Масҳ


 Махсига масҳ тортишлик суннат билан жоиздир.
"Пайғамбар с.а.в. махсига масҳ тортдилар. Мен у кишига: "Эй Аллоҳнинг расули, унутдингизми" дедим. У зот с.а.в. "Йўқ, сен унутдинг. Роббим азза ва жалла мени шунга амр қилган" дедилар".

"Нажоший Расулуллоҳ (с.а.в.)га бир жуфт қора, содда махси ҳадя қилди. Бас у зот уларни кийдилар, таҳорат қилдилар ва масҳ тортдилар".
Ҳазрати Али р.а.дан қилинган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.):

يمسح المقيم يوما و ليلة و المسافر ثلاثة ايّام و ليالها

"Муқим киши бир кеча-кундуз, мусофир киши эса уч кеча-кундуз масҳ тортади"деганлар.
Ҳасан Басрий (р.а) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларидан етмиш киши Пайғамбар (с.а.в.)нинг оёқ кийимларига масҳ тортганларини кўришганлигини ривоят қилади". Махсига масҳ тортишни жоиз эканлигини тасдиқлашлик аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодидандир. Шунинг учун Абу Ҳанифа Нўъмон ибни Собит (р.а) "Кимда-ким Махсига масҳ тортишни инкор қилса, унинг куфрга тушиш хавфи бор, чунки Махсига масҳ тортишлик ҳақидаги ривоятлар маънан мутавотир даражага етган". Абу Юсуф (р.а) "Махсига масҳ тортишлик ривоятларига ўхшаш ривоятлар ҳатто Қуръон оятини насх қилиши мумкин", деб айтдилар.
Исломда инсонлар учун осонлаштирилган амаллардан бири таҳоратда оёқни ювиш ўрнига оёқ кийимга, яъни махсига масҳ тортишдир. Аммо ғусл вожиб бўлган киши оёқ кийимини ечиб ювади. махси деб оёқнинг ошиғини беркитадиган оёқ кийимга айтилади. Оёқ кийими бўлган махсига масҳ тортиш шариатимизда жоиздир. У эркак ва аёл учун баробар, уларга хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ муқимликда қишин-ёзин масҳ тортишга рухсат этилади.
Махсига масҳ тортиш шартлари:
1-Оёқнинг ошиқларини беркитган бўлмоқлиги.
2-Оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлмаслиги.
3-Юрган вақтда оёқдан ечилиб кетадиган даражада бўлмаслиги.
4-Сув ўтмайдиган бўлиши. Бугунги кундаги пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас.
5-Камида бир фарсах миқдордаги йўлни босиб ўтиши билан йиртилиб кетмаслиги. Бир фарсах тахминан 8 қилометрни ўз ичига олади.
6-Махсини тўла таҳоратли ҳолда кийганбўлмоқлиги ҳам шарт.
Масҳ тортишнинг фарзи қўлнинг кичик бармоқ учтаси миқдорича икки қадамнинг устига ҳам қўл билан силамоқликдир. Оёқнинг остига ё ёнларига масҳ тортиш дуруст эмас. Муғира (р.а) " Расулуллоҳ (с.а.в) икки қўлларини икки махсилари устига қўйиб, оёқларининг бармоқларидан бошлаб, тўпиқнинг тепасигача бир марта чўзиб масҳ тортдилар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг махсилари устида қолган чизиқларни ҳозир ҳам кўриб тургандекман" дедилар. Бу масҳ тортишнинг суннат кўриниши.
Масҳнинг муддати таҳорат бузилган вақтдан бошланади. Муқим учун масҳ ториб юриш муддати юқоридаги пайтдан бошлаб бир кеча-кундуз, яъни йигирма тўрт соат, мусофир учун юқоридаги вақтдан бошлаб уч кеча-кундуз, яъни етмиш икки соат ҳисобланади. Мисол учун бир киши субҳда таҳорат олдида махсини кийди. Ва шу таҳорати пешинда синди. Демак, бунда у янги таҳорат қилади ва оёғига масҳ тортади. Ва кейинги куннинг пешин намозигача оёғига масҳ торта олади, агар мусофир бўлса, учинчи куннинг пешинигача масҳ тортиши мумкин.
Агар муқимнинг масҳ муддати тугамай сафарга чиқса, унинг масҳ тортиш муддати мусофирнинг масҳ тортиш муддатига айланади. Мусофир бир кун ўтиб уйига қайтса, махсини ечиб оёғини ювади. Чунки масҳ тортиш муддатнинг охирги вақтига қараб эътибор қилинади. ҳар таҳорат синганда янгидан масҳ тортилади. Масҳ тортмасдан ўқилган намоз қайтадан ўқилади.
Энди масҳни бузадиган амалларни санаб ўтамиз.
1-Таҳоратни бузувчи ҳар бир амал масҳни ҳам бузади.
2-Ғусл вожиб бўлган кишиларга жунуб, ҳайз ёки нифос ҳолатида масҳ тортиш дуруст эмас.
3-Бир қадамнинг аксар қисми махсининг тўпиққача бўлган еридан чиқиб кетса ҳам икки оёқ ечиб ювилади.
4- Масҳ муддати тугаса ҳам оёқ ечиб ювилади.
Бир махсидаги йиртиқлар жамланади. Лекин икки оёқни йиртиқлари жамланмайди. Бир оёқни махсисини ечилиши иккинчи ечилмаган махсини масҳини ҳам синдиради.
Махсини устидан кийилган журмуққа масҳ тортиш жоиздир. (Журмуқ — пайпоқ каби матодан тиқилган кийим). Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай қилганлар. Бунга имом Шофиий (р.а) хилоф қилганлар. Лекин шарти журмуқ таҳорат бузилмасдан кийилган бўлиши шарт.
Яна жаврабга ҳам масҳ тортса бўлади, агар ўша жавраб сахин бўлса. "Сахин" деб пайпоқни ҳеч бир нарса билан боғламай ўз ҳолида қўйилганда тўпиқдан тушиб кетмаслигига айтилади. Лекин ҳозирги пайпоқларга масҳ тортиб бўлмайди. Саллага, қалпоққа, дўппига, рўмолга масҳ тортишлик жоиз эмас. Чунки буларни ечишда қийинчилик йўқ.
Жабирага (яъни, яра устидан боғланган латтага) масҳ тортишлдик жоиздир, гарчи бетаҳорат ҳолда боғланган бўлса ҳам. Чунки, Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзлар ҳам шундай қилиб, ҳазрати Али (р.а) га ҳам шундай қилишни буюрганлар. Жабирага масҳ тортишда унинг кўпига масҳ тортиш кифоя қилади. Жабирага масҳ тортишликка таҳоратда ҳам, ғуслда ҳам рухсат берилади. Унинг масҳининг муддати йўқ. Агар жабира остидаги яра битмай тушиб кетса, масҳ бузилмайди. Агар яра битган бўлса, масҳ бузилиб, ювиш вожиб бўлади.
МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ

عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ :" كُنْت مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ فَقَضَى حَاجَتَهُ ، ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ ، قُلْت : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! أَنَسِيت ؟ قَالَ : "بَلْ أَنْتَ نَسِيت بِهَذَا أَمَرَنِي رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ". رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُد .

Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Қазои ҳажат қилдилар сўнг таҳорат олиб, икки маҳсиларига масҳ қилдилар. Мен: “Эй, Аллоҳнинг расули! Унутдингизми?” дедим. У зот: “Балки, сен эсдан чиқардинг, Роббим азза ва жалла мени шунга буюрди” дедилар” (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
Маҳсига масҳ тортиш борасида бир неча саҳиҳ ҳадислар собит бўлган. Cаксонга яқин саҳоба розияллоҳу анҳумлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсига масҳ тортганликлари ривоят қилинган. Улар орасида ашараи мубашшара (жаннат башорати берилган ўнта саҳоба розияллоҳу анҳумлар) ҳам бор (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 274, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 245). Маҳсига масҳ тортишга шариат томонидан ижозат, уммат томонидан ижмо ва иттифоқ ҳамда мутавотир йўли билан келган хабарлар мавжуддир. Уни инкор қилувчи аҳли сунна вал жамоадан чиқади (Туҳурул муслимийн. Б. 34, Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 274, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 245, Насбур роя. Ж. I. Б. 184, Маъорифус сунан. Ж. I. Б. 348, Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 219, Имдодул муфтийийн. Ж. I. Б. 211).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШГА РУХСАТ БЕРИЛГАН
Бир киши таҳоратли ҳолида маҳси кийса, кейин таҳорат қилишни хоҳласа, маҳсини ечиб оёғини ювиши фарз эмас. Оёқларини ювиш ўрнига маҳсисига масҳ тортиши жоиздир (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 462).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИГА ХИЛОФМИ?
Маҳсига масҳ тортиш тўғрисида келган саҳиҳ ҳадисларнинг санади тавотур даражасига етиб борган. Мутавотир ҳадис деб, муаййан миқдор билан белгиланмаган, ёлғонга келишиб олишлари мухол бўлган даражадаги ишончли бўлган кўп сонли ровийлардан ривоят қилинган хабарга айтилади. Бу каби ҳадислар ила Қуръонда келган оёқ ювиш ҳукмига  маҳси кийилган ҳолда маҳсига масҳ тортишни зиёда қилиш мумкин. (Туҳфатуд дурар. Б. 10).
“Истизкор”нинг соҳибининг таъкидлашича, маҳсига масҳ тортиш тўғрисида келган ҳадисларни тақрибан 40 та саҳоба розияллоҳу анҳумлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар. Ҳасани Басрий раҳматуллоҳи алайҳ эса: “Етмишта саҳоба розияллоҳу анҳумлар менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларига масҳ тортар эдилар деб, хабар берганлар” деди.

همام قَالَ: رَأَيْتُ جَرِيرًا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ تَوَضَّأَ مِنَ الْمَطْهَرَةِ، ثُمَّ مَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ، فَقِيلَ لَهُ: أَتَمْسَحُ عَلَى خُفَّيْكَ؟ قَالَ: إِنِّي رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَمْسَحُ عَلَى خُفَّيْهِ، فَكَانَ هَذَا الْحَدِيثُ يُعْجِبُ أَصْحَابَ عَبْدِ اللَّهِ، لأَنَّ إِسْلامَهُ كَانَ بَعْدَ نُزُولِ الْمَائِدَ.

Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
“Мен Жарир розияллоҳу анҳу таҳорат олинадиган идишдан таҳорат олганини, сўнг икки маҳсисига масҳ тортганини кўрдим. Шунда унга: “Икки маҳсинга масҳ тортасанми?” дейилди. У: “Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни икки маҳсиларига масҳ тортаётган ҳолларида кўрдим” деди. Бу ҳадис Абдуллоҳнинг шерикларини хайратлантирар эди. Чунки, у Моида (6-оят) нози қилингандан кейин исломни қабул қилган эди”.
Имом Зайлаъий ушбу ҳадисни ўзининг “Насбур роя” китобида зикр қилиб, муҳаддислар наздида, ушбу ҳадис жуда мақбул эканини айтганлар. Чунки, Жарир розияллоҳу анҳу Моида 6-оят нозил қилингандан кейин исломни қабул қилганлар. Бу сурада эса, намоз ўқимоқчи бўлган киши таҳоратсиз бўлса, таҳорат олишлиги ва унда юз-қўллари билан бирга оёғини ювиш ҳам фарз эканлиги зикр қилинган. Оятда бу ҳақда шундай дейилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلاةِ فاغْسِلُواْ وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُواْ بِرُؤُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَينِ وَإِن كُنتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُواْ وَإِن كُنتُم مَّرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاء أَحَدٌ مَّنكُم مِّنَ الْغَائِطِ أَوْ لاَمَسْتُمُ النِّسَاء فَلَمْ تَجِدُواْ مَاء فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدًا طَيِّبًا فَامْسَحُواْ بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُم مِّنْهُ مَا يُرِيدُ اللّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُم مِّنْ حَرَجٍ وَلَكِن يُرِيدُ لِيُطَهَّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида 6-оят).
Бу оятда ошкора таҳоратда икки оёқни ювиш лозимлиги баён қилинган. Лекин, саҳиҳ ҳамда мутавотир даражасига етган ҳадисларда бу оятга хилоф ўлароқ, маҳсига масҳ тортиш баён қилинган. Бу ҳадисларни даврий жиҳатдан ўрганилиб чиқилса, Моида 6-оят нозил қилингандан кейин, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам томонидан айтилганлиги ёки ўз маҳсиларига масҳ тортиб кўрсатганликлари аниқ бўлади. Демак, бу ҳадислардан Аллоҳ таоло оятда маҳси ва унга ўхшаш нарсалар кийилмаган вақтда оёқни ювишни фарз қилганлиги маълум бўлади. Агар оёғига маҳси ва шунга ўхшаш нарсалар кийса, уларни ювиш фарз эмас, балки ювиш ўрнига уларга масҳ тортиш кифоя қилишлиги тушунилади.

عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم:"أَنَّهُ خَرَجَ لِحَاجَتِهِ فَاتَّبَعَهُ الْمُغِيرَةُ بِإِدَاوَةٍ فِيهَا مَاءٌ ، فَصَبَّ عَلَيْهِ حِينَ فَرَغَ مِنْ حَاجَتِهِ فَتَوَضَّأَ ، وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ". رَوَاهُ الْبُخَارِىّ.

Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиққан эдилар. Муғира орқаларидан идишда сув олиб бориб, ҳожатларидан фориғ бўлганларидан кейин қуйиб турди. Бас, у зот таҳорат олдилар ва икки маҳсиларига масҳ тортдилар” (Бухорий ривояти).
Бошқа бир ривоятда қуйидаги ҳадис келтирилади:

عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "كُنْت مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَتَوَضَّأَ ، فَأَهْوَيْت لِأَنْزِعَ خُفَّيْهِ ، فَقَالَ : دَعْهُمَا ، فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَيْنِ فَمَسَحَ عَلَيْهِمَا.

Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зот таҳорат қилдилар. Маҳсиларини ечмоқчи бўлган эдим, у зот:
“Тек қўй, уларни икки пок оёғимга кийганман”, дедилар ва уларга масҳ тортдилар”.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: “Маҳсига масҳ тортиш борасида келган ҳадислар менга кундек равшан бўлмагунигача маҳсига масҳ тортиш борасида ҳеч қандай сўз айтмадим” дедилар (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 462, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 35).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Шаръий истилоҳда туфуқгача бўлган миқдорни беркитиб турадиган тери ёки тери каби нарсадан ясалган оёқда ўз холича тик турадиган, шаффоф бўлмаган ва сув ўтказмайдиган оёқ кийимга “хуфф” дейилади (Маъорифус сунан. Ж. I. Б. 321).
“Файзул борий”нинг соҳиби Анвар шоҳ Кашмирий: “Хуффнинг таржимаси мутлоқ пояфзал дегани эмасдир” деганлар (Файзул борий. Ж. I. Б. 303).
Шариат истилоҳида мутлоқ пояфзалларга хуфф деб айтилмайди. Балки, тери ёки терига ўхшаш махсус шартлари топилган оёқ кийимга “хуфф” дейилади. Бирор муҳаддис ёки фақиҳ барча оёқ кийим “хуфф” бўлади деган эмаслар (Муҳаммад Руфъат Қосимий).
Араб тилида маҳси деб “хуфф”га айтилади. Ҳадисда “масаҳа аълал хуффайни” деб, “хуфф” сўзини иккиликда келтирган. Чунки, узурсиз фақат бир маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас. Маҳсига араб тилида “хуфф” сўзини ишлатилиши маҳси тортувчига енгиллик бўлгани учундир. Чунки, “хуфф” “енгил” деган маънони англатади. Зеро, оёқни ювишга нисбатан, унга масҳ тортиш енгилроқдир. Аллоҳ таоло ушбу енгилликни Ўз пайғамбари орқали бандаларига билдирди. Бу енгиллик уммати Муҳаммадияга хос эканлиги айтиб ўтилган (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 32).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШНИНГ ТАЪРИФИ
“Масҳ”нинг луғавий маъноси қўл билан бирор нарсани силаш, артишга айтилади. Масалан, бир киши қўли билан бирор нарсани силаса, унга араб тилида “مسح عليه (масаҳа алайҳи - у фалон нарсани силади ёки артди)” ибораси ишлатилади.

الْمَسْحُ هُوَ الْإِصَابَةُ.

“Масҳ у (намликни) етказишдир” (Жавҳаратун наййира).
Масҳнинг шариатдаги истилоҳий маъноси:

والمسح على الخفّين : إصابة البلّة لخفّ مخصوصٍ في محل مخصوصٍ وزمن مخصوصٍ .

“Муайян вақтда, хос услуб билан махсус маҳсига намликни етказишдир” (Мавсуатул фиқҳия)
Маҳсига масҳ тортиш жоиз амалардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ва аёлларга муқимликда ҳам, сафарда ҳам маҳсиларига масҳ тортишга рухсат берганлар. “Рухсат” енгиллик ва осонликдан иборатдир.

وفي الشرع صرف الأمر من عسر الى يسر بواسطة عذر في المكلف.

“Шаръий истилоҳда эса, мукаллафдаги узр туфайли ишни оғирдан енгилга буришдир” (Усулуш шоший).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ БОРАСИДА НАБИЙ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚИЛГАН АМАЛЛАР
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортишда қандай иш тутганлар?
“Суфру саъодаат”нинг муаллифи бу мавзуда қуйидагиларни ёзган:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амаллари такаллуфдан холий бўлган, яъни оёқни ювишга ҳам, маҳсига масҳ тортишга ҳам алоҳида эътибор қилмаганлар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам маҳси кийган бўлсалар, маҳсини ечиб ўтирмай маҳсига масҳ тортганлар. Маҳсисиз бўлсалар оёқларини ювганлар”.
Оёқни ювиш ва маҳсига масҳ тортиш борасида юқорида келган суннати Набавийга эргашиш энг яхши амалдир, яъни бирор такаллуфсиз Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам каби бирор амални ихтиёр қилиш даркор (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 426).

