Мадинаи мунаввара мадрасаси


Мадийнаи Мунаввара Набий соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ҳижратгоҳлари бўлган, бу пок шаҳарда Қуръони Каримнинг фиқҳий аҳкомларга оид оятлари но-зил бўлган. Айни шу шаҳарда Ислом дийнининг тарихига оид кўплаб ҳодисалар бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларининг кўпини шу ерда айтганлар. Мадийнаи Мунаввара Ислом давлати-нинг пойтахти, бош шаҳари, илмий ва фиқҳий маркази бўлган. Саҳобаларнинг катталари, халийфаларнинг ро-шидлари яшаган жой.

Шунинг учун, Мадийнаи Мунавваранинг фиқҳ мадра-саси бошқа мадрасаларга қараганда кучли ва машҳур бўлиши турган гап. Албатта, катта саҳобаларнинг бу маънодаги ҳиссалари беназир. Аммо Мадийнаи Мунавва-рада илмга мутахассис бўлган ва фиқҳий мадрасага асос солган саҳобаларнинг номларини тарихчиларимиз алоҳида тилга оладилар. Уларнинг ичида Зайд ибн Собит ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ўзларига хос манзилага эгалар.
1. Зайд ибн Собит ибн Заҳҳоқ Ансорий ал-Хазражий розияллоҳу анҳу кунялари (Абу Саъийд).
Бадр урушида мусулмонлар қўлига асир тушган муш-риклар орасида тўлов беришга имкони йўқлари ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар учун ҳам озодликка чиқиш йўлини очиб бердилар. Бу йўл дунё тарихи мислини кўрмаган йўл эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур асирлар мусулмонларнинг бола-ларидан ўн кишига ўқиш-ёзишни ўргатиб қўйса, озод бўлишларини эълон қилдилар. Асирлар озодликка чиқиш йўлида мусулмон ёшларга ўқиш ва ёзишни таълим бера бошладилар.
Кейинчалик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган ваҳийни ёзишга мутахассис бўлган, Ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар розияллоҳу анҳумо пайтида Қуръони Каримни жамлашда асососий ўрин тутган саҳобий Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу худди ўша асрлардан ўқиш-ёзишни ўрганган мусулмон ёшлардан бири эдилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу қандоқ қилиб бўлса ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинроқ бўлишнинг ҳаракатида эди. Ўйлаб-ўйлаб, ёшга алоқаси йўқ бир иш топди. Бу иш илм, ёдлаш ва Қуръони Каримга боғлиқ иш эди. Бола ўзининг бу фикрини онаси Нувворга айтди. Она кичик ўғлининг бу гапларидан қувониб кетди ва ўз қавмининг катталарига ўғлининг рағбати ҳақида сўзлаб, улардан ёрдам сўради.
Қавмнинг катталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ҳузурларига бориб:
«Ё Расулуллоҳ, мана бу ўғлимиз Зайд ибн Собит Ал-лоҳнинг китобидан ўн еттита сурани ёд олган. Уларни сизга қандоқ нозил бўлган бўлса, худди шундоқ тиловат қилади. Бунинг устига, у ўқиш-ёзишни ҳам қойиллатади. У сизнинг яқинингизда бўлмоқчи. Агар истасангиз, бир уни эшитиб кўринг»,–дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ёд олган нарсаларнинг баъзисини эшитиб кўрдилар. Қарасалар, боланинг тиловати гўзал, нутқи равон. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Айниқса, Зайд ибн Собит рози-яллоҳу анҳунинг ёш бўла туриб ўқиш-ёзишни ўзлаштириб олганлари Набий алайҳиссаломга ёқиб тушди. У киши ўзларининг ёш саҳобаларига қараб:
«Эй Зайд, мен учун яҳудийларнинг ёзувини ўрган, мен уларга унча ишонмайман»,–дедилар.
«Лаббайка, ё Расулуллоҳ»,–деди у.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу тезда иброний тилни ўрганиб олди ва ўша тилда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини ёза бошлади. Шунингдек, иб-роний тилда келган хатларни ҳам у зотга ўқиб берадиган бўлди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрлари ила Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу сурён тилини ҳам ўрган-дилар ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шах-сий таржимонига айландилар.
Одатда, Қуръони Каримдан қандоқ оят нозил бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, «Менга котиб-ларни чақиринг» дер эдилар ва ҳозир бўлган котибларга янги оятларни имло қилиб берардилар. Улар ўзларига му-яссар бўлган нарсага уларни ёзиб қўяр эдилар. Энди эса, ўша ишга Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу кўпроқ таклиф қилинадиган бўлди.
