Ҳадис ва раъй мадрасалари


Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган.

Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни ҳадиси шариф асосида, раъй мадрасалари одамларнинг фикри асосида олиб борган эмишлар. Аслини олганда, бу мутлақо нотўғри гапдир.
Бу борада «аҳли ҳадис» деганда ҳижозликларни, «аҳли раъй» деганда ироқликларни кўзда тутилган бўлади.
Ҳамма, ҳатто Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳининг мухлислари ҳам у кишини раъй, яъни фикрий фиқҳнинг асосчиси дейишади ва  ҳадисни кўп ишлатган имомларга муқобил қўйишади. Худди бошқа имомлар ҳадисдан ҳукм чиқаришган-у, Имоми Аъзам эса, ўз фикрларидан чиқарганга ўхшаб қолади. Менимча, бу хато фикр. Бунга Имоми Аъзам яшаган шароит ва бошқа омиллар сабаб бўлган, деб ўйлайман.
Мисол учун, имом Молик умуман бошқа шароитда яшаб, ижод қилганлар. У киши Мадийнаи Мунавварада, ҳадис  илмининг марказида яшаганлар. Шунинг учунми, ҳар бир фиқҳий масала айтганларида, унга қўшиб  ҳа-дисдан унинг далилини ҳам айтганлар.
Имом Моликнинг «Муваттоъъ» китобларида ҳадислар фиқҳий  боблар асосида жамланган.
Имоми Аъзам ўзлари ажам бўлганлар, асосан, араб-мас халқлар билан яшаганлар, эҳтимол, яна бошқа омиллар бўлгандирки, у киши фиқҳий ҳукмни айтиб, ўз сўзлари билан ифода қилганлар-у, ортидан унга далил бўлган ҳадисни зикр қилмаганлар.
Ҳанафий мазҳабига оид фиқҳий китобларни мутолаа қилган ҳар бир киши буни дарҳол тушуниб етади. Аммо, Али Қорининг «Мухтасари Виқоя» китобига ёзган шарҳини ўқиган одам Ҳанафий мазҳабида айтилган ҳар бир гапнинг оят ва ҳадисдан далили бор эканига ишонч ҳосил қилади.
Ҳозирги кунимизда покистонлик уламолардан аллома Зафар Аҳмад Усмоний ўзларининг устозлари улуғ олим, самоҳатли шайх Ашраф Али Таҳонавийнинг кўрсатмала-ри ила «Эълоус-сунан» номли йигирма бир жилдли ки-тобни йигирма йил давомида ёзиб тугатдилар. Бу китоб улкан меҳнат самараси ўлароқ Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий масалалар ҳадислар асосида ечилганини исбот қилибгина қолмай, ҳадисдан фойдаланишда бошқа мазҳаблардан устун эканини ҳам исбот қилди. Абу Ҳа-нийфа раҳматуллоҳи алайҳига тил теккизаётганлар ав-вало мазкур икки китобни ўқиб, сўнгра гап бошласалар, яхши бўларди.
Ҳижозликларнинг ижтиҳоддаги асосий суянчлари Қур-ъон ва ҳадис эди. Улар раъйга нодир ҳолатлардагина муро-жат қилар эдилар. Чунки, улар ҳадиснинг марказида яшар эдилар. Мадийнаи Мунаввара ҳадиснинг уяси, муҳожир ва ансорларнинг ватани эди. Шунинг учун, улар ўзлари еч-моқчи бўлган масалаларни ҳадис ёки саҳобийнинг сўзи би-лан ҳал қилишга қаттиқ уринар эдилар. Бунинг устига, ҳадисларнинг кўпи айнан уларнинг ҳаёт тарзи ва шароитига мос равишда ворид бўлган эди.
Ироқ мадрасасининг фақиҳлари эса, тамоман бошқа шароитда ижтиҳод қилар эдилар. Уларнинг шароити, яшаш тарзи ва урф-одати ҳамда бошқа омиллари қиёсни ҳам тез-тез ишга солиб туришни талаб қилар эди.
Бунинг устига, фиқҳий ижтиҳодларга асос солиб бори-лаётган бир пайтда Ироқ фитналар уясига айланган эди. Бу ерда шуъубийлар, дийнсизлар, рофизалар, хаворижлар ва бошқалар тўлиб-тошган эди. Уларнинг ҳар бири ўз фикрини қўллаш учун сохта ривоятлар тўқир эдилар.
Мана шу сабабдан бу ернинг мужтаҳидлари ривоятлар-ни қабул қилиш учун қаттиқ шартларни қўйишга мажбур бўлар эдилар. Улар саҳобийнинг амали ривоятига зид бўлса, ривоятни рад қилар эдилар. Оммавий ҳукмларнинг ривоят-чиси ёлғиз бўлса, унинг ривоятини ҳам қабул қилмас эдилар.
Мазкур икки мадрасанинг номи ғолиб ҳолатга қараб қўйилган бўлса, ажаб эмас. Чунки, аҳли ҳадис мадрасаси ичида раъйга ружуъ қўйганлар ҳам йўқ эмасди. Аҳли Ҳи-жоздан бўлган машҳур фақиҳ, имом Моликнинг устозлари Робийъа ибн Абдурроҳманни раъйни кўп ишлатгани учун «Робийътур раъй» деб аташар эди. Шунингдек, аҳли Ироқ ичида имом Шаъбийга ўхшаш ҳадисни маҳкам тутганлар ҳам бор эди.


1 ўн йил аввал 5966 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
1 ўн йил аввал 11783 Одилхон қори Юнусхон ўғли
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...