Маҳсига масҳ тортиш борасида имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзлари
Масала: Таҳоратда маҳсига масҳ тортиш рухсат (енгил амални қилиш)дир. Маҳсига масҳ тортиш ўрнига уни ечиб оёқларни ювиш азимат (авло)дир.
Совуқ ўлкаларда ёки мавсумларда таҳоратда оёқларни ювиш машаққатдир. Шу боис Шориъ алайҳис салом ўз умматларига енгил бўлсин учун маҳсига маҳси тортишга буюрганлар. Албатта, бу уммат учун улкан шараф ва неъматдир. Бу орқали шахс уммати муҳаммадияликни даъво қилади. Ушбу неъматларни инкор қилган шахс нонкўр ва ношукур бўлиб қолмайдими?
“Ҳидоя”да кимки маҳсига масҳ тортишни инкор қилса, у бидъатчидир. Ким маҳсига масҳ тортса жоиз. Лекин, маҳсига масҳ тортиш ўрнига азимат (оёқ ювиш) амални қилса, ажр олади деб, ёзилган.

Маҳсига масҳ тортишни инкор қилган кишининг ҳукми
Одамлар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан аҳли сунна вал жамоа аломати ҳақида гапириб беришларини сўрадилар.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларни саҳобийлар орасида энг афзали деб тушуниш. Усмон ва Али розияллоҳу анҳумоларни яхши кўриш ва маҳсига масҳ тортишни жоиз деб билиш. Маҳсига масҳ тортишни инкор қилувчилар аҳли сунна вал жамоадан эмаслар”деди. (Туҳурул муслимийн. Б. 34).
“Икки маҳсига масҳ тортиш жоиз. Уни инкор қилиш фосиқлик. Лекин маҳсига масҳ тортишни инкор қилмай оёқларидан маҳсини ечиб, уни ювиш афзал. Агар маҳсига масҳ тортишни жоиз деб билмайдиган кишилар орасида бўлса, маҳсига масҳ тортиш афзалдир” (Имдодул муфтийн. Ж. I. Б. 204, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 243).

Маҳсига масҳ тортишнинг сири
Одатда таҳорат аъзолари тез-тез кир ва чанг бўлиб қолади. Шу боис уларни таҳоратда ювишга амр қилинган. Оёқга маҳси кийгандан кейин оёқ ботиний аъзога айланади. Араблар маҳси кийишни одатга айлантирган халқ ҳисобланади. Ҳар намозда уни ечиб, оёқни ювиш машаққат ва қийинчилик туғдиради. Шунинг учун маҳсини кийгандан кейин оёқ ювиш соқит бўлади. Маҳси устига масҳ тортиш оёқ ювишни эслатади. Масҳ оёқ ювишни бир намунасидир. Ундан бошқа бирор мақсад йўқ (Асрори шариъат. Ж. I. Б. 79).

Шариат нафсни бефарқ ўз ҳолига ташлаб қўймайди
Шариъат берилган рухсат (енгиллик) билан ибодати матлуба (азимат)ни эътиборсиз тарк қилиб қўймайди. Шу боис Шориъ маҳсига масҳ тортиш борасида учта нарсага эътибор қаратишни белгилаб қўйди.
Биринчиси, муқим (сафарга чиқмаган киши) учун маҳсига масҳ тортиш бир кун, мусофир учун уч кун деб белгиланди. Чунки бир кун ичида ҳар бир ишни тартибга солиш ва уни амалга ошириш мумкин. Зеро, бирор нарсани қилишни хоҳласангиз, уни бажариш учун ҳам муддат керак. Мусофирга уч кун деб белгиланиши машаққат ва таклиф тақсимотида муқим билан бир хил бўлиши учун.
Иккинчиси, маҳсини кияётган вақтда таҳоратли бўлиши талаб этилади. Токи, маҳси кийювчини дилида поклик нақш каби чизилиб, чанг ва ғубордан деярли ҳоли ҳолатда маҳси кийсин. Ушбу поклик билан қалб тасаллий топади.
Учинчиси, маҳсини устига масҳ тортилади, токи оёқни ювишни эслатиб турсин. Ҳазрати Али Каррамаллоҳу” важҳаҳу дедилар: “Шариъатга ақлни аралаштириш мумкин бўлганида, албатта ақл маҳсини устига масҳ тортгандан остига тортиш муносиб деб ҳукм чиқарган бўлар эди”.
Юқорида келган маълумотларга кўра, маҳси устига масҳ тортиш оёқни ювишни эслатиб туриш учундир. Маҳси остига масҳ тортилса, у ёқ бу ёқга юрилганда маҳсининг остки қисми нам бўлиб қолгани боис ифлос, чанг бўлиб қолади. Шу боис ҳам Шориъ маҳсини юқори қисмига масҳ тортишга амр қилди. Али Каррамаллоҳу важҳаҳу ўзларининг юқоридаги сўзлари орқали динга инсонлар таъсири ўтказишга уринмасин демоқчилар. Агар инсонлар динга таъсир ўтказишса, оми қатлам динни изидан чиқариб бузиб ташлайдилар (Ҳужжатуллолҳу болиға. Ж. I. Б. 280. Асрориш шариъа. Ж. I. Б. 80).
Маҳсига масҳ тортишда ақлга ўрин йўқ

وَأَخْبَرَنَا أَبُو عَلِيٍّ الرُّوذْبَارِيُّ ، أَخْبَرَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ دَاسَةَ ، حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْعَلاءِ ، حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ غِيَاثٍ ، عَنِ الأَعْمَشِ ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ ، عَنْ عَبْدِ خَيْرٍ ، عَنْ عَلِيٍّ ، قَالَ : لَوْ كَانَ الدِّينُ بِالرَّأْي لَكَانَ أَسْفَلُ الْخُفِّ أَوْلَى بِالْمَسْحِ مِنْ أَعْلاهُ ، وَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَمْسَحُ عَلَى ظَاهِرِ خُفَّيْهِ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Дин райга асосан бўлганида, албатта маҳсининг ости устидан маҳси тортишга авло бўлган бўлар эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни маҳсиларини устига масҳ тортаётганларини кўрдим” (Абу Довуд ривояти).
Шарҳ: Маҳси остига нажосат ва турли ғуборлар ёпишади. Шу боис ақл маҳси остини тозалашни ва унга масҳ тортишни амр қилади. Шариатга хоҳ омиларнинг ақли бўлсин хоҳ олимларнинг ақли бўлсин ҳеч қандай дахли йўқдир. Инсонлар Аллоҳ таоло ҳукмларини идрок қилишдан ожиздирлар. Шу боис ақиллий ва доно шахслар ақлларини четга қўйиб, шариатнинг барча кўрсатмаларига лаббай деб қулоқ тутишлари даркор.
Кофир ва худосизлар ўз ақилларига ҳаддан зиёд эрк бериб юборганлари учун тўғри йўлдан адашдилар. Натижада ақл яхши деб билган нарсаларнинг тузоғига тушиб қолдилар (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 468).

Масала: Маҳси остига масҳ тортиш жоиз эмас (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 226).
Кимлар  маҳсига масҳ тортишлари мумкин.
Масала: Маҳсига масҳ тортиш эркак, аёл ва хунасаларга жоиздир (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 41).
Масала: Эркак ва аёллар маҳсига масҳ тортишлари жоиздир (Оламгрия. Ж. I. Б. 70).
Масала: Ҳайиз кўрган аёл ва жунуб бўлган эркаклар учун маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас, яъни ҳайиз, нифос ва шу турдаги ювинишликни вожиб қиладиган ҳолатларда оёқдан бошқа жойларни ювиб, маҳсига масҳ тортиб қўйиш жоиз эмас. Шу боис тамом аъзоларни ювиш лозим (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 36.
Масала: Ғусул вожиб бўлганларга “жунуб” деб айтилади. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Кифоя”да ёзилишича, бир киши таҳорат олиб, маҳси кийса, кейин жунуб бўлиб қолса, оёғидан бошқа барча баданини ювиб, оёғига масҳ тотиши жоиз эмас.
Масала: Бир киши таҳорат олиб, маҳсисини кийди кейин жунуб бўлиб қолди, олдида фақат таҳоратга етадиган сув бўлиб, ғуслга қилишга етмайди. Бундай ҳолатда таҳорат олиб оёғига масҳ тортиб қўйиши жоиз эмас. Балки таҳоратда ювиладиган аъзолари каби маҳсисини ечиб оёғини ювади ва жунублиги учун ғусулни ният қилиб таяммум қилади (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 37).
Маҳсига масҳ тортувчининг имомликка ўтиши
Масала: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортиб имомликка ўтганлар. Шунинг учун маҳсига масҳ тортувчи имомлик қилишида бирор шак йўқ (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 464, Туҳурул муслимийн. Б. 37).
Жун ва пахтадан тайёрланган, маҳси тортиш шартлари мавжуд бўлмаган одатдаги пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас. Шундай пайпоқга масҳ тортган имом ортида ҳам намоз ўқиш дуруст эмас. Кимки, пайпоқга масҳ тортиб намоз ўқиган бўлса, ўқиган намозини қайтариб ўқийди. Чунки, у масҳ тортиш шарти мавжуд бўлмаган пайпоқга масҳ тортди (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 270, Баҳрур роиқ. Ж. I. Б. 192).
Арабларда маҳси турлари
Арабларда тери қопланган оёқ кийимлар икки хил бўлади.
Биринчиси, қадамни остидан тортиб то ошиқни ёпадиган даражадаги тери қопланган оёқ кийим. Араблар буни мужаллад деб номлайдилар. “Шарҳул муния”да мужаллад - қадамга тўлиқ терини қоплаш, деб айтилган. Мужаллад пайпоқга масҳ тортиш жоиз (Оламгрия. Ж. I . Б. 63, Имдодул муфтийийн. Ж. II. Б. 196).
Иккинчиси, фақат қадам остигагина ёки ости билан бирга товонга тери қопланган бўлиб, туфуқларгача қопланмаган оёқ кийим. Буни мунаъал дейилади.
“Баҳрур роиқ”да қадамни остига тери қопланган бўлса, мунаъал дейилади деб, таъкидланган (Имдодул муфтийин Ж. I. Б). Мужалладдан фарқли ўлароқ мунаъалда тупуқгача тери қопланмайди (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 40, Имдодул аҳком)
).

Мубаттан (ички томонига тери ёпиштирилган) пайпоқга масҳ тортиш
Мунаъал, мужаллад оёқ кийимга масҳ тортиш борасида келган ҳукмлар юқорида зикр қилинди. Буларга қўшимча равишда бу ерда мубаттан, яъни астарига тери ёпиштирилган пайпоқга масҳ тортишнинг ҳукми баён қилинади. Мубаттанли пайпоқга тери тўпиқгача ёпиштирилган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз. Аксинча бўлса, масҳ тортиш дуруст эмас.

Жун ва пахта толасидан бўлган пайпоқга масҳ тортиш
Жун ёки пахтадан тайёрланган оёқ кийимга араб тилида “жавраб” дейилади. Агар жаврабни икки томони ости ва устига туфуғича тери қопланган бўлса, уни араб тилида мужаллад деб айтилади. Агар остига тери қопланган бўлса, мунаъал дейилади. Агар оёқ кийим теридан тайёрланган бўлса, “хуфф (маҳси)” дейилади. Хуфф, мужаллад ва сувни ўзига тортмайдиган, қалин, оёқда мустақил ўзи тураоладиган мунаъалларга масҳ тортиш мумкин. Агар жавраб на мужаллад ва на мунаъал бўлса,  сахийн бўлиши керак.   Мужаллад ва мунаъал бўлмаган қалин оёқ кийимларга масҳ тортиш борасида ихтилоф бор. Аслида маҳсига масҳ қилиш дуруст бўлиши учун учта, жаврабга эса у учта билан бирга яна тўртта шарт топилиши лозим. Шартлар ҳақида “Дуррул мухторда” шундай келтирилган:

شَرْطُ مَسْحِهِ ثَلَاثَةُ أُمُورٍ: الْأَوَّلُ كَوْنُهُ سَاتِرَ الْقَدَمِ مَعَ الْكَعْب ِوَالثَّانِي كَوْنُهُ مَشْغُولًا بِالرِّجْلِ وَالثَّالِثُ كَوْنُهُ مِمَّا يُمْكِنُ مُتَابَعَةُ الْمَشْيِ الْمُعْتَادِ فِيهِ فَرْسَخًا فَأَكْثَر َإلَخْ إلى أن قال أَوْ جَوْرَبَيْهِ الثَّخِينَيْنِ بِحَيْثُ يَمْشِي فَرْسَخًا وَيَثْبُتُ عَلَى السَّاقِ بِنَفْسِهِ وَلَا يُرَى مَا تَحْتَهُ وَلَا يَشِفُّ.

Маҳсига масҳ тортишнинг шарти учтадир:
1. қадамни тўпиқгача ёпувчи бўлиши;
2. оёққа кийилган бўлиши (оёқдан бошқа жойга кийилган териларга масҳ тортиш жоиз эмас);
3. одатдаги юришда узулуксиз бир фарсах ёки ундан кўпроқ (масофа)ни босиб ўтишга яроқли бўлиши.
(Юқоридаги шартлар билан бир қаторда жаврабга масҳ тортишда қуйидаги тўртта шартни илова қилинади)
1.    Бир фарсах 5544 м. юриш мумкин бўлган даражада қалин бўлиши,
2.    (резина) ва боғичсиз ўзи оёқда турадиган бўлиши,
3.    устидан ости кўринмайдиган бўлиши,
4.    ўзига сув тортмайдиган бўлиши (Раддул мухтор. Ж. I. Б. 179).
Пайпоқда юқоридаги тўртта шарт топилса, у ҳолда унга масҳ тортиш жоиз бўлади

كَما قَالَ الشامِي: "وَأَنَّهُمْ أَخْرَجُوهُ لِعَدَمِ تَأَتِّي الشُّرُوطِ فِيهِ غَالِبًا".

Чунончи, Шомийда: “Аксарият ҳолатларда шартлар ун(пайпоқ)да мавжуд бўлмагани боис, уни (масҳ тортиш мумкин бўлган оёқ кийимлар сафидан) чиқариб ташладилар” (Раддул муҳтор. Ж. I. Б. 248).

Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан матодан бўлган пайпоқга масҳ тортиш собит бўлганми?

Жаврабга масҳ тортиш танқиҳул манот (иллатларни саралаш) тариқасига кўра собит бўлганини доимо ёдда тутиш лозим. Тўрт шарт тўлиқ топилган жавраблар хуфф (маҳси) ҳукмига дохил бўлади ва уларга масҳ тортиш мумкин. Жаврабга масҳ тортиш борасида келган хабарларнинг барчаси заъифдир, яъни хабари воҳиднинг энг қуйи даражаси ҳисобланади. Хабари воҳид билан Аллоҳ таолонинг Китобига зиёда қилинмайди. Жаврабни мутавотир ҳадислар билан собит бўлган “Хуфф”га танқиҳул манот тариқасида боғлаб маҳси тортишга рухсат берилган.
(Дарси термизий. Ж. I. Б. 324).

Тери қопланмаган пайпоқ шу даражада қалин ва пишиқ ҳамда сув ўтказмайдиган бўлса, бил иттифоқ унга масҳ тортиш жоиз. Бу ҳолатда юқорида қайд қилинган уч шарт топилиши талаб этилади. Одатий кийиб юриладиган пайпоқларга масҳ тортиш дуруст эмас. Жундан тўқилган қалин лекин, масҳ тортишга қўйилган уч шартга жавоб бермайдиган пайпоқларга масҳ тортиш борасида мутааххир олимлар ихтилоф қилганлар. Аксарият олимлар жоиз эмас, деб таъкидлаганлар. Эҳтиётли қавл ҳам шудир (Аҳсанул фатаво. Ж. II. Б. 675).
Одатда кийиб юриладиган пайпоқларга ҳеч қайси ҳолатда масҳ тортишга рухсат берилмайди, яъни ҳоҳ оддий ҳолатда бўлсин, ҳоҳ мунаъал ҳолатда бўлсин.   (Имдодул муфтийийн. Ж. I. Б. 201).

Журмуқ кийишнинг ҳукми
Масала: Қалин жавраб ёки маҳси устидан унга чанг ва ғуборлар ёпишмаслиги учун пайпоқга ўхшаган юмшоқ теридан бўлган нарсани кийса ёки пайпоқ устидан оёқ кийим кийган бўлса, уларга масҳ тортиш шартлари қуйида зикр қилинган:
1. Маҳси устидан кийган оёқ кийими теридан бўлса ёки маҳси тортганда остидаги маҳсига намлик ўтадиган даражада юпқа бўлса масҳ тортиш жоиз. Агар, маҳси устидан кийган нарсаси қалин бўлса, яъни устидан масҳ тортса, остига ўтмайдиган даражада бўлса, лекин, унга мустақил равишда масҳ тортиш жоиз бўлмаса, бундай ўринда маҳси устидан кийилган оёқ кийимга масҳ тортиш дуруст эмас;
2. Маҳси устидан кийиладиган оёқ кийим билан шаръий масофани босиб ўтиш мумкин бўлсин. Агар у билан бир фарсах масофани босиб ўтиш мумкин бўлмаса, унга масҳ тортиш жоиз эмас;
3. Иккинчи маҳси устига масҳ тортиш учун таҳорат устига биринчи маҳсини кийгандан кейин, ўша таҳоратда уни устига иккинчи маҳсини кийган бўлиши лозим. Агар, биринчи маҳсини кийгандан кейин иккинчи маҳсини кийишдан илгари таҳорати кетиб қолса ёки биринчи маҳси устига масҳ тортган бўлса, бундай ҳолатларда иккинчи маҳси устига масҳ тортилмайди (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 229, Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 39, Оламгрия. Ж. I. Б. 64).
Масала: Теридан бўлган оёқ кийим ичига қўлини солиб, биринчи маҳсига масҳ тортса, иккинчи, яъни юқоридаги маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас (Оламгрия. Ж. I. Б. 64, Муниятул мусаллий. Б. 40).
Синтетик пайпоққа масҳ тортиш
Савол: Араб ўлкаларидан келувчи студент ва коллеж талабалари синтетик пайпоқга масҳ тортадилар ва: “оёқ кийимларимиз пок” деб айтиб қўядилар. Оёқ кийимларини кўп-кўп ечиб ҳам қўядилар. Синтетик пайпоқга масҳ тортиш жоизми?
Жавоб: Ҳадисларда Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни икки хуффга масҳ тортганликлари ворид бўлган. Муҳаддислар ҳам, фақиҳлар ҳам хуфф – бу теридан тайёрланган оёқ кийим деб, таъкидлаганлар.
Шунинг учун теридан тайёрланган маҳсига ҳеч қандай шаксиз масҳ тортиш мумкин. Агар пайпоқ пахта ёки жундан тайёрланган бўлса, масҳ тортиш учун унга бир неча шартлар қўйилган. Ушбу шартларни ўзида мужассамлаштирган пахта ва жундан тайёрланган оёқ кийимлар теридан тайёрланган маҳси ҳукмидадир.
Синтетик пайпоқлар одатда юпқа ва тез титилиб кетадиган бўлади. Уларни кийиб уч мил юриш мушкул, чунки йиртилиб кетиш хавфи бор. Агар уч мил юришга яроқли бўлиб, йиртилиб кетмаса, ўшанда ҳам масҳ тортиш мумкин эмас. Чунки, синтетик пайпоқ билан сувга тушиб кетилса ёки уни устига бирор сув томчиласа, албатта оёққа намлик ва ҳўллик етиб боради. Шу боис бундай нафис синтетик пайпоқларга масҳ тортишни ҳеч ким ёқламаган.
Пайпоқ ва маҳсиларни поклиги масҳ тортишга асос ва далил бўла олмайди. Намозда кийимларнинг пок бўлиши шарт бўлгани каби маҳсиларнинг ҳам пок бўлиши зарурийдир. Лекин, масҳ тортиш учун оёқ кийимларни пок бўлиши билан бир қаторда шаръан масҳ тортишга рухсат берилган пойафзал бўлиши талаб этилади. Масҳ тортиладиган оёқ кийимда, у ҳоҳ теридан, хоҳ пахта ёки жундан тайёрланган бўлсин, масҳ тортишга шаръан шарт қилиб қўйилган юқорида келтирилган хусусиятлар оёқ кийимда топилиши лозим. Синтетик пайпоқларда келтирилган шартлар топилмайди. Шу боис уларга масҳ тортиш жоиз эмас. Борди-ю, бундай оёқ кийимларга масҳ тортилса, масҳ масҳ деб эътиборга олинмайди ва бундай ҳолатда ўқилган намозларни қайтадан адо қилинади (Фатаво раҳимия. Ж. IV. Б. 281, Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 74, Низомул фатаво. Ж. I. Б. 17).
Ўғирланган ёки зулман тортиб олинган маҳсиларга масҳ тортиш
Масала: Ношаръий йўллар билан қўлга киритилган маҳсини кийиш ҳаром бўлса ҳам, уларга масҳ тортиш дуруст. Ўғирланган, зўрлаб тортиб олинган маҳсилардан фойдаланишнинг ҳаромлиги уларга масҳ тортишни дуруст бўлишига ҳеч қандай зид бўлмайди. Масалан, ўғирланган сув пок бўлса, ўғри гуноҳкор бўлишига қарамай, у сувда таҳорат қилиш дуруст. Агар ўғирланган сувда таҳорат қилмоқчи бўлган инсоннинг мақсади Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш бўлса, у сувда таҳорат қилмаслиги лозим. Бунинг сабаби зоҳирдир (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 203).
Масала: Ўғрига гуноҳ бўлса ҳам, ўғирлаб кийилган маҳсига масҳ тортиш жоиз ва ушбу таҳорат билан ўқилган намоз ҳам намоз бўлади. Бу шаръий жазодан оёғини олиб қочган ўғри масаласига ўхшайди, яъни ўғирлик сабабли кесилиши тайин қилинган оёқни ўғри шариат ҳукмидан ғасб қилиб тортиб олмоқда. Шунинг учун ҳам бундай оёқларга шариатда “ғасб қилинган оёқ” дейилади. Шариатга биноан ўғрининг оёғи ҳақиқатда ўзиники ҳисобланмайди. Лекин, айни вақтда унинг тасарруфотида бўлгани боис, таҳоратда уни ювиш даркор (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 43).
Эскириб кетган маҳсига масҳ тортиш
Масала: Масҳ тортиш мумкин бўлган маҳси эскириб, емирилиб кетган бўлса ва у билан уч мил юриш мумкин бўлмаса, яъни калишсиз маҳсини ўзи билан белгиланган масофани босиб ўтишда, уни йиртилиб кетиш хавфи бўлса, бундай маҳсилар устига масҳ тортиш жоиз эмас (Имдодул аҳком. Ж. I. Б. 393).
Этикга масҳ тортиш жоизми?
Масала: Маҳсини ўрнини босадиган этик ёки сапокга аслида масҳ тортиш жоиз. Лекин, у билан нажосат жойлар босилгани туфайли ҳар намозда уни ечишга тўғри келади. Натижада, масҳ ботил бўлади ва тортилган масҳда ҳеч қандай фойда бўлмайди. Зеро, маҳсини ечиш билан масҳ муддати ўз-ўзидан тугайди (Имдодул фатаво. Ж. I. Б. 80, Туҳурул муслимийн. Б. 36, Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 268).
Масала: Этик ва (сапок) каби оёқ кийимларга масх тортиш жоиз. Лекин унинг остки қисми одатда ерга текканлиги боис нопок бўлади. Шу боис улар устига масҳ тортиш ва улар билан намоз ўқиш жоиз эмас (Дорул улум. Ж. I. Б. 274, Оламгрия. Ж. I. Б. 42, Дарси Термизий. Ж. I. Б. 335).
Ипли етикларда боғичини боғлагандан кейин оёқнинг бирор жойи очиқ қолмай барча томони беркилса, масҳ тортиш дуруст.