Ана шундоқ қилиб, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Қуръони Карим оятларини Набий соллаллоҳу алайҳи ва-салламдан янгилик вақтида қабул қилиб оладиган, уларни ёзиб қўядиган ва улар билан бирга вояга етадиган бўлди-лар.
Албатта, бундоқ шароит Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг Ислом таълимотларини чуқур ўрганиб боришла-рига яхши шароит яратди. У киши бу шароитдан унумли фойдаландилар.
Ҳа, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котибларидан эдилар. Ваҳийларни ёзиб бориш билан бирга ёдлаб ҳам борарди-лар. Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўтказиб чиққан ансорларнинг бири эдилар.
Гоҳида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримдан тиловат қилиб ҳам берар эдилар.
Ибн Саъд Қосимдан ривоят қилади:
«Умар барча сафарларда Зайд ибн Собитни ўз ўрнига қўйиб кетар эди. Умар одамларни турли юртларга муҳим ишларга юборар эди. Одамлар ундан Зайд ибн Собитни та-лаб қилсалар:
«Зайднинг макони эсимдан чиққани йўқ. Лекин юрт аҳли Зайдга муҳтожлар. Улар унинг айтиб берадиган нар-саларини ундан бошқадан топа олмайдилар»,–дер эди».
Бу ривоятда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг ик-кита катта фазли кўриниб турибди. Биринчиси–халийфанинг йўқлигида унинг вазифасини вақтинча бажа-риб туришлари. Иккинчиси–Ислом давлати пойтахтида тен-ги йўқ олим бўлганлари.
Аҳли Мадийнага устоз бўлган Зайд ибн Собит розиял-лоҳу анҳуни ҳазрати Умар эҳтиром қилишлари ва унга таълим учун шароит яратиб беришлари катта гап.
Тобароний ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қи-лади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Жобияда хутба қи-либ:
«Эй одамлар! Ким Қуръондан сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг олдига келсин.
Ким меросдан сўрамоқчи бўлса, Зайд ибн Собит ро-зияллоҳу анҳунинг олдига келсин.
Ким фиқҳдан сўрамоқчи бўлса, Муоз ибн Жабал ро-зияллоҳу анҳунинг олдига келсин.
Ким молу дунёдан сўрамоқчи бўлса, менинг олдимга келсин. Аллоҳ мени унга волий ва тақсимловчи қилди»,–деди».
Ушбу ривоятдан Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мерос илмида тенги йўқ олим бўлганларини билиб оламиз.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу марказларга битта-дан мусҳаф юбориш билан кифояланмадилар. Ҳар бир мусҳаф билан уни одамларга ўқитадиган қорини ҳам қўшиб юбордилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни Мадийна мусҳафига қори этиб тайинладилар.
Бу ҳам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу катта фазл эга-си эканликларига яна битта катта далилдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эдилар. Зайд ибн Собит ро-зияллоҳу анҳу жўнаб чиқиб, отларига минмоқчи бўлган-ларида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди.
Ибн Саъд Солим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади:
«Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу вафот қилган куни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга эдик.
Мен: «Бугун одамларнинг олими вафот қилди»,–дедим.
У: «Аллоҳ уни бугун раҳмат қилсин! У Умарнинг халий-фалигида одамларнинг олими ва илм денгизи эди. Умар уларни турли юртларга юборди ва ўз фикрларидан фатво айтишдан манъ қилди. Зайд ибн Собит Мадийнада ўтириб аҳли Мадийнага ва келганларга фатво берар эди»,–деди».
Зайд вафот этганларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Бугун умматнинг олими вафот этди, шоядки, Аллоҳ таоло унинг ўрнига Ибн Аббосни ўринбосар қилса эди», деб дуо қилганлар.
Қобийса розияллоҳу анҳу:
«Зайд Мадийнада қозилик, фатво, қироат ва мерос илмларида пешво эди», деганлар.
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу.
Ота онасига қўшилиб ҳижрат қилганида унинг ёши ўнда эди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўзининг буюк отасидан кўп нарса ўрганди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламдан яхшиликнинг ҳаммасини ўрганди. У кичиклигидан тақво билан, ҳар  бир ишни худди Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидек бажариш билан ном чиқарди.
Уламоларимиз, жумладан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи «Зиёратчини икром қилиш» бобида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг ҳузурларига кирганида, у зот ичига хурмо қивиғи солинган ёстиқни узатган эканлар. Мен унинг устига ўтирмадим, у мен билан у зотнинг орамизда қолди, дей-дилар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Тушимда қўлимда бир парча шойи борлигини кўрдим. Унга жаннатнинг қаерига ишора қилсам, мени ўша ерга учириб олиб борар эди. Бас, мен уни Ҳафсага айтиб бер-дим. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган экан:
«Албатта, уканг солиҳ одамдир» ёки «Абдуллоҳ солиҳ одамдир», дебдилар».
