Идда ва мотам ҳақида


"Идда" сўзи луғатда "санаш" "ҳисоблаш" маъноларини билдиради. Шариатда эса аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан кейин сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади. Бу ҳукмнинг шариатга киритилишини бир неча хикматлари бор:
1-Эридан ҳомиладорлигини аниқлаш.
2-Ўлган эрнинг ҳурматини бажо келтириш.
3-Эр билан ўтказилган оилавий ҳаётнинг ҳурматини сақлаб дарров эрга тегиб кетмаслик. Яна янги ҳикматлар аниқланмоқда .
Англиялик олимлар бир эркак билан яшаб туриб , кейин орада танаффус қилмай 2-эр билан жинсий ҳаётни давом эттирган аёллар бачадонида оғир касалликлар пайдо бўлишини исбот қилдилар.
Аллоҳ таоло "Бақара" сурасининг 228-оятида шундай марҳамат қилган:

وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلاَثَةَ قُرُوَءٍ وَلاَ يَحِلُّ لَهُنَّ أَن يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ اللّهُ فِي أَرْحَامِهِنَّ إِن كُنَّ يُؤْمِنَّ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ۝

“Талоқ қилинган аёллар, ўзларича уч қуруъ кутадилар. Уларга Аллоҳ уларнинг рахмларида халқ қилган нарсани яширишлари ҳалол эмас. Агар Аллоҳга ва охират кунига имонлари бўлса” деган.
Ушбу оятда ҳайз кўрадиган аёлни эри талоқ қилганда иддаси қандай бўлиши хақида сўз кетаяпти бу оятдаги "қуруъ" сўзи 2 хил поклик ва ҳайз маъноларини англатади. Ҳанафий мазҳаби ҳайз маъносини олган. 

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِن نِّسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ وَأُوْلَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаларига агар шубҳа қилсангиз уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларнинг ҳам. Ҳомиладорларнинг белгиланган муддати ҳомилаларини қўйишларидир" деган.Бу оятдан чиқадиган ҳукмлар:
1. Талоқдан кейинги иддаси уч ой бўлади.
2. Ҳайз кўрмаган аёл ҳам талоқ қилинса унинг иддаси уч ой бўлади.
3. Ҳомиладор аёл талоқ қилинса, ҳомиласини туғиши унинг иддаси тугаши бўлади.
Аллоҳ таоло: 

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا

Яъни “Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой ўн кун кутарлар”. (Бақара сураси, 234-ояти)
Бу эри ўлган аёлларнинг иддаси ҳақида. Агар бир аёл эрга тегса, эри тегмасдан талоқ қилинса унга идда шарт эмас. Чўриларнинг иддаси талоқдан кейин 2 ҳайз, эри ўлгандан кейин 2 ойу 5 кун. Мотам аёл кишининг эри ўлганда 4 ойу 10 кун, бошқа қариндоши ўлганда 3 кун пардоз-андоз ва зийнат қилмай туришидир. Бошқа нарса мотамга кирмайди, мотамдаги аёл сурма суртмайди, хушбўй суртмайди, бўёғи устидан бўялган кийим киймайди. Мотамдан кейин бир хушбўй сепибми бошқа нарса биланми, мотамдан чиққанини билдириб қўйиши керак.

 


8 йил аввал 10555 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар