Ғусл


Ғусл қилишнинг суннат бўлган тартиби: Ғусл қилувчи иккала қўлини ва жинсий аъзоларини ювишдан бошлагай. (Зотан, жинсий аъзоларига, шунингдек, қўлига нажосат тегмаган бўлса ҳам ювиш суннатдир).

Агар баданига нажосат теккан бўлса, нажосатни кетказади.
Сўнгра, намозга таҳорат олгандек, таҳорат олади. (Яъни, бошига ҳам масҳ тортади). Фақат оёғини ювмайди.
Сўнгра, бошига сув қуяди. (Сув қуйиш ҳолати матнда зикр этилмаган. Имом Шамс улаимма Ҳалвоий айтадиларки, аввал уч марта ўнг елкасига қуяди, кейин уч марта чап елкасига, сўнг бошқа аъзоларига қуяди. Баъзилар, ўнг елкадан қуйишни бошлаб, сўнг бошига, кейин эса чап елкасига қуяди, дейдилар).
Сўнгра, баданининг (бошидан) бошқа жойларини уч марта ювади.
Сўнгра, ушбу макондан чиқиб, (нарироқ кетиб), оёғини ювади. Онамиз Маймуна разийалоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғусл қилишларини мана шундоқ ҳикоя қилганлар. (Бу ҳикоя олтита ҳадис тўпламида узун ҳадис бўлиб келган).
(Маймуна разийаллоҳу анҳо айтадилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ғусл қилишлари учун сув қўйдим. Бас, иккала қўлига сув қуйиб, икки ёки уч бора ювдилар. Сўнгра, ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, олатларини ювдилар. Сўнг, чап қўлларини ерга ишқадилар. Сўнг, оғизларини ва бурунларини чайдилар. Сўнг, юзларини ва қўлларини ювдилар. Сўнг, бошларини ювдилар. Сўнг, баданлаига сув қуйдилар. Сўнг, ўринларидан чиқиб, иккала қадамларини ювдилар.
Оиша разийаллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жанобатдан ғусл қилсалар, бошлаб қўлларини ювар эдилар. Сўнгра, намозга таҳорат қилганларидек, таҳорат қилар эдилар. Сўнг, сувга бармоқларини тиқиб, улар (намланган бармоқлари) билан сочларининг тубларини ишқалар эдилар. Сўнг, бошларига уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Сўнг, бутун баданларига сув қуяр эдилар. Муттафақун алайҳ бўлган ҳадис).
Иккала оёғини ювишни кечиктирганлигига сабаб ишлатилган сув оёқ остида йиғилиб, жамъланиб қолишидир. Бунда оёқни ювиш фойда бермайди. Ҳатто, агар тахтанинг устида турса, (яъни, сув оқиб кетадиган жойда турса), оёқни ювишни кечиктирмайди.
Ғусл тартиби нажосатни кетказишдан бошланди, токи, сув етиши билан зиёда бўлиб (ёйилиб) кетмасин.
Бурҳониддин Марғилоний. “ал-Ҳидоя” ва унинг ҳошияси.
Китоб ут-таҳорат, 1-жилди.
-Лакнау: “Юсуфий” матбааси, 1314. 14-бет.
Сочи ўрилган аёл учун сочининг аслига, тагига сув етказиш кифоя қилади. Бунда ишора борки, аёлга ўримларини намлаш ва сиқиш вожиб бўлмайди.
Сочининг тагига намлаб сув етказишдан мурод масҳга ишлатилган сувнинг намини етказиш кифоя қилмайди, яъни, қўлни (бармоқларни) янгидан намлаб сувни (яъни, намни) сочнинг тагига етказилади.
Сочи ўрилган аёл деганидан сочи ўрилган эркак истисно қилинган. Зотан, саҳиҳ қавлга кўра, у ўрилган сочини ечиб ювиши вожибдир.
Аёл ўрилган сочини ечиши, ёйиб ювиши вожиб эмас. Аммо, ўзи ечилиб, ёйилиб кетса, ёзилган сочини сув қуйиб ювиши вожиб бўлади.
Бу ҳақдаги машҳур ҳадисни Имом Муслим Умму Салама онамиз (р.а.)дан ривоят қилган: Умму Салама онамиз Расулуллоҳ (с.а.в.)га деган эканлар: “Эй Аллоҳнинг элчиси, мен сочимни ўриб, кокилларини маҳкам боғлаб юрадиган аёлман. Жанобатда (бир ривоятда, ҳайз учун) ғусл қилиш учун уларни ечишим, яъни сочимни ёйиб ҳаммасини ювишим шартми?”. Шунда унга Расули Акрам (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилдилар: “Йўқ! Сенга бошингга уч ҳовуч сув олгайсан, сўнг ўзингга (баданингга) сув қуйгайсан. Шунда пок бўласан”.
Мавлоно Алий ул-қорий. “Шарҳи Ниқоя”, 1-жилди
-Қозон, 1904. 27-бет

 


8 йил аввал 16205 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
8 йил аввал 14371 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
8 йил аввал 16725 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
8 йил аввал 11701 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
8 йил аввал 9802 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
8 йил аввал 16951 fiqh.uz