Термизий ва Икки Шайх ривоят қилишган.
Имом Тобароний Абдуллоҳ ибн Мавҳибдан ривоят қи-лади:
«Усмон Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга:
«Бориб одамлар ўртасида қозилик қил»,–деди.
«Мени афв қилсангиз, эй, мўминларнинг амири»,–деди у.
«Йўқ! Мен қатъий қарор қилдим. Сен, албатта, қозилик қилмоғинг керак»,–деди халийфа.
«Шошилманг! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг:
«Ким Аллоҳ-ла паноҳланса, ҳақийқий паноҳ топур», де-ганларини эшитганман»,–деди у.
«Тўғри»,–деди халийфа.
«Албатта, мен қози бўлишдан Аллоҳдан паноҳ сўра-ганман»,–деди у.
«Сени бундан нима тўсмоқда? Ахир отанг қозилик қиларди-ку?!» деди халийфа.
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким қози бўлса-ю, жоҳиллик ила ҳукм чиқарса, дўзах аҳлидан бўлур. Ким илмли қози бўлса-ю, ҳаққ ила ёки адо-лат ила ҳукм чиқарса, Аллоҳга зўрға қайтадур», деганлари-ни эшитганман»,–деди у».
Имом Бухорий ва Термизий Усмон ибн Мавҳиб розиял-лоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Миср аҳлидан бир киши келди. Байтни ҳаж қилди. Мажлис қуриб ўтирган бир қавмни кўрди.
«Анави қавмлар ким?»–деб сўради.
«Қурайшликлар»,–дейишди.
«Уларнинг ичидаги шайх ким?»–деди.
«Абдуллоҳ ибн Умар»,–дейишди».
Уламоларимиз имом Ҳасан розияллоҳу анҳудан қуйи-дагиларни ривоят қиладилар:
«Усмон ибн Аффон қатл қилинганида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга:
«Албатта, сен одамларнинг улуғисан ва одамларнинг улуғининг ўғлисан. Чиқгин, сенга одамларни байъат қил-дирамиз», дедилар.
«Аллоҳга қасамки, агар қодир бўлсам, менинг сабабим-дан бир томчи ҳам қон тўкилмаслиги керак»,–деди.
«Албатта, чиқасан! Чиқмасингга қўймаймиз! Бўлмаса, тўшагинг устида қатл қиламиз!»–дедилар.
У эса, аввалги гапини такрорлади. Улар уни тарғиб ҳам қилишди, таҳдид ҳам қилишди. Аммо ўз мақсадларига эриша олмадилар».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ёшликларидан илмга ўч эдилар ва кўп нарсани билар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрлари охирига келиб Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу етук олим бўлиб қолган эдилар. Агар ўша пайтдаги ва Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларига оид ривоятларни синчиклаб ўрганадиган бўлсак, уларнинг кўплари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга оид экани-ни кўрамиз.
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даврла-ри ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу учун илм ўрганиш, тақво ва бошқа сифатларини мукаммаллаштириш даври бўлди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг катта олим эканликларини ўз замондошлари ҳам тан олган эдилар.
Ибн Саъд Амр ибн Дийнордан ривоят қилинади:
«Ибн Умар катта фақиҳлардан ҳисобланар эди».
Ибн Абдул Барр ўз китобида ёзишича Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай деган:
«Илм уч нарсадир: нотиқ китоб, ўтувчи суннат ва бил-майман».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуда илмнинг ушбу уч тури ҳам етарлича бор эди. У киши Аллоҳ таолонинг ки-тобини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини жуда яхши билар эдилар. Шу билан бирга, билмаган нарсаларини дарҳол тан олар ва ўз жойида «билмайман» дейиш билан фахрланар эди.
Бир куни одамлардан бири келиб Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан савол сўради. У киши «билмайман» деб жавоб бердилар. Сўровчи орқасига қайтиб кетди. Аб-дуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу дарҳол қўлларини бир-бирига ишқаб, хурсанд бўлган ҳолларида:
«Абдуллоҳ ибн Умардан у билмайдиган нарса сўралган эди, билмайман, деди!»–деб айтдилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаммаси бўлиб 2630та ҳадис тўплаб, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан кейинги ўринни эгалладилар.
Шу билан бирга, Оиша онамиз, Абу Ҳурайра каби бо-шқа бир қанча саҳобалар ҳам Мадийнаи Мунаввара фиқҳ мадрасисининг шаклланишига катта ҳисса қўшганлар.
Мазкур саҳобалардан таълим олган тобеъинлар ичидан катта фақиҳлар етишиб чиқди.
3. Саъийд ибн Мусайяб Махзумий.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халийфаликла-рининг иккинчи йилида таваллуд топган. У киши Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг яқин шогирдларидан бўлган. Устози чиқарган ҳукм ва фатволарни ёдлаб олган. Саъийд ибн Мусайяб Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг қавлини бошқаларникидан устун қўяр эди.  У киши кучли диёнатли, ҳақгўй ва муҳтарам шахс эди.
Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Саъийд ибн Мусайяб муфтийлардан биридир», деган.
Катта тобеъинлардан бўлган Қатода розияллоҳу анҳу:
«Саъийд ибн Мусайябдан кўра илмлироқ бирор кишини кўрмадим», деган.
Али ибн Мадийний:
«Тобеъинлардан Саъийд ибн Мусайябдан кўра илмли-роқ шахсни билмайман. Менимча, у тобеъинларнинг энг улуғидир», деган.
Саъийд ибн Мусайяб розияллоҳу анҳу султоннинг му-кофотини қабул қилмас эди. Унинг ривоятларининг кўпи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан.
Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳуга бирор нарса мушкул бўлиб қолса, мактуб ёзиб Саъийд ибн Мусайябдан сўрар эди. Саъийд ибн Мусайяб розияллоҳу анҳу ҳижрий 94-санада вафот этган.
4. Урва ибн Зубайр ибн Авом Асадий.
Бу киши ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврла-рида дунёга келди. Фиқҳни холалари Оиша онамиз ва бо-шқа саҳобалардан олди. Урва ибн Зубайр ибн Оввом рози-яллоҳу анҳу Мадийна аҳли ичида энг илмли ва тақводор киши бўлиб танилди. У киши Набий алайҳиссаломнинг сий-ратларини ҳаммадан яхши билар эди.
Шунингдек, Мадийнаи Мунаввара фиқҳ мадрасаси
Абу Бакр ибн Абдурроҳман ибн Ҳорис ибн Ҳи-шом Махзумий,
Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб Ҳоши-мий,
Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд,
Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар,
Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр,
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг мав-лолари Нофеъ каби машҳур фақиҳларни етиштирди.
Мадийнаи Мунаввара фиқҳ мадрасасининг кейинги та-бақасидаги фақиҳлар ичида
Абу Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн Боқир, Абу Зинод Абдуллоҳ ибн Заквон ва Яҳё ибн Саъийд Ансорий машҳур бўлганлар.
Бу борада, айниқса, яна бир улуғ олимни алоҳида тилга олиш лозим. У киши Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб Зуҳрийдир.
5. Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу.
Бу киши ҳижрий эллигинчи санада таваллуд топган. Илмни Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик, Саъийд ибн Мусайяб каби улуғлардан олган. Айниқса, фиқҳ ва ҳадисни яхши ўзлаштирган.
Ҳижрий биринчи аср охирида халийфалик қилган, кўпчилик томонидан «бешинчи рошид халийфа» деб тан олинган Умар ибн Абдулазиз Ибн Шиҳоб Зуҳрийдан ва бошқа муҳаддислардан омма учун ҳадис китоб ёзишни сўради. Ибн Шиҳоб Зуҳрий содда қилиб бир китоб таълийф қилди. Бошқалар ҳам унга эргашдилар. Расмий равишда ҳадис китоблар ёзиш шундан бошланди.
Халийфа Ҳишом ибн Абдул Малик имом Ибн Шиҳоб Зуҳрийдан ўз болаларидан бирига бирор нарса имло қилиб беришни илтимос қилди. Имом Зуҳрий болага тўрт юз ҳадис имло қилди. Сўнгра ташқарига чиқиб: «Эй, ҳадис эгалари!» деб чақирди. Тўпланган одамларга ай-нан ўша тўрт юз ҳадисни айтиб берди.
Бир ойдан кейин Ҳишом ибн Абдул Малик имом Зуҳрийни кўриб: «Ҳалиги китоб йўқолиб қолди. Яна бошқатдан имло қилиб берсангиз» деганида, имом Зуҳрий ўша тўрт юз ҳадисни бошидан охиригача санад-лари билан айтиб берган. Кейин биринчи китоб топил-ганда, солиштириб кўриб, бирор ҳарф ҳам алмашмагани-ни кўришган. Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу илмни тадвийн қилишга асос солган уламолардан эканида шубҳа йўқ.
Охири келиб Мадийнаи Мунаввара фақиҳлари гулда-стасига имом Молик ибн Анас гултож бўлдилар.

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
1 ўн йил аввал 6550 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
1 ўн йил аввал 6425 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
1 ўн йил аввал 6683 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
1 ўн йил аввал 5475 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
1 ўн йил аввал 6081 fiqh.uz