Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздларида Витр вожибдир. Имомайн наздида суннатдир. Витрни инкор қилувчининг кофир бўлиб қолмаслиги сабаби Витрга азон айтмаслиги ҳақида кўплаб ҳадислар келгани учун. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг далиллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларидир:
إنّ الله تعالى زادكم صلاة ألا وهى الوتر فصلوها ما بين العشاء إلى طلوع الفجر
“Аллоҳ таоло сизларнинг намозингизни зиёда қилди огоҳ бўлинглар у Витрдир. Уни хуфтондан сўнг субҳгача ўқинглар” деганлар.
Ушбу амр вожибликка далолат қилади. Шунинг учун ҳам ижмоъга кўра қазоси ўқиб берилади. Витрлиги суннат билан воқеъ бўлгани учун ҳам Витрни инкор қилувчи кофир бўлмайди. Витр хуфтон вақтида адо қилингани учун хуфтоннинг азон ва иқомати кифоя қилади-ю Витр уч ракаат бўлиб, унинг ўртаси салом билан бўлинмайди.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилганига кўра Расулуллоҳ Витрни уч ракаат ўқиганлар, Ҳасан розияллоҳу анҳу ривоятига кўра, мусулмонлар ижмоъси уни уч ракаат деб қарор қилган. Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам унга қўшилганлар. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ икки салом билан ўқилади деганлар. Учинчи ракаатда рукуъга кетишдан олдин қунут ўқилади.
Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ наздида рукуъдан кейин ўқилади. Яна имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ Витрни Рамазоннинг иккинчи ярмида ўқилади деганлар. Бунга қарашли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳасан Ибн Алига айтган ушбу сўзи далилдир.
احعل هذا فى وترك من غير فصل
“Буни Витр намозида бўлмасдан ўқигин” деганлар. Витрнинг ҳар ракаатида Фотиҳа сурасини ва бошқа бир сурани ўқийди. Қуръондаги “Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” деган оятига кўра.
Витр ўқишдан аввал такбир айтади. Қўлини кўтаради ва қунут ўқийди. Бунга “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллар етти ўринда кўтарилади” деб бунда қунут вақтини ҳам зикр қилганлари далилдир.
Бошқа намозларда қутут ўқилмайди. Бу Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳга хилофдир, чунки унинг мазҳабида бомдодда қунут ўқилади. У киши Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ой бомдодда қунут ўқидилар, сўнг тарк этдилар” деган ҳадисини далил қилганлар.
Агар Имом бомдод намозида қунут дуосини ўқиса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздида унга эргашган Ҳанафий киши сукут қилиб туради. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздида эргашади. Чунки у имомга иқтидо қилгандир деди. Имом Аъзам ва Муҳаммад Витрни бомдодда ўқиш мансухдир. Мансух нарсага эса эргашилмайди, дейдилар. Лекин Витрнинг учинчи ракаати рукуъсидан кейин қунут ўқиган имомга Ҳанафий мазҳабилик киши эргашиб бирга қунут дуосини ўқийди, деганлар имомларимиз.
Савол:
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх жаноблари. Саволларим шундан иборат:
«Таҳажжуд намозининг энг яхши вақти кечанинг охирги учинчи қисми» деб эшитганман. Шу билан бирга, витр намозини ҳам кечиктириб (кечанинг учинчи қисмида ёки Бомдод вақти киришига яқин) ўқиса, бўладими, агар жоиз бўлса, қайси вақтда ўқиган афзал, кечиктирибми ёки Витрни Хуфтон намози билан бир вақтда ўқиш афзалми? Агар Витр намозини кечиктириб ўқилса, Таҳажжуд намозини Витр намозидан олдин ўқиш лозимми ёки кейин? Иккаласи ҳам жоиз бўлмаса, қайси вақтда ўқиган афзалроқ?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Витр намозини кечанинг аввалида ёки охирида ўқишдан қай бири афзаллиги намозхоннинг ҳолатига боғлиқ. Агар намозхон кечанинг охирида уйқудан тура олмайдиган бўлса, мазкур намозни кечанинг аввалида ўқигани афзал. Агар намозхон кечанинг охирида туришга аниқ кўзи етса, кечанинг охирида ўқигани афзал.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кечанинг охирида тура олмасликдан қўрқса, унинг аввалида Витр ўқисин. Ким унинг охирида туришдан умидвор бўлса, Витрни кечанинг охирида ўқисин. Албатта, тунги намоз шоҳид бўлингандир. Ўша афзалдир», – дедилар».
Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишан.
Таҳажжуд ва Витр намозини кечанинг охирида ўқиганда, аввал Таҳажжуд, кейин Витр ўқиш афзал. Валлоҳу аълам.