Умария масаласи


Агар она ота билан бирга топилса, молнинг учдан бирини олишлигини юқорида кўрдик. Ояти карима ҳам шунга ишора қилади:

فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ الثُّلُثُ


“..Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир..”. (Нисо сураси 11-оят)
Лекин шу ўринда иккита масала бор. Бу масалани Умар розияллоҳу анҳу ҳукм қилганликлари учун ва саҳобалар жумҳури уни қўллаганликлари сабабли “Умария масаласи” деб номланган. Яна бу масалани “Ғорровайн” деб ҳам номланган. Ғоррооъ араб тилида юлдуз бўлиб, бу икки масала машҳур бўлиб кетганлигидан уни икки юлдузга ўхшатишган. Унда эр-хотин ўз улушини олгач она қолган молнинг учдан бирини олади. Бу ерда барча молнинг учдан бирини олмайди. Бунинг сурати қуйидагича:
Масала:
Бир аёл ўлиб, унинг эри, онаси ва отаси қолди. Эр ўзига фарз қилинган яримни олади. Она эса қолган молнинг учдан бирини олади. Яъни тариканинг ярмини учдан бирини олади. Чунки молнинг ярмини эр олган. Ота эса асабалик йўли билан қолган молни олади... Демак биз ушбу масалада онага қолган молнинг учдан бирини берамиз. Агар ҳамма тариканинг учдан бирини онага берсак, онанинг насибаси отаникидан икки баробар ортиб кетади. Чунки она учдан бирни олгач отага олтидан бир қолади. Она аёл бўлиб отадан икки ҳисса кўп олмоқда. Меросда бундай бўлиши мумкин эмас. Аммо биз онага қолган тариканинг учдан бирини берсак, отага учдан икки ҳисса қолади. Ислом шариати “эркакка икки аёл насибасича” қоидасини жорий қилган.
Масала:
Бир киши ўлиб, унинг ортидан хотини, онаси ва отаси қолди. Хотиннинг насибаси тўртдан бир. Она эса қолган молнинг учдан бирини олади. Қолган мол эса отага тегишлидир. Бу икки масаланинг кўриниши қуйидагича:
1-Умумий тарика олти:
Эр ўзининг насибаси бўлган яримни олади. Бу уч бўлади.
Қолган молнинг учдан бири онага. Она умумий тарикадан олтидан бирни, қолган тарикадан эса учдан бирни олади. Бу бирга тенг.
Ота асаба сифатида қолган икки ҳиссани олади. Бу учдан бир бўлади.
2- Умумий тарика тўрт
Хотин ўзининг насибаси бўлган тўртдан бирни олади.
Қолган молнинг учдан бири онагадир. Бу умумий тариканинг тўртдан бири бўлади.
Ота асаба сифатида қолган молни олади. Бу тўртдан икки бўлади.
Биринчи кўринишдаги онанинг насибаси аслида олтидан бирдир. Иккинчи кўринишда эса тўртдан бирдир. Лекин биз Қуръони Карим одобини сақлаган ҳолда иккала кўринишда ҳам онанинг насибасини учдан бир қилиб кўрсатдик...
Умария масаласи Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида саҳобалар орасида воқеъ бўлган. Бу масала хусусида улар икки хил фикрни олға суришган:
Биринчиси Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг фикри бўлиб, жумҳур саҳобалар ҳам ушбу фикрни айтишган ва Умар розияллоҳу анҳу шу фикрга суяниб, онанинг насибаси қолган тариканинг учдан бири деб ҳукм чиқарган.
Иккинчиси ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг фикри бўлиб, жумҳур саҳобалар бу фикрга қарши чиқишган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо онанинг насибасини тариканинг ҳаммасини учдан бири деб ҳукм қилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу масалада Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу билан мунозара қилиб:
“Аллоҳнинг китобида қолган молнинг учдан бири деган жойи қани?” деган. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу у кишига: “Аллоҳнинг китобида онага эр-хотин билан бирга бўлганда учдан бирни ҳаммасини бериш йўқ. Зеро Аллоҳ таоло “..ота-онаси меросхўр бўлса...” деган. Яъни фақат ота-она қолсагина она умумий тариканинг учдан бирини олади”, деган. (Агар ота-она билан бирга эр ёки хотин қолса, бунда эр ёки хотин ўзининг фарз насибасини олиб бўлгач, қолган тариканинг учдан бирини онага бериш тўғри бўлади.)
Тўғри фикр жумҳур саҳобалар қўллаган ва Умар розияллоҳу анҳу ҳукм чиқарган фикр бўлиб, бу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларидир. Уламоларнинг кўпчилиги ҳам шу фикрни олишади...


8 йил аввал 6176 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
1 ўн йил аввал 5085 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
8 йил аввал 5826 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
8 йил аввал 6839 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
МуқаддимаМулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: давоми...
8 йил аввал 8249 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг давоми...
8 йил аввал 5543 fiqh.uz