб, сўришга айтилади. Шаръий истилоҳда эса: "Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши давоми...
7 йил аввал 12172 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бола асраб олиш
Болани қарамоғига олиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам бўлган. У зот Зайд ибн Хорисани ўзларига ўғил қилиб олганлар. Аввалида Зайд ибн Хорисани Зайд ибн Муҳаммад дейишар эди. Аллоҳ таоло давоми...
7 йил аввал 38390 fiqh.uz