Жинсий ожиз киши ҳақида


Агар хотин “Эрим мени жимоъ қилгани йўқ” деб қозига арз қилса ва балоғатга етган эри “мен хотинимни жимоъ қилишга кучим ва қудратим етмади” деб иқрор қилса, қози у кишига қамарий йил ҳисоби билан бир йил муҳлат беради. (Изоҳ: қамарий йил – 354 кун, 8 соат, 40 дақиқа; шамсий йил 365 кун 6 соатга тенг.)
Жинсий ожиз кишига хотинининг ўзи муҳлат бера олмайди. Рамазон ойи ва хотиннинг ҳайз кўрган кунлари ҳукм қилинган йилдан ҳисоб бўлади. Чунки бир йил бундан холи бўлмайди. Икковидан бирининг касаллик муддати Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ наздида бу муддатга кирмайди. Бу қачонки, касаллик жимоъни ман қиладиган касаллик бўлса. Фатво ҳам шунгадир.
Агар эр берилган бир йил муҳлат ичида ҳам хотинини жимоъ қилмаса ва қилолмадим деб иқрор бўлса, хотини ажралишни талаб қилса, қози уларнинг орасини ажратиб юборади. Қозининг ажратмоғи билан хотинга бир боин талоқ тушади. Шу ҳолатда бу эркак хотини билан хилвати саҳиҳа қилган бўлса хотин тўлиқ маҳр, хилвати саҳиҳа қилмаган бўлса ярим маҳр олади ва идда ўтириши вожиб бўлади.
Агар эр ва хотин яқинлашиш ҳақида ихтилоф қилсалар, эри яқинлашдим деса, хотин менга яқинлашгани йўқ деб даво қилса, ул хотин бева бўлур бир важҳдан ё қиз бўлгай хотинлар имтиҳон қилгайлар. Имтиҳонни бир одила аёл қилса кифоядир, лекин икки аёл қилса эҳтиётдир. Унга қараб имтиҳон қилган аёллар “бева экан” десалар, буларнинг сўзи билан бева бўлганлиги муқаррар бўлади. Лекин эрнинг жимоъ қилгани собит бўлмайди. Шу сабабли эрига қасамёд қилдирилади. Агар эр қасам ичишдан бош тортса ёки имтиҳон қилган аёллар “қиз экан” десалар, бир йил муҳлат берилади. Агар йил ўтса, агар аёл олдиндан жувон бўлса қасам билан эрнинг сўзи эътиборга олинади. Агар аёл олдиндан қиз олинган бўлса, хотинлар қарагайлар. Агар “жувон экан” десалар, эр қасамёд қилади. Агар қасамёд қилишдан бош тортса, хотинга ажаралишга ихтиёр берилгай.
Агар бир йил муҳлат берилса, ундан кейин эр-хотин бир-бирларига ихтилоф қилишсалар, аввалдагига ўхшаш тартиб амалга оширилади. Бу ерда ҳам эрнинг қасам ичиши билан хотиннинг ажралиш ҳаққи ботил бўлади.
Худди шундай муҳлат берилган йил тамом бўлмасдан ё тамом бўлгандан кейин эри билан туришни ихтиёр қилса ва эри билан туришга рози бўлса, хотиннинг ҳаққи ботил бўлганидек.
Хотин охирида ҳам ихтиёрли бўлгай, яъни муҳлат берилган бир йил тамом бўлганда ҳам қозининг ихтиёр беришлиги бирла ихтиёр хотинга берилади.
Бичилган киши хотини билан даъволашганда иннийн, яъни жинсий ожиз киши каби ҳукмда бўлади. Аммо олати кесилган кишининг хотини ажралишни сўраганда дарҳол, яъни сўраган заҳоти ажратилади. Чунки муҳлат беришнинг ҳеч бир фойдаси йўқ.
Эр ва хотиндан бирининг айби сабабли ҳеч бирига ажралишга ихтиёр берилмайди. Хоҳ у айб ёмонроқ бўлсин, хоҳ ёмонроқ бўлмасин, жиннилик, песлик, моховлик, чечак, қўтир, шоллик каби касалликлар бўлсин, бу касалликлардан саломат бўлганига ажралиб кетиш ихтиёри берилмайди.


1 ўн йил аввал 10347 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
1 ўн йил аввал 29360 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган давоми...
8 йил аввал 16981 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай?  давоми...
8 йил аввал 22808 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки давоми...
1 ўн йил аввал 13971 Ҳамидуллоҳ Беруний