Катта ва кичик дийнория масаласи


“Кичик дийнория масаласи”
Бу ердаги икки масала фароиз уламолари орасида машҳур бўлган. Биринчиси “Кичик дийнория”, иккинчиси “Катта дийнория” дейилади. “Кичик дийнория” даги меросхўрлар аёллардан иборат бўлиб, ушбу аёлларнинг ҳар бири меросни бир дийнордан олишган. Бунинг кўриниши қуйидагича:
Масаланинг кўриниши:
Бир киши ўлиб, ортидан учта хотини, иккита момоси, ота бир саккиз синглиси, она бир тўртта синглиси қолди. 17 дийнор тарика қолган. Учта хотинга 1/4 бўлиб, у 3 ҳисса бўлади. Иккита момога 1/6бўлиб, у 2 ҳисса бўлади. Ота бир саккизта сингилга 2/3 бўлиб, у 8 ҳисса бўлади. Она бир тўртта сингилга 1/3 бўлиб, у 4 ҳисса бўлади. Масаланинг асли 12 дан 17 га авл бўлди. Тарика 17 дийнор бўлгач, масаланинг асли ҳам 17 дан бўлади. Бу билан ҳар бир меросхўрга 1 дийнордан тегади. Шунинг учун буни “Кичик дийнория” деб номланади. Қуйидаги шаклга қаранг:
12    17    Масаланинг асли 12 дан 17 га авл бўлди
Учта хотин 1/4    3    Ҳар бир хотиннинг улуши бир бўлиб, 1дийнордан тегади.
Иккита момо 1/6    2    Ҳар бир момонинг улуши бир бўлиб, 1 дийнордан тегади.
Саккизта ота бир сингил 2/3    8    Ҳар бир ота бир сингилнинг улуши бир бўлиб, 1 дийнор тегади.
Учта она бир сингил 1/3    4    Ҳар бир она бир сингилнинг улуши бир бўлиб, 1 дийнор тегади.
“Катта дийнория масаласи”
“Катта дийнория масаласи” даги меросхўрларнинг баъзиси фарз эгалари бўлиб, баъзиси эса асабалардир. Бу мерсосхўрларнинг баъзисига 1 дийнордан, баъзисига 2 дийнордан ва баъзисига ундан кўпроқ тегади. Ушбу масала “Катта дийнория” дейилади. Бунинг кўриниши қуйидагича:
Масаланинг кўриниши:
Бир киши ўлиб, ортидан хотини, онаси, иккита қизи, ўн иккита туғишган ака-укаси ва битта туғишган синглиси қолди. 600 дийнор тарика қолган. Хотинга 1/8 , онага 1/6 , қизларга 2/3 тегади. Қолган мол асабаларга, яъни ака-укалар ва сингилгадир. Масаланинг асли 24 дан бўлиб, уни тасҳиҳ қилганимизда 600 дан бўлади. Шунда хотинга 75, онага 100, қизларга 300, ака-укалар ва сингилга 25, яъни ҳар бир ака-укага 2 улуш ва сингилга бир улуш тегади. Тарика 600 дийнор бўлгач, бир улуш фақат 1 дийнор бўлади. Ҳар бир меросхўрнинг улуши сонига қуйидаги шаклга кўра кўпайтирилади. Қуйидаги шаклга қаранг:
    24    600    Тасҳиҳ           
Хотин 1/8    3    75    Хотинга 75 дийнор           
Она 1/6    4    100    Онага 100 дийнор           
Иккита қиз 2/3    16    400    Иккита қизга 400 дийнор. Ҳар бирига 200 дан           

12 та туғишган ака-ука
туғишган сингиласаба
    1   
24/1
Туғишган аканинг ҳар биригафақат 2 дийнордан
Туғишган сингилга фақат 1дийнор
Ушбу масала (Катта дийнория масаласи) Қози Шурайҳ замонида воқеъ бўлиб, у киши туғишган сингилга тарикадан 1 дийнор беришни ҳукм қилган. Шунда у туғишган сингил Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, ўзи тўғрисида чиқарилган ҳукмдан шикоят қилади. Шурайҳ унинг ҳаққини тўла бермаганини, 600 дийнор тарикадан унга фақат 1 дийнор текканини, ваҳоланки у бундан кўпроқ меросга ҳақли эканлигини даъво қилади. Ушбу шикоятни ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга айтаётган пайтида, у аёл масаланинг суратини зикр қилмаган эди. Лекин Алий розиялоҳу анҳу ўзларининг зийракликлари билан меросхўрларнинг сонини ва масаланинг суратини билади ва шундай дейди:
“Балки сенинг аканг ўлиб, ортидан хотини, онаси, иккита қизи, ўниккита туғишган акаси ва сен қолгандирсанда?”. У аёл:
“Ҳа”, дейди. Алий розияллоҳу анҳу:
“Сенинг ҳаққинг манашудир. У зиёда ҳам бўлмайди ва камаймайди ҳам”, дейди. Шурайҳнинг у аёлга қилган тақсимотида одил эканлигини, аёлнинг бундан ортиқ мерос олишга ҳаққи йўқлигини билдиради...
Машқлар
Қуйидаги мисолларни тасҳиҳ билан ва тарикадан ҳар бир меросхўрнинг насибасини баён қилиш билан ечинг.
1- Бир киши ўлиб, ортидан хотини, онаси, бешта қизи ва учта туғишган синглиси қолди. Тарика 960 дийнор. ..........................
2- Бир киши ўлиб, ортидан тўртта хотин, еттита қизи, бешта ўғлининг қизи, туғишган синглиси, она бир синглиси ва момоси қолди. Тарика 720 дийнор........................
3- Бир аёл ўлиб, ортидан эри, ота бир иккита ака-укаси, она бир опа-синглиси, туғишган амакиси, момоси ва ўғилнинг ўғлининг қизи қолди. Тарика 1200 дийнор......................................
4- Бир аёл ўлиб, ортидан ота-онаси, учта турли опа-сингиллар, туғишган амакисининг ўғли ва момоси қолди. Тарика 2500 дийнор..................................
5- Бир киши ўлиб, ортидан иккита хотини, иккита қизи, ўғлининг қизи, ўғилнинг ўғлининг ўғли, туғишган акаси ва она бир синглиси қолди. Тарика 7500 дийнор..................................
6- Бир аёл ўлиб, ортидан эри, туғишган акаси, бобоси ва туғишган амакиси қолди. Тарика 9000 дийнор................................
7- Бир киши ўлиб, ортидан иккита хотини, учта ўғлининг қизи, ота бир иккита синглиси ва она бир иккита ака-укаси қолди. Тарика 3000 дийнор...


8 йил аввал 5598 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
1 ўн йил аввал 5085 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
8 йил аввал 5826 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
8 йил аввал 6839 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
МуқаддимаМулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: давоми...
8 йил аввал 8249 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг давоми...
8 йил аввал 5542 fiqh.uz