Қўлқоп ва саллага масҳ тортиш
Масала: Қўлқопга масҳ тортиш дуруст эмас. Шунингдек салла, дўппи каби бош кийимларга масҳ тортиш жоиз эмас (Рукни дийн. Б. 26, Шарҳул виқоя, Оламгрия. Ж. I. Б. 40, Беҳишти зивар. Ж. I. Б. 74, Ҳидоя. Ж. I. Б. 61).
Масала: Салла, дўппи, қўлқоп каби кийимларда бирор машаққат йўқки, улар устига масҳ тортиш дуруст бўлади. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан маҳсига масҳ тортиш қиёсга хилоф ўлароқ собит бўлган. Шунинг учун маҳсига масҳ тортишни бошқа нарсага қиёс қилиш дуруст эмас (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 43, Муниятул мусалло. Ж. I . Б. 41).
Совуқ ўлкаларда масҳ тортиш ҳукми
Масала: Бир киши шу даражада совуқ ўлкада бўлса-ки, маҳсини ечиб оёғини ювса, оёғи яхлаб қолиши хавфи ғолиб бўлса, маҳсининг муддати тугаган бўлишидан қатъий назар унга масҳ тортишда бардавом бўлади. Чунки, маҳси бу суратда гўё жароҳатга ёпиштирилган лейкопластырь ҳукми кабидир, яъни жароҳатга боғланган бинтга яра тузалгунича масҳ тортиш жоиз бўлгани каби ҳалокатни хавфи бўлган совуқ ўлкаларда маҳсининг муддати тугашига қарамай унга масҳ тортиш жоиз бўлади (Фатаво дорул улум мъа Имдодул муфтийийин. Ж. II. Б.211).
Масала: Бир кишининг маҳсисини муддати тугади-ю, лекин таҳорати мавжуд. Бу ҳолатда хоҳласа, оёғини ўзини ювиб олади, хоҳласа мукаммал таҳорат қилади. Мукаммал таҳорат қилиши авлодир (Шомий анил мунтақо. Ж. I. Б. 255, Фатаво дорул улум. Ж. II. Б. 211, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 47).
Масала: Маҳсининг муддати жуда совуқ, изғирин пайитга келиб тугади. Аксар гумонга кўра бу вақтда оёғини ювиш шолликни келтириб чиқаради. Бу масала юзасидан фақиҳлар икки гуруҳга бўлинганлар. Бир гуруҳ улуамолар: “Маҳси муддати тугагандан кейин умуман маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас” дейдилар. Иккинчи гуруҳ фақиҳлар: “Биринчи масҳ маҳсини муддати ўз ниҳоясига етгани боис ботил бўлади. Маҳсига қайтадан иккинчи марта масҳ тортади. Бу жабирага масҳ тортиш ҳисобланади” деганлар. (Дуррул мухтор. Ж. II. Б. 47).
Масала: Пайпоқ жун ёки юпқа теридан бўлиб, мунаъал (остига қалин  тери ёпиштирилган) бўлса, унга масҳ тортиш борасида ихтилоф мавжуд. Шарҳу мунияда келтирилишича, унга масҳ тортиш жоиз. Лекин тақво ва эҳтиёт йўлига кўра дуруст эмас (Имдодул муфтийийин. Ж. I. Б. 202).
Тугмалик маҳсиларга масҳ тортиш
Масала: Шомда кенг тарқалган тугмали маҳсиларга масҳ тортиш жоиздир. Чунки, тугма қадалгандан кейин тўпиқгача очиқ бўлган жой ёпилади ва унга масҳ тортиш жоиз бўлади (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 34). Ҳозирда маҳсиларга тугма ўрнига замок қўйилмоқда. Уларга ҳам масҳ тортиш жоиз.


Масала: Одатий пайпоқларни бир нечтасини устма-уст кийиб, улар устига масҳ тортиш мумкин эмас (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 274, ал-Баҳр. Ж. I. Б. 192).

Масала: Маҳси тортиш мумкин бўлган маҳсиларда юқоридаги шартлар топилиши билан бир қаторда тўпиқдан юқорида бўлиши лозим (Туҳурул муслимийн. Б. 34, Аҳсанул фатаво. Ж. II. Б. 61, Китобул фиқҳ. Б. 217, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 248).
Масала: Маҳсини тўпиқдан ўтган бўлиши, чунки оёқ тўпиқ билан бирга таҳоратда ювилади. Шунинг учун маҳси тўпиқдан баланд бўлиши шарт қилиб қўйилди. Чунки, оёқ тўпиқ билан қўшиб ювилмаса, таҳорат таҳорат бўлмайди (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 221).
Тери ҳалолми ёки ҳаромми?
Жавоб: Чўчқанинг терисидан бошқа ҳар қандай тери ошлаш билан пок бўлади. Маҳси эса, пок теридан таёрланган бўлади. Шунинг учун турли васвасаларга эътибор берилмайди (Оп ке масаил. Ж. II. Б. 66).

Резинадан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш жоизми?
Савол: резинадан тайёрланган пайпоқ кийиб, устидан жундан тайёрланган пайпоқ кийган бўлса, масҳ тортиш жоизми?
Жавоб: Мачалка маҳси каби Салафан билан пайпоқ битта қилиб тикилган бўлса ва юқоридаги шартлар топилса, унга масҳ тортиш жоиз. Бундай маҳсига мубаттан (астарланган) дейилади. 
Тикилмаган ҳамда маҳсига қўйилган шартларни ўзида мужассамлаштирган пайпоқга масҳ тортиш жоиз эмас, яъни пайтава қилиб ўраб олган нарса устига масҳ тортиш дуруст эмас. Чунки, теридан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш машруъдир (Аҳсанул фатаво. Ж. II. Б. 66).

Шиша ва темирдан ясалган оёқ кийимга масҳ тортишнинг ҳукми
Масала: Шиша, темир ёки тахтадан ясалган маҳсига масҳ тортиш дуруст эмас. Чунки, ушбу буюмлардан тайёрланган оёқ кийимни кийиб ҳотиржам, бирор такаллуфсиз юриш мумкин эмас (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. I. 34, Оламгрия. Ж. I. Б. 65).

Бир оёқга масҳ тортишнинг ҳукми
Масала: Бир кишининг оёғи тўпиғидан пастдан кесилиб кетган бўлса ва маҳси тортиладиган томондан фарз миқдорича, яъни уч бармоқ миқдорича қолган бўлса, масҳ тортиш жоиз. Агар уч бармоқ миқдорича қолмаса, икки оёғини ҳам ювиши лозим. Чунки, бир оёғига масҳ тортиб, иккинчисини ювиш мумкин эмас. Зеро, ювадиган жой бор, лекин у масҳ тортадиган миқд


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
8 йил аввал 14370 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
8 йил аввал 16725 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
8 йил аввал 11701 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
8 йил аввал 9802 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
8 йил аввал 16950 fiqh